Get Mystery Box with random crypto!

Суд қачон мустақил бўлади? Тасаввур қилинг, ҳамма суд қарори | Alisher Рўзиохунов

Суд қачон мустақил бўлади?

Тасаввур қилинг, ҳамма суд қарорини истаганча талқин этиб, уни танқид қилаверса, суд мустақил бўла оладими? Бу савол, аслида, тизим аниқ ва тиниқ ишлаб турганда берилиши мумкин. Агар тизимнинг ўзи носоғлом ишлаб, бунинг устига (баъзан) жамоатчилик босимига ҳам дуч келаверса, Ўзбекистонда мустақил судни умуман орзу бўлиб қолади.

Олий суд таркибига сайланиш (амалда) президент ва унинг админстрацияси назоратида, кичик судлар эса мантфаатдор томонлар ва Олий суд қўлида. Ҳар доимгидай Сенат нотариал тасдиқлаш вазифасида.

Олий суд судьялари умрбод сайланиши тарафдориман, уларнинг парламентга ҳисобдорлиги чеклансин. Ижро ҳокимияти соясидан олиб чиқиш керак, сўнгра судларнинг қарор ва ажримларини муҳокама қилса бўлади.

Хуллас, суд ва судьяларни танқид қилиш ўрнига шуни ҳокимиятга келтирган сайлов ҳақида ўйлайдиган тизимга етиб олсак, яхши бўлади.