Get Mystery Box with random crypto!

Al Baik номли Саудия Арабистон компанияси бор. Асосан тез пиша | Alisher Рўзиохунов

Al Baik номли Саудия Арабистон компанияси бор. Асосан тез пишар овқатлар билан савдо қилади ва дунёнинг 80га яқин давлатида ўз ошхоналари мавжуд. Dubai Mall ичидаги Al Baik’да турнақатор навбатлар пайдо бўлади. Баъзан одамлар кўплигидан навбатга туришни истамай қоласиз.

Аммо уларнинг овқати мазали, арзон ва ҳалол. Компания ҳар бир савдо (инвойс)дан 1 рияль хайрия қилади. Менимча, ширин, арзон ва ҳалол овқатланиб, яна 1 рияль хайрия қилиш кўпчилик учун маъқул. Исломий маркетинг!

Хуллас, навбатларга қайтамиз: шуни кўриб, баъзан қайтгим келади. Саймон Синек (у машҳур нотиқ) видеосида ажойиб гап эшитиб қолдим. Эмишки, одамларни навбатлар билан иккига ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳ ўз мақсадини кўради, мақсад эса юқорида таърифланган овқат. Иккинчи гуруҳ эса мақсад эришиш йўлида турган тўсиқни кўради. Бўлди. Саймоннинг шу гапидан кейин, вақтимни беҳуда сарфламай, китоб ўқиб навбатга қўшилишни ўргандим.