Get Mystery Box with random crypto!

Маст ҳайдовчига қандай жазо бериш керак? Маст ҳолда автомобил | Alisher Рўзиохунов

Маст ҳайдовчига қандай жазо бериш керак?

Маст ҳолда автомобиль бошқариш тез-тез учрайди, кўп ҳолларда бу ўлимли фожиа билан якун топади. Ҳайдовчилар маст ҳолда рулга ўтирганда қандай жазо олиши керак? Нима қилса шу ишни такрорламайди?

Жанубий Кореяда маст ҳайдовчи бошқанинг ўлимига сабабчи бўлса, умрбод қамалиши, Хитойда отувга ҳукм этилиши мумкин экан. Молдова маст ҳайдовчини ўликхонада жамоат ишларини бажаришга мажбур қиларкан. Зора шу билан кўзи очилса.

Бу борада энг катта самара Японияда кузатилган: 19 йилда япон ҳукумати йўлдаги ўлим ҳолатини 62 фоизга камайтирган. Японлар шунчалик қаттиқ курашганки, ҳайдовчи қонида 0,15 мг/л алкоголь аниқланса, қарийб 3800 доллар жаримага тортади, 3 йилгача қамоқ, шунингдек ҳайдовчилик гувоҳномасидан вақтинча ё умрбод маҳрум бўлиш жазоси кутади.

Агар ҳайдовчи алжираб, ўз хушида бўлмаса, жарима суммаси 7600 доллар, қамоқ эса 5 йил. Маст ҳайдовчининг ҳолатидан хабардор йўловчиларга ҳам жазо бор. Унга ичимлик узатган, таклиф этган ё маст одамга машинасини бериб турганга ҳам жазо бор.