Get Mystery Box with random crypto!

Alisher Рўзиохунов

Telegram kanalining logotibi ruziohunov — Alisher Рўзиохунов A
Telegram kanalining logotibi ruziohunov — Alisher Рўзиохунов
Kanal manzili: @ruziohunov
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.52K
Kanalning ta’rifi

Журналист. Aksent бошловчиси, bugun.uz, abc, KyivPost, gazeta.uz ва Kun.uz мухбири.
Постлар шахсий.
🇷🇺 🇬🇪 🇰🇿 🇰🇬 🇹🇷 🇹🇯 🇦🇲 🇩🇪 🇧🇪 🇪🇺 🇨🇿 🇨🇭 🇺🇿 🇺🇸 🇰🇪 🇺🇦 👉 Saudi Arabia
Алоҳида кабинетда суҳбат учун @aruziohunov

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-08-21 01:11:09
Жим, эътиборсиз ўтказиб юборсам бўларди, лекин бўлмади..

Сиз ушбу суратда бир (мазмун ва номи ҳозирча муҳим эмас) қонун лойиҳаси бўйича депутатлар овоз беришини кўриб турибсиз.

Ўша ялпи мажлисда иштирок этган жами депутатларнинг 27 фоизи қонун лойиҳасига қарши чиққан; 43 фоизи эса ёқлаган. Буни нимаси ғалати?

Гап шундаки, ёқлаганлар бир партия, қаршилар бир партия эмас. Эътибор қилсангиз, ҳар бир партияда ушбу қонун лойиҳаси бўйича депутатлар кескин учга ажраган: тарафдор, қаршилар ва бетарафлар. Овоз бермаганлар ҳам бор.

Агар депутат сиёсатга ўз истаги билан киришиб, бирор ғояга содиқ қолса (масалан либерализм ёки реализм), шу мафкура остидаги партияга аъзо бўлса, демак бунинг инъикоси парламентдаги ялпи мажлисда кўриниши керак. Кўриниб турибдики, партияларда ҳамма турлича фикрлайди, ғоялар умумий эмас.
1.7K views22:11
Ochish/sharhlash
2022-08-20 10:30:32 Сиёсатга оид сатира ёки кескин фикрлар айтадиган масхарабозлар бўлган ўрта асрларда. Уларга тегилмаган, иши бошидан шунақа эди, ҳақиқатни айтса ҳам, одамлар кулаверишган. Озгина ҳақиқат бериб, орасида фикр шакллантирадиган маълумотлар бўлган. Айрим пайт сиз ҳам ўйлашингиз мумкин: “мана гапиришяптику, мен ҳам ҳам гапириб ташлайман”. Уларда стратегия бор, сизда йўқ, қуруқ ҳиссиёт сизда. Феодализм қизиқ давр бўлган.

Нега мен рўй бераётган геосиёсат тўғрисида ёзмайман? Ёзадиганлар танлаб бўлинган. Қулча фиклашу бу брат!, деб айтишингиз мумкин. Сизчи озодмисиз? Озодлик бу ўз фикрига эга бўлишга имконияти борлигидир, биров нима деса, акс-садога ўҳшаб қайтариш эмас.

Жахл чиқмасин. Шунақа насиҳат қилиб тураман.

Alisher Rustam
1.7K views07:30
Ochish/sharhlash
2022-08-17 01:15:45
Бу шахсий қайдномаларимдаги айрим эслатмалар. 5 нарсани ҳаётий қоидамга айдантиришга интиляпман. Улар:

1. Билимга ташналик
2. Ибодатда қоим бўлиш
3. Ўз хатоларимни ҳеч бир баҳонасиз қабул қилиш
4. Чиройли сабрга эга бўлиш
5. Бошқаларга кўмак бериш, уларнинг хожатини чиқаришга интилиш.
2.6K views22:15
Ochish/sharhlash
2022-08-15 01:03:33 Маст ҳайдовчига қандай жазо бериш керак?

Маст ҳолда автомобиль бошқариш тез-тез учрайди, кўп ҳолларда бу ўлимли фожиа билан якун топади. Ҳайдовчилар маст ҳолда рулга ўтирганда қандай жазо олиши керак? Нима қилса шу ишни такрорламайди?

Жанубий Кореяда маст ҳайдовчи бошқанинг ўлимига сабабчи бўлса, умрбод қамалиши, Хитойда отувга ҳукм этилиши мумкин экан. Молдова маст ҳайдовчини ўликхонада жамоат ишларини бажаришга мажбур қиларкан. Зора шу билан кўзи очилса.

Бу борада энг катта самара Японияда кузатилган: 19 йилда япон ҳукумати йўлдаги ўлим ҳолатини 62 фоизга камайтирган. Японлар шунчалик қаттиқ курашганки, ҳайдовчи қонида 0,15 мг/л алкоголь аниқланса, қарийб 3800 доллар жаримага тортади, 3 йилгача қамоқ, шунингдек ҳайдовчилик гувоҳномасидан вақтинча ё умрбод маҳрум бўлиш жазоси кутади.

Агар ҳайдовчи алжираб, ўз хушида бўлмаса, жарима суммаси 7600 доллар, қамоқ эса 5 йил. Маст ҳайдовчининг ҳолатидан хабардор йўловчиларга ҳам жазо бор. Унга ичимлик узатган, таклиф этган ё маст одамга машинасини бериб турганга ҳам жазо бор.
2.9K views22:03
Ochish/sharhlash
2022-08-11 02:34:15 Суд қачон мустақил бўлади? Тасаввур қилинг, ҳамма суд қарорини истаганча талқин этиб, уни танқид қилаверса, суд мустақил бўла оладими? Бу савол, аслида, тизим аниқ ва тиниқ ишлаб турганда берилиши мумкин. Агар тизимнинг ўзи носоғлом ишлаб, бунинг устига…
3.1K views23:34
Ochish/sharhlash
2022-08-11 00:15:40 Шу пайтгача ўйлаб қарасам, Тошкент ҳалқаро аэропортидан бирор марта қулай вақтда парвоз қилмаган эканман. Доим тонг саҳарда!

Бунга рўйхатдан ўтиш учун уйдан қоқ тунда чиқишга тўғри келарди. Энг охирги марта учганимда ҳам эрталаб 8даги парвозга рўйхатдан ўтиш учун аэропортга камида 6.30да келишим керак бўлди. Бунинг учун тонг 4-3.30да уйғониш керак.

Ноқулайлик сабаби нима экан а? Бирор иқтисодий асосга кўра шунақами?
2.9K views21:15
Ochish/sharhlash
2022-08-08 21:23:36 Overthinking

Баъзан синов ва қийинчиликлар туфайли, баъзан ўта эҳтиёткорлик туфайли бирор қарорга келишимиз қийинлашиб кетади. Айниқса, иқтисодий ночор жамиятларда қарор қабул қилиш тезлиги паст.

Шунчаки, битта нақлга амал қилиб, бир қарорга келолмаслик (иккиланишни) бартараф этиш мумкин. Агар кейинги “қадамни” кўра олсангиз, манзил охирини билмай тургандан яхшироқ. Бежиз эмас: охирини ўйлаган қаҳрамон бўлолмайди.
2.7K views18:23
Ochish/sharhlash
2022-08-08 12:14:13 Микротўловлар замонига хуш келибсиз

Шу пайтгача чет элда муқим яшашни ўйламагандим. Мана энди қарор қилганимда, аввалари менга сезилмаган ҳолатлар пайдо бўляпти. Масалан, микротўловларга мустабид ҳаёт тарзи. Бу дегани, Netflix, Spotify’дан тортиб, WSJ, NYT каби ахборотга пул тўлаш, бундан ташқари ҳар хил (аслида зарур эмас) кундалик тўловлар (Старбакс қаҳваси мисол) атрофингизни ўраб олади.

Куни кеча ўқиб қолдим: энди машина ўриндиқларини иситиш ҳам ойлик обунага айланибди. Иситиш тизимини қувватловчи дастурий таъминотга кетадиган харажат баҳонасида бу тўлов киритилган.

Ҳа, яшаш учун зарур бўлмаган, лекин тиқиштирилаётган микротўловлар кўпайиб кетяпти.
2.5K views09:14
Ochish/sharhlash
2022-08-06 02:15:17 Al Baik номли Саудия Арабистон компанияси бор. Асосан тез пишар овқатлар билан савдо қилади ва дунёнинг 80га яқин давлатида ўз ошхоналари мавжуд. Dubai Mall ичидаги Al Baik’да турнақатор навбатлар пайдо бўлади. Баъзан одамлар кўплигидан навбатга туришни истамай қоласиз.

Аммо уларнинг овқати мазали, арзон ва ҳалол. Компания ҳар бир савдо (инвойс)дан 1 рияль хайрия қилади. Менимча, ширин, арзон ва ҳалол овқатланиб, яна 1 рияль хайрия қилиш кўпчилик учун маъқул. Исломий маркетинг!

Хуллас, навбатларга қайтамиз: шуни кўриб, баъзан қайтгим келади. Саймон Синек (у машҳур нотиқ) видеосида ажойиб гап эшитиб қолдим. Эмишки, одамларни навбатлар билан иккига ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳ ўз мақсадини кўради, мақсад эса юқорида таърифланган овқат. Иккинчи гуруҳ эса мақсад эришиш йўлида турган тўсиқни кўради. Бўлди. Саймоннинг шу гапидан кейин, вақтимни беҳуда сарфламай, китоб ўқиб навбатга қўшилишни ўргандим.
2.7K views23:15
Ochish/sharhlash
2022-08-04 21:35:53 Суд қачон мустақил бўлади?

Тасаввур қилинг, ҳамма суд қарорини истаганча талқин этиб, уни танқид қилаверса, суд мустақил бўла оладими? Бу савол, аслида, тизим аниқ ва тиниқ ишлаб турганда берилиши мумкин. Агар тизимнинг ўзи носоғлом ишлаб, бунинг устига (баъзан) жамоатчилик босимига ҳам дуч келаверса, Ўзбекистонда мустақил судни умуман орзу бўлиб қолади.

Олий суд таркибига сайланиш (амалда) президент ва унинг админстрацияси назоратида, кичик судлар эса мантфаатдор томонлар ва Олий суд қўлида. Ҳар доимгидай Сенат нотариал тасдиқлаш вазифасида.

Олий суд судьялари умрбод сайланиши тарафдориман, уларнинг парламентга ҳисобдорлиги чеклансин. Ижро ҳокимияти соясидан олиб чиқиш керак, сўнгра судларнинг қарор ва ажримларини муҳокама қилса бўлади.

Хуллас, суд ва судьяларни танқид қилиш ўрнига шуни ҳокимиятга келтирган сайлов ҳақида ўйлайдиган тизимга етиб олсак, яхши бўлади.
2.7K views18:35
Ochish/sharhlash