Get Mystery Box with random crypto!

Кредит маблағлари талон-тарож бўлмоқда – Департамент Бош пр | Rost24 | Расмий канал

Кредит маблағлари талон-тарож бўлмоқда – Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган текширувда “G.K.” МЧЖ масъул шахслари “M.R.” МЧЖга 30 дона “Howo” русумли махсус техникалари учун ажратилган 18 млрд сўм кредитни талон-торож қилган.

Департаментнинг Қўнғирот туман бўлими томонидан ўтказилган текширувда “A.V.” МЧЖ масъул шахслари ажратилган кредит маблағлари эвазига харид қилинган 85 бош наслли қорамолларни сотиб юбориб, 2,5 млрд сўмни ўзлаштиришган. Шунингдек, 787,4 млн сўм солиқларни тўламаганлиги ҳам аниқланган.

Бош прокуратура Департаменти томонидан эълон қилинган хабарда номи айтилмаган банкнинг амалиёт бўлими масъул шахслари кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган 3,5 млрд сўмлик кўчмас мулкларни асоссиз гаровдан чиқариб юборганликлари маълум бўлган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube