Get Mystery Box with random crypto!

Alisher Рўзиохунов

Telegram kanalining logotibi ruziohunov — Alisher Рўзиохунов A
Telegram kanalining logotibi ruziohunov — Alisher Рўзиохунов
Kanal manzili: @ruziohunov
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.52K
Kanalning ta’rifi

Журналист. Aksent бошловчиси, bugun.uz, abc, KyivPost, gazeta.uz ва Kun.uz мухбири.
Постлар шахсий.
🇷🇺 🇬🇪 🇰🇿 🇰🇬 🇹🇷 🇹🇯 🇦🇲 🇩🇪 🇧🇪 🇪🇺 🇨🇿 🇨🇭 🇺🇿 🇺🇸 🇰🇪 🇺🇦 👉 Saudi Arabia
Алоҳида кабинетда суҳбат учун @aruziohunov

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-07-07 06:45:10 Қорақалпоғистон хавотирлари

Биламан, бу масалада хулоса қилишга жуда эрта. Давлат раҳбари ва халқаро ҳамжамияти талаб этгандай, шаффоф тергов бўлиши керак. Вазиятни келтириб чиқарган, шунгача қараб турганлар жазоланиши керак.

Мен эса айрим хавотирларим (concern) билан ўртоқлашаман: масалан, қорақалпоқлар билан ўзбеклар бундан кейин ҳеч нарса бўлмагандай мулоқот қилаверадими? Икки томон ҳам ичида нимадир ўй билан қолиб кетмадими?

Энг ёмон – автономиядан воз кечиб, мустақил бўлиш мумкин, деган хаёл билан қолган айирмачилар гуруҳи истаймизми, йўқми, пайдо бўлди. Энди ҳеч ким кафолат бермайди: айирмачилар пайт пойлайверади, ғаламисликка ҳаракат қилаверади.

Де-факто суверен бўлмаган, тамомила Ўзбекистон ҳудуди саналган ва чиндан бир халқ бўлиб чатишиб кетган ҚҚ бўйича ҳуқуқий ислоҳотлар ростан амалга ошгани яхшимиди, деб қолганлар ҳам кўпайди. Хуллас, хавотирлар кўп.

ПС. Расмий Тошкент доим Нукусга бошқача мулозамат қилган, танлов ва мусобақаларда доим ҚҚ вакилига ўрин топилган. Энди ҳам шу мулозамат ошадими?
1.2K views03:45
Ochish/sharhlash
2022-07-06 05:16:37 Гендер тенглигини қандай тушуниш керак?

Қисқача: Ўзбекистонда олиб борилаётган гендер сиёсатини қўллаб-қувватламайман.

Аслида гендер тенглиги термини иқтисодий, маданий ва ижтимоий имкониятларга инсонларнинг жинсидан қатъий назар тенг имконият берилишини ифодалаши лозим. Уларнинг шунчаки тенг бўлиши муҳим эмас, балки жинси туфали бирор ҳақидан маҳрум этилмаслигига урғу бераман.

Жамиятда ҳокимиятни эгаллашда ва таъсир доираларнинг бўлинишида жинсий тенгликни яратиш аёлларни шунчаки кўпайтириш шарт эмас. Уларга имконият яратиш, жинсий камситишнинг барча кўринишига барҳам бериш керак, бўлди.
Оила, таълим маскани, иш ўрни ва медиа бу масалада якдил бўлиши даркор.

Шу билан бирга, аёлнинг ишламаслик, консерватив яшаш ҳуқуқи олабўжи кўрсатилмаслиги керак. Бир танишим айтганди: Исломий оиладаги аёлларнинг ўрни ва эҳтироми барча оилада бўлганда Ғарб давлатлари феминизм ҳақида бонг урмасди.

Кўплаб муслималар ҳам ўқиб, катта лавозимларда ишлашни истайди, аммо уларнинг ривожланиши учун (оддий) эътиқодини сақлаб қола оладиган иш шароити (work ethic) ҳам йўқ. Бу ҳам гендер тенглигини йўққа чиқаради.

Мамлакатда фақат либерал қарашли, прогрессив аёллар учун йўл очилиши, консерватив (яхши маънода) ва диндор қатламнинг ҳуқуқларига қўйилган чекловлар ҳеч қачон гендер тенглигини таъминлай олмайди.
1.6K views02:16
Ochish/sharhlash
2022-07-05 20:04:29 Яна бензин қиммат эканми? Кўп дўстларимиз бензинни 7000 сўмдан (АИ-80), айрим жойларда UNG’га қарашли шохобчаларда арзон АИ-80 умуман йўқлигини айтишмоқда.

Аҳвол қанақа? Ташкилот ‘аллалашни бошламай’ харидорлардан эшитайлик
1.8K views17:04
Ochish/sharhlash
2022-07-04 07:44:37
Айнан 835 йил илгари, милодий 1187 йили 4 июль куни Салоҳиддин Аюбий Қуддусдаги Масжид Ал Ақсони салибчилардан қайтариб олганди.

Суратда Миср султони томонидан масжидда тайёрланган меҳроб ва безакни кўряпсиз. Фаластин озод бўлишини Аллоҳдан яна сўраймиз.

ПС. Бугун АҚШ ҳам мустақиллик кунини нишонламоқда.
1.9K views04:44
Ochish/sharhlash
2022-07-03 05:04:17 Ҳурматли дўстлар, журналист ва блоггерлар!

Сизлардан улкан (шахсий) илтимосим шуки, Қорақалпоғистон масаласида сурат\видеоларни оммавий улашманг. Кўплаб ўқувчиларингиз ундан ўзича хулоса қилади, видео ёки суратдаги манзара нотўғри тасаввурга сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, ўқувчилардан (обуначилар) келган турли мазмундаги, аниқлаштирилмаган маълумотларни ҳам улашманг.

Тармоқда жуда кўп қозоқ, рус тилида мақсадли ишлаётган троллар, айрим шовинистик руҳдаги қозоқларга дуч келяпман. Бундан ташқари, қорқалпоқ ҳудудида фақат қорақалпоқлар яшамайди, балки тотар, ўзбек, туркман, қозоқ ва руслар ҳам яшайди. Низо бошқа характерга кўчмаслиги керак.
2.7K views02:04
Ochish/sharhlash
2022-07-02 17:02:43 Қорақалпоғистондаги вазиятга баҳо бериш ёки фикр билдиришда битта олтин қоида аниқ бўлиши лозим. У ҳам бўлса Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлиги, тинчлиги ва барқарорлиги масаласи савол остига олиниши керак эмас. Қорақалпоғистон Ўзбекистон ҳудудий яхлитлигининг узвий ва ажралмас қисмидир.

Конституцияга таклиф этилаётган ўзгартишлар муаллифлари (Акмал Саидов эмас, бу аниқ)ни тушуниш мумкин. Улар сўнгги вақтларда халқаро геосиёсий воқеликлардан, яқин атрофимизда таҳликали вазиятдан келиб чиқиб, шундай таклифни илгари суришган. Ғоя тушунарли, аммо унинг реализациясида, назаримизда, бўшлиқ пайдо бўлди.

Диалог керак. Бу ҳеч ким ишонмайдиган баландпарвоз гаплар эмас, аниқ-тиниқ ижтимоий шартнома шартларини келишишда бўлиши керак. Сиёсий шартнома аниқ, ундан ортга чекинилмайди, ижтимоий келишув эса турмуш тарзини яхшилаш, маданий ва миллий ривожланишга шарт-шароит яратиш ва ишончни тиклашдан иборат бўлиши керак.

Ахборот сиёсати тез мослашиши керак. Нозик масала, ҳаммамиз тушунамиз, лекин юзага келган вазият фақат ва фақат Ўзбекистоннинг ички иши ва мамлакат масалани амалдаги қонунчилик доирасида ҳал қилишга қодирлиги баралла айтилиши керак. Ўзимиз келишиб оламиз, учинчи тарафларнинг кўмаги ёки аралашувига эҳтиёж ҳам, хоҳиш ҳам йўқ. Расмий манбалар кўпроқ гапириши керак.

Ўзбекистоннинг бундай провокацияларга жавоб беришга кучи ҳам, салоҳияти ҳам етарли.

Албатта, буларнинг барчаси шахсий фикрлар.
1.7K views14:02
Ochish/sharhlash
2022-07-01 17:48:15 Халқ истаги, халқ талаби… шу жумлалар билан кўп норозилик келтириб чиқарувчи ишларни бошлаб юборишяпти. Қорақалпоғистонга тегишли ҳуқуқларнинг йўқ бўлишини халқ истаганмиди? Мажбурий мактаб формасини ҳам халқ талаб қилдими?

Тушуна олмасам керак. Нега шу халқ билан бамаслаҳат яшаш қийин?
2.3K viewsedited  14:48
Ochish/sharhlash
2022-06-30 20:08:38 Тушунишимча, Қорақалпоғистон мавзусини ёритмаслик, буни кенг муҳокама қилмаслик бўйича ОАВлар, журналист ва фаоллар огоҳлантириш олган. Атайин қилгандек, ҳудудда интернет ишламай қоляпти, ток ўчиб қолган, деган хабарларни оляпман.

Менга ҳеч ким огоҳлантириш бермади, аммо масалани ҳам чуқур ўрганмаганман. Шунинг учун, бир-икки оғиз бу ҳақда ўзимга маълум нарсаларни айтсам.

Қорақалпоқ дўстларим, яқин ва танишларим билан кўп мулоқотда бўлганман. Улар феълан тез, қони қайноқ ё урушқоқ одамлар эмас. Шунча йил тинч яшадик. Тўғри, жиноий ишларда айбланиб, тергов таъқибидан қочган бир қорақалпоғистонлик Норвегияга етиб олгани ва Алға Қарақалпағистан дея кўпчилик алдаб келишини биламан. Аммо Ўзбекистондаги иқтисодий камбағал, экологик оғир шароитдаги қорақалпоқлардан ёмонлик кўрмадик. Ҳукумат вакиллари, расмийлар уларнинг иддаро ва истакларини инобатга олиши, қандайдир ўрталамага келиши керак.
6.6K views17:08
Ochish/sharhlash
2022-06-29 05:14:05 Ўзбекистон ҳукумати раҳбари ким?

Амалдаги ҳужжатларга кўра, Бош вазир ҳукуматнинг тўла ҳуқуқли бошлиғи эмас. Негаки, Ўзбекистон Республикаси президенти Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилишга, Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишга, шунингдек, зарур ҳолларда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти кўрсатмаларини бекор қилишга ҳақли.

Конституция ислоҳоти бу масалага тегинадими?

йўқ.

Ўтган эпохада президент бир вақтнинг ўзида Вазирлар Маҳкамаси раиси эди, ҳозир сал узоқроқ ва бежирим терминлар билан айни мазмунни келтириш мумкин. Менимча, бу нотўғри, яъни президент институти ҳукумат йиғилишида иштирок этган пайтда унда раислик қилиши яхши, аммо униннг ваколатларига доир масалалар юзасидан қарор қабул қилиши хато. Ҳар қалай, ҳамма ваколатлари юзасидан эмас. Бу чекланган бўлиши тарафдориман.
2.9K views02:14
Ochish/sharhlash
2022-06-28 18:43:47 Ассалому алайкум, азиз ўқувчилар. Каналда қолган одамларни кўриб хурсанд бўлдим, сизлар билан ғойибона суҳбат ва баҳслар мен учун қадрли. Рости, каналга ёзишга нарса қолмагани ёки бирор нимани ёза олмаганим учун эмас, балки шахсий сабаблар билан сал чалғигандим. Аллоҳга шукр, ҳаммаси яхши ва шундан умидворман.

Биламан, орада кўп нарса ўзгарди. Ўзбекистонда ҳар куни ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга янгилик пайдо бўлади, хорижда ҳам. Буларни сизлар билан кузатиб бориш, уларга ўз муносабатимни билдириш мен учун фахр.
2.4K views15:43
Ochish/sharhlash