Get Mystery Box with random crypto!

Жим, эътиборсиз ўтказиб юборсам бўларди, лекин бўлмади.. Сиз | Alisher Рўзиохунов

Жим, эътиборсиз ўтказиб юборсам бўларди, лекин бўлмади..

Сиз ушбу суратда бир (мазмун ва номи ҳозирча муҳим эмас) қонун лойиҳаси бўйича депутатлар овоз беришини кўриб турибсиз.

Ўша ялпи мажлисда иштирок этган жами депутатларнинг 27 фоизи қонун лойиҳасига қарши чиққан; 43 фоизи эса ёқлаган. Буни нимаси ғалати?

Гап шундаки, ёқлаганлар бир партия, қаршилар бир партия эмас. Эътибор қилсангиз, ҳар бир партияда ушбу қонун лойиҳаси бўйича депутатлар кескин учга ажраган: тарафдор, қаршилар ва бетарафлар. Овоз бермаганлар ҳам бор.

Агар депутат сиёсатга ўз истаги билан киришиб, бирор ғояга содиқ қолса (масалан либерализм ёки реализм), шу мафкура остидаги партияга аъзо бўлса, демак бунинг инъикоси парламентдаги ялпи мажлисда кўриниши керак. Кўриниб турибдики, партияларда ҳамма турлича фикрлайди, ғоялар умумий эмас.