Get Mystery Box with random crypto!

Alisher Рўзиохунов

Telegram kanalining logotibi ruziohunov — Alisher Рўзиохунов A
Telegram kanalining logotibi ruziohunov — Alisher Рўзиохунов
Kanal manzili: @ruziohunov
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.52K
Kanalning ta’rifi

Журналист. Aksent бошловчиси, bugun.uz, abc, KyivPost, gazeta.uz ва Kun.uz мухбири.
Постлар шахсий.
🇷🇺 🇬🇪 🇰🇿 🇰🇬 🇹🇷 🇹🇯 🇦🇲 🇩🇪 🇧🇪 🇪🇺 🇨🇿 🇨🇭 🇺🇿 🇺🇸 🇰🇪 🇺🇦 👉 Saudi Arabia
Алоҳида кабинетда суҳбат учун @aruziohunov

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-01 03:06:53 Демократия парадокси

Бу постни 3 марта ёздим ва ўчирдим. Ваниҳоят, мана тўртинчиси. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз: сўз эркинлиги аслида демократияга қарши ишлаётган бўлиши ҳам мумкин? Баъзан биз демократия деб атаётган тузум аслида демократия бўлмаганда, ҳар қандай сўз эркинлиги бизнинг зиёнимизга ишлайди. Дизинформация, авторитар режимлар ва популистик ҳаракатлар айнан шу сўз эркинлигидан озиқланади. Шундай сўз эркинлиги амалда Ҳитлер ҳокимиятини Германия бошқарувига олиб келган.

Туркманистон халқи, масалан, Арқадағнинг меросхўри Сардор Бердимуҳаммедовни президент этиб сайлади. Аслида сайловга нисбатан ишончсизлик қилсангиз ҳам, кўпчилик (majority) уни сайлаган бўлиб чиқади. Энди ўйлаб кўринг: медиа эркин бўлса, одамлар тўғри ахборотни қабул қилганда, Сардор президент бўла олармиди?
3.1K views00:06
Ochish/sharhlash
2022-08-01 00:43:11 Дўстлар, аввалги постга изоҳ беришим керак. Кўп саволлар келяпти.

Биринчидан, иштиёқ қолмаяпти ва негатив кайфият пайдо бўлади деганда кўпроқ кулранг хабарларни назарда тутдим. Чет элда яшаб, Ўзбекистон медиасига яхшироқ баҳо бериш мумкин экан. Масалан, аввал Ўзбекистонда бўлганимда барча яхшилик ва ислоҳотларга бевосита гувоҳ бўлиб, билганимиз учун “тепадагилар билсин” қабилида камчилик ва жамиятдаги иқтисодий-ижтимоий муаммоларга кўп эътибор қаратардим. Аксинча, бу хато бўлиши ҳам мумкин эканини ўйлаб кўрмаган эканман. Мана ҳозир Ўзбекистонда нима гап эканини билмайман, билишга ҳаракат қилсам ҳамма жойда муаммо, мантиқсиз ишлар кўпайиб кетгандек, гўё. Аслида медиа фокусни негатив хабарларга кўп қаратиб юборган.

Иккинчидан, хорижда яшагандан кейин ўз атрофингиздаги ўзгаришларга кўпроқ қизиқасиз. Ҳозир Дубайда муқим яшаяпман. Бу ернинг ҳаёти ва янгиликлари кўпроқ актуал.

Учинчидан, постлар кўп бўлади. Ажойиб китоблар ўқияпман, яқин орада видео чиқишлар ҳам қилмоқчиман.
2.8K views21:43
Ochish/sharhlash
2022-07-31 14:52:18 Кўпдан бери пост ёзмадим, умуман иштиёқ қолмаяпти. Чунки хорижда яшаяпман, атрофимда кўп нарса тизимли ва яхши ишлайди. Машғул бўладиган иш, вазифа ва китобларим кўп. Ўзбекистондаги воқеаларни ўқисам, негатив кайфият пайдо бўлиб қолади.
2.2K views11:52
Ochish/sharhlash
2022-07-24 01:18:37 Бу ҳафатда икки воқеани диққат билан кузатдим. Жуда хафаман, жуда ҳам. Нега? Айтайлик, бутун дунё бир қоида билан яшаса, биз ўзимизга мос ва хос йўлни албатта ўйлаб топамиз.

Марказий банк 200 минг сўмлик банкнот муомалага киритганидан барча хабардор, кўп жойларда савдо анча оммалашди. Одатда авом халқ янги (кўпинча каттароқ) банкнотни кўрса, инфляция ошиб кетишидан хавотир олади, иқтисодиёт ҳам пачава бўлиб кетибди, деб ўйлайди (гапиради ҳам).

Расмийлар эса ундай ўйламайди, энг камида матбуот анжуманида ундай демайди: йирик банкнот катта пул олиб юрмаслик муаммосини камайтиради, масалан, картадан нақд пул олишни истасангиз, битта 200 минг сўм етарли бўлади. Акс ҳолда 20та 10 минг сўмлик ё 40та 5 мингталик қўйса, кимлардир терминални тезда бўшатиб қўяпти, эмиш. Кейин пенсионерлар келса, қийналиб қоляпти. Шуям гапми? Қопда пул олиб юриш муаммосидан халос этиш учун банкнот чиқарадиганларга савол: нега ўзи қопда, чўнтакни қапайтириб, оғзимизни миллионларга тўлдириб яшашимиз керак? Бу ҳаммаси инфляция шарофати билан бўлмаяптими?

Иккинчи воқеа эса бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг парламентда чиқишида кузатдим. У депутатлардан бюджет тақчиллигини 4 фоизгача оширишни илтимос қилди (чунки бюджет устидаги ваколати де-юре парламентники, аслида бир нотариал идорадек тасдиқлаб беради). Бу тақчиллик дегани давлат даромадларидан кўра, харажатлари ошиб кетса, юзага келадиган фарқ. Бу йил шу фарқ 4 фоизга ошади.

Аслида тақчиллик сабаби кам солиқ фоизлари (тушумлари) ёки инфляция ҳисобланади. Ўзбекистонда солиқлар ҳеч ҳам паст деб бўладиган даражада эмас. Тушум ҳам вақтида ундирилади. Демак, инфляция сабаб бўляпти (ҳозир жаҳондаги қийин вазият каби навбатчи баҳонлар билан хаспўшлаб ҳам қўйишади яна). Ўртоқлар, узоқ ёзиб юбордим, шу ергача ўқиган бўлсангиз, раҳмат. Ватаним учун сиқилдим, жуда тартибсиз қарорлардан хафа бўлдим.
3.8K views22:18
Ochish/sharhlash
2022-07-20 11:23:01 Ухлаб ётган одам, ақлини йўқотиб, тузалгунча бўлган даврдаги одам ва балоғатга етмаган болага қалам ишламайди (гуноҳлари ёзилмайди). Бу саҳиҳ ҳадис. Демак, балоғатга етган қизга ҳам фарз амалларни бажариш масъулияти тушади.

Аксар олимлар фикрича, қизнинг валийси унинг фарз амалларни бажаришга бирдан қийналиб қолмаслик учун ўргатиб бориши, унга ёрдам бериши керак. Пайғамбаримиз (с.а.в.) болаларга намозни 7 ёшдан ўргатишни айтган (Абу Довуд, 495). Яъни фарз амалларни ёшлигидан ўргатиб бориш керак.

"Виқор билан уйингизда ўтиринг. Илгариги жоҳилиятнинг очиқ-сочиқлиги каби очиқ-сочиқ юрманг. Намозни тўкис адо этинг, закот беринг. Аллоҳга ва унинг Расулига итоат қилинг. Албатта, Аллоҳ сиздан кирни кетказиб, бутунлай поклашни ҳохлайди, эй аҳли байт!" Ал-Азҳоб сураси, 33-оят.

Бу ўринда "очиқ-сочиқ кийиниш" жоҳилия даврида кенг урф бўлгани аниқ таъкидланяпти, буни "табурруж" дейишади ва қаттиқ қораланган. Ушбу сурада эркак ва аёл "ўз ишларини ўзича ихтиёр қилмаслик"дан огоҳлантирилган. Шунинг учун, жуда кўп марта такрорладим: ўзини мусулмон билган одам учун рўмол латта-путта иши эмас, бу Аллоҳнинг фарзи.
5.5K views08:23
Ochish/sharhlash
2022-07-20 02:09:22 Демократия сени тоғанг эмас

АҚШ конгреси қуйи палатасининг 17 нафар вакили қўлга олинди. Улар полиция талабини бажармагани учун маҳкамага келтирилган, дейилади хабарларда. Ўзи конгрессменлар Олий суд қарорига қарши митингда иштирок этишаётганди.

Қўлга олинганларнинг барчаси Демократ партиясидан бўлиб, улар аборт ҳуқуқи бекор қилингани учун Олий суд қарорига қаршилик билдираётганди. Аборт (она қорнидаги ҳомилани олдириб ташлаш) тиббий жиҳатдан инсон ҳаётига хавф солганда зарур, деб ҳисоблайман. Аммо “шўхлик қилиб қўйибмиз”, “бола бизга ҳозир керак эмас” тарзида туғилмаган болани қурбон қилинишига мен ҳам қаршиман.

Ҳай, масала бу эмас. Демократия бешигида митинг қилишга қарши чиқа олишмайди, Олий суд қарорига ҳам муносабат билдириш мумкин. Аммо полиция улар йўл ҳаракатига халақит қилгани учун, йўлни тўсмасликни сўраган. Айтишларича, шу талаби бажарилмаган. Ўзбекистонда бўлганда, конспирация тўқиб чиқардик. АҚШда бўлгани учун кўз юмиш ҳам хато. Шунчаки, идрок учун кейс.
3.2K views23:09
Ochish/sharhlash
2022-07-19 05:26:46 Ўртоқлар, айрим хабарлар аҳамиятли, уларни кузатиб, ўз муносабатимизни билдиришимиз керак. Улардан хулоса чиқаришимиз керак. Лекин хабарлар кўп, баъзан деталларни назардан қочирамиз ёки уларни ҳаммасин кузатиб боришга вақт (тоқат) етмайди. Шундай масалаларни имконим қадар сизларга тугал битта мақолада етказишни ният қилдим.

Ўқиб чиқинг. Фикр билдиринг, улашинг — https://telegra.ph/SHri-Lankada-nima-bўladi-07-19
2.9K views02:26
Ochish/sharhlash
2022-07-19 02:08:48
Facebook ажойиб жой: у ерда кўпчиликни таниганман, қадрдон бўлганмиз.

Мана, сизларга ҳам илиндим. Умиджон Алимов жуда чиройли, юракнинг тубидаги суратларни чизаркан. Унинг айрим суратларига қараб, юраклаб энтикиб кетади.

Масалан, шу суратга “Дўстини чақириб” деб номлаган. Мен эса хаёлларга ғарқ бўлдим, уяли алоқа йўқ пайтлари эди, дўстларим билан тўп тепиш учун бирма-бир дарвозаларини тақиллатиб чиқардим.

Шом бўлса, уйдагилар уйга чақириб қолади, деб шошардим. Айнан қуёш ботиши арафасида зўр футбол бўларди. Шунақа ёш бола эдим, шунақа кичкина.
3.4K views23:08
Ochish/sharhlash
2022-07-18 09:19:36
Ўзимнинг ёмон одатим ҳақида

Негадир бир расво одат (ё кайфият) бор менда: бирор шахснинг минг яхшилик ва иқтидори қолиб, бир ёқимсиз (менинг наздимда) қилиғи ё айби учун уни ёмон кўриб қоламан. Ҳай, у ҳам одам адашади, деб айтаман кейинроқ.

Барибир, ўша “ёвузлиги” унутилмайди, уни Аллоҳ учун аввалгидай суймайман.

Мана, InkUzArt биродаримиз “Путин ё Зеленский ҳақми, бунга қандай қарашингга боғлиқ” дея “санъат” яратибди.

Бу очиқчасига манипуляция. Ким ҳақ эканини Ватанини мардларча ҳимоя қилаётган украинлар кўрсата олмаяптими? Путин режими ҳимоя қилиш ҳам эви билан.
2.2K views06:19
Ochish/sharhlash
2022-07-18 01:05:24 Таълим ислоҳотлари қандай бошланади?

Бу ҳақда кўп гапирилган ва айтилади. Мен жуда содда қилиб, фикримни тушунтирсам:

1. Ҳар қандай таълимдаги ўзгариш юқоридан пастга тамойили билан бўлиши керак, деб ўйлайман. Олий таълим яхши таълим ва кўникма тўплаган ёш кадрлар қуйи бўғинларда кўп нарсани ўзгартира олади. Демак, эътибор кўпроқ олий таълимга қаратилсин.

2. Олий таълим муассасалари мустақил бошқарувга эга бўлиши керак. Яъни тўлов-контракт нархини белгилаш, имтиҳон ва қабул, кимни имтиёзли қабул қилиш ва қандай ўқитишни муассасадаги кенгаш ҳал қилсин. Агар қарорларига коррупция каби иллатлари аралашса ё мақсад фақат пул топиш бўлиб қолса, бозор ўз-ўзидан унинг битирувчиларидан юз ўгиради. Вазирлик, идора ва ташкилотларнинг ОТМ устидан назоратини бекор қилиш керак. ОТМ илмий соҳага кўп вақт сарфлаши, бошқарув ва талабалар ҳақида қайғурсин.

3. ОТМ умуминсоний (давлат сиёсати эмас!) қадриятларга қарши бормаслиги учун қонунлар орқали унинг фаолияти тартибга солинсин. Бунда махсус инспекция ОТМ фаолиятини синовдан ўтказиб туради.

4. Таълим муассасалари кучли ижтимоий сиёсатини юритиши лозим: уларда грант асосида ўқувчи талабаларнинг энг кам сони аниқ кўрсатилиши керак. ОТМ йиллик даромадидан илмий тадқиқот марказларини молиялаштириш мақсадида, талабалар ўқишдан ташқари фаолиятини рағбатлантириш учун сарфлаши мумкин. Шунингдек, кўп қаватли уй-жой қуриб, кўп йиллик меҳнат қилаётган педагог ходимларига бошпана бериши ҳам мумкин.

5. Ҳар қандай ОТМ ресурсидан фойдаланиш текин бўлмаслиги лозим. Масалан, АҚШ Мудофаа вазирлиги лойиҳаси ҳисобланган SIRI “сунъий онг” иловаси Стенфорд (ва бир қанча бошқа) университет ходимлари томонидан ишлаб чиқилган, якунда Apple’га сотилган. Мақсад — лойиҳани сотиш.

6. Давлат таълимга оид, илм-фан учун сарфланадиган солиқлардан ҳазар қилиши керак. Ҳозирда даромад солиғидан чегирма бор, аммо ўқув марказлари, китоб ишлаб чиқарувчилар, умуман таълим алоқадор бизнеслар инвесторлар учун жозибадор эмас. Солиқ, бу соҳанинг ривожини тўсяпти.
2.0K views22:05
Ochish/sharhlash