Get Mystery Box with random crypto!

Адлия вазирлигининг оромгоҳи қимматбаҳо спиртли ичимликлар сот | Rost24 | Расмий канал

Адлия вазирлигининг оромгоҳи қимматбаҳо спиртли ичимликлар сотиб олди

Бир йил олдин махсус ахборот порталига жойлаштирилган давлат харидига кўра, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Конвенцион марказ давлат муассасаси томонидан жами 207 млн 260 минг сўмга чет элда ишлаб чиқарилган спиртли ичимликлар (вино, ароқ, виски, ликер, мартини, ром, бренди ва ҳоказолар) харид қилингани айтилмоқда.

Ичимликнинг энг арзони ҳар бир донаси 292 минг сўм, энг қимматининг ҳар бир донаси 400 минг сўмдан харид қилинган.

Адлия вазирлигига қарашли «Конвенцион марказ» ДМ — Бўстонлиқ туманида жойлашган «Олмос» дам олиш маскани ҳисобланади.

Юқоридаги давлат хариди амалга оширилган ва шартнома тузилган даврда Авазхон Баҳодирович Тожихонов мазкур марказ раҳабари сифатида фаолият юритган экан. У шундан сўнг, 2023 йил 30 октябрь куни Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube