Get Mystery Box with random crypto!

Микротўловлар замонига хуш келибсиз Шу пайтгача чет элда муқи | Alisher Рўзиохунов

Микротўловлар замонига хуш келибсиз

Шу пайтгача чет элда муқим яшашни ўйламагандим. Мана энди қарор қилганимда, аввалари менга сезилмаган ҳолатлар пайдо бўляпти. Масалан, микротўловларга мустабид ҳаёт тарзи. Бу дегани, Netflix, Spotify’дан тортиб, WSJ, NYT каби ахборотга пул тўлаш, бундан ташқари ҳар хил (аслида зарур эмас) кундалик тўловлар (Старбакс қаҳваси мисол) атрофингизни ўраб олади.

Куни кеча ўқиб қолдим: энди машина ўриндиқларини иситиш ҳам ойлик обунага айланибди. Иситиш тизимини қувватловчи дастурий таъминотга кетадиган харажат баҳонасида бу тўлов киритилган.

Ҳа, яшаш учун зарур бўлмаган, лекин тиқиштирилаётган микротўловлар кўпайиб кетяпти.