Get Mystery Box with random crypto!

Rost24 | Расмий канал

Kanal manzili: @rost_24uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 55.61K
Kanalning ta’rifi

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар
Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА
•facebook.com/rost24official
•instagram.com/rost24uz
•youtube.com/@rost24official
Tezkor — @rost24_tezkor
Реклама: 998900472378
Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2024-04-25 17:44:02
#Сўровнома

Автотранспортни рўйхатга олиш нархининг 68 баробарга оширилишига одамларнинг муносабати қандай?

Ўзбекистонда 1 апрелдан автомобилларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар 68 баравар (34 минг сўмдан 2.32 млн сўмгача), электромобиллар учун эса 15 бараварга ошиши тасдиқланган эди.

Rost24.uz ушбу мавзу бўйича одамлар фикрини ўрганди.

БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1854

ЮТУБДА:



ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
13.0K viewsedited  14:44
Ochish/sharhlash
2024-04-25 07:57:51
Адлия вазирлигининг оромгоҳи қимматбаҳо спиртли ичимликлар сотиб олди

Бир йил олдин махсус ахборот порталига жойлаштирилган давлат харидига кўра, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Конвенцион марказ давлат муассасаси томонидан жами 207 млн 260 минг сўмга чет элда ишлаб чиқарилган спиртли ичимликлар (вино, ароқ, виски, ликер, мартини, ром, бренди ва ҳоказолар) харид қилингани айтилмоқда.

Ичимликнинг энг арзони ҳар бир донаси 292 минг сўм, энг қимматининг ҳар бир донаси 400 минг сўмдан харид қилинган.

Адлия вазирлигига қарашли «Конвенцион марказ» ДМ — Бўстонлиқ туманида жойлашган «Олмос» дам олиш маскани ҳисобланади.

Юқоридаги давлат хариди амалга оширилган ва шартнома тузилган даврда Авазхон Баҳодирович Тожихонов мазкур марказ раҳабари сифатида фаолият юритган экан. У шундан сўнг, 2023 йил 30 октябрь куни Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
13.3K views04:57
Ochish/sharhlash
2024-04-25 04:02:41
#Рост_ҳикматлар

Бутун коинот бир - бирига меҳр - муҳаббат риштаси билан боғлангандир.
Меҳр улашишни ўрган!
У муҳаббатнинг барчасига қалбингда жой борлигини кўнглинг англаб етсин!
МУҲАББАТСИЗ ИНСОНДАН ДУНЁ ҚЎРҚАДИ, БУНИ УНУТМА!

Жалолиддин Румий


Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
13.6K views01:02
Ochish/sharhlash
2024-04-24 19:33:29
Британия чекланмаган миқдорда ҳамшираларни ишга таклиф қилмоқда

Бу ҳақида Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Британиянинг «NEU Professionals» агентлиги вакиллари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинган.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:
• Инглиз тилини билиш;
• тиббиёт техникуми дипломи;
• махсус сертификат;
• судланмаган бўлиш.

Имтиҳондан муваффақиятли ўтган номзодларга виза, суғурта, авиачипта ва Британияда дастлабки икки ойлик яшаш харажатлари қоплаб берилиши ҳам айтилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
13.2K viewsedited  16:33
Ochish/sharhlash
2024-04-24 04:02:12
#Рост_ҳикматлар

Дўстлар орасидаги тушунмовчилик улар орасига учинчи одам тушмагунича у қадар кучли бўлмайди.

Ромен Роллан


Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
13.1K views01:02
Ochish/sharhlash
2024-04-23 11:16:04
Иқтисодиёт ва молия вазири 40 миллион доллар қарз олиш бўйича битим имзолади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ва Ислом тараққиёт банки вице-президенти Замир битим изолади.

Бу ҳақида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ўзининг телеграм каналига хабар жойлади.

Хабарда вазир Жамшид Қўчқоров Ислом тараққиёт банки билан 40 миллион долларлик қарз битими имзолагани айтилмоқда.

Ушбу қарз “Ислом тараққиёт банки иштирокида “Кичик ва ўрта корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш” (СEРВE) лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилар экан.

Мазкур лойиҳанинг ижроси эса Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилади”, – дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
13.9K views08:16
Ochish/sharhlash
2024-04-23 10:22:52
Фото ва видео-радар маълумотлари 48 соат ичида қарор чиқарувчига юборилмаса, жарима бекор бўлади

Бугун депутатлар МЖтКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда.

Янги ўзгартиришга кўра, йўлларда фото ва видеорадар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш тугатилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
15.6K views07:22
Ochish/sharhlash
2024-04-23 07:06:09
Ўзбекистон тарихидаги энг шафқатсиз нарх бўйича Олий судга ариза киритилди

Олий суд даъво аризасини кўриб чиқишга қурби етиш ёки етмаслиги ҳозирча номаълум.

Ички ишлар вазирининг 164-сонли буйруғи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судига буйруқни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича даъво аризаси киритилганлиги айтилмоқда.

Ариза Олий суднинг электрон қабулхонаси орқали юборилган. Олий суд мазкур буйруқни бекор қилиш ёки қила олмаслиги ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Ички ишлар вазирининг 164-сонли буйруғи автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш нархларини 68,4 баробарга ошириш бўйича бўлиб, жамоатчиликда каттагина эътирозларга сабаб бўлган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
20.7K viewsedited  04:06
Ochish/sharhlash
2024-04-23 04:00:49
“Бизнесни ривожлантириш банки” бошқарув ходимлари Венгрия тажрибаси билан танишди

Куни кеча “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг бир гуруҳ бошқарув ходимлари Венгрия Республикасининг кичик бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш борасидаги тажрибаси билан танишиб қайтдилар.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/1852

Реклама

ROST24.uz | Telegram | YouTube
12.8K viewsedited  01:00
Ochish/sharhlash
2024-04-22 12:21:29
Кредит маблағлари талон-тарож бўлмоқда – Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган текширувда “G.K.” МЧЖ масъул шахслари “M.R.” МЧЖга 30 дона “Howo” русумли махсус техникалари учун ажратилган 18 млрд сўм кредитни талон-торож қилган.

Департаментнинг Қўнғирот туман бўлими томонидан ўтказилган текширувда “A.V.” МЧЖ масъул шахслари ажратилган кредит маблағлари эвазига харид қилинган 85 бош наслли қорамолларни сотиб юбориб, 2,5 млрд сўмни ўзлаштиришган. Шунингдек, 787,4 млн сўм солиқларни тўламаганлиги ҳам аниқланган.

Бош прокуратура Департаменти томонидан эълон қилинган хабарда номи айтилмаган банкнинг амалиёт бўлими масъул шахслари кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган 3,5 млрд сўмлик кўчмас мулкларни асоссиз гаровдан чиқариб юборганликлари маълум бўлган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
13.7K views09:21
Ochish/sharhlash