Get Mystery Box with random crypto!

ШИФО СИФАТИДА ИТ ЁҒИ @Savollar_kanal 14435-савол Ассалому ал | Зикр аҳлидан сўранг

ШИФО СИФАТИДА ИТ ЁҒИ

@Savollar_kanal 14435-савол

Ассалому алайкум шайх хазратлари, мени оёғим синган бундан 3 йил олдин. Ҳозир шуни асорати қолган, сал ҳаво айниб қолса тамом дарров сездиради. Иккита докторга кўриндим изнма изн, лекин тўғриси бирортаси ҳам тўғри даволай олмади, билмадим балким бунда мани ҳам камчилигим бордир. Халқ табобати билан даволайдиган табибларнинг фикрига қараганда ҳайвон ёғи билан бундай касалликларни даволаса бўлар экан, яъни ёғни оғриган жойга суриш ёки ичиш билан. Илтимос шу ҳақда фатво берсангиз, хусусан ит ёғи ҳақида, уни сурса буладими ёки йўқ? Агар мумкин бўлса уни сурган ҳолда намоз ўқиса бўладими? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аслида ҳаром нарсани даво учун фақат бошқа илож қолмагандагина, истисно тарийқасида ишлатишга рухсат бор. Итнинг ёғини ноилож сурганда ҳам, у билан намоз ўқиб бўлмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш