Get Mystery Box with random crypto!

Rost24 | Расмий канал

Kanal manzili: @rost_24uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 55.61K
Kanalning ta’rifi

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар
Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА
•facebook.com/rost24official
•instagram.com/rost24uz
•youtube.com/@rost24official
Tezkor — @rost24_tezkor
Реклама: 998900472378
Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2024-04-17 09:53:37
Ўзбекистонда пиёз нархи рекорд даражада тушиб кетди

Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги сабзавот, мева, резаворлар ва ёнғоқлар бозори ҳақида маълумот берувчи EastFruit порталининг мониторинг натижаларига кўра, Ўзбекистонда ўтган ҳафта пиёзнинг улгуржи нархи 1500 сўмгача тушиб кетган. Валютага ҳисоблаганда 12 центни ташкил қилмоқда.

Порталнинг маълум қилишича, Ўзбекистон тарихида пиёзнинг бундай арзон нархи кузатилмаган. Бир йил аввал пиёз нархи ҳозиргидан 4,4 баробар қимматроқ бўлган экан. Йилнинг ушбу даврига нисбатан эса икки баравар юқори бўлиб, 24−26 АҚШ центини ташкил қилган.

EastFruit сайтининг маълум қилишича, жорий йил март ойининг бошида Қозоғистонда ҳам нарх кескин тушиб кетиши натижасида сифатли пиёз чорва молларига берилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
13.0K views06:53
Ochish/sharhlash
2024-04-17 05:52:18 Ҳукуматнинг энергетика бўйича янги қарорида янги ташкил этилган агентликка вазифалар юкланган

Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (иловалари билан) эълон қилинди.

Қарорга асосан янги ташкил этилган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолиятига алоқадор вазифалар киритилган.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун бериладиган бир марталик компенсациялар тартиб-тамойили белгиланган.

Аммо ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бериладиган компенсация муддати айтилмаган ҳолда вақтинча деб кўрсатилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
13.0K views02:52
Ochish/sharhlash
2024-04-17 04:02:19
#Рост_ҳикматлар

Тарбияли одамлар шовқин, совуқ, кўп қовуриб юборилган гўшт, овқатнинг тузи ўткирлиги ёки уйида меҳмонлар борлиги туфайли ғазабга минмайди.

Антон Чехов


Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
13.2K views01:02
Ochish/sharhlash
2024-04-16 20:25:45
Қарши тумани прокуратураси терговчиси 5 минг доллар пора олган вақтида ушланди


ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
14.4K views17:25
Ochish/sharhlash
2024-04-16 17:51:13
Кластерлар ва Тўқимачилик уюшмаси бирлаштирилади

Ушбу таклиф Президент раислигида тўқимачилик соҳасида экспорт ва инвестиция ҳажмларини ошириш масалалари юзасидан ўткзилган видеоселектор йиғилишида айтилди.

Йиғилишда Тўқимачилик уюшмаси фаолиятини ҳам фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Кластерлар уюшмаси ва Тўқимачилик уюшмасини бирлаштириб, ягона “хом ашёдан тайёр маҳсулотгача” тизимини яратиш таклиф қилинди.

"Соҳадаги муаммоларни тадбиркордан яхши биладиган одам йўқлиги боис, уюшмани тўқимачиликнинг ҳар бир йўналишидаги тадбиркорлардан иборат кенгаш бошқаради", — деди Шавкат Мирзиёев.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
14.2K views14:51
Ochish/sharhlash
2024-04-16 14:47:39
Ёқилғи-энергетика нархларини ошириш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2024-2025 йилларда босқичма-босқич ўзгарадиган янги нархлари ҳамда шу йилнинг 1 майдан бошлаб ўзгарадиган электр энергияси ва табиий газ учун бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланди.

Истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳларига кирувчи қисмига ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 1000 сўм ҳамда 900 сўмдан қолмоқда.

Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

ойига 200 кВт·соатгача – 225 сўм;
ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 450 сўм;
ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 675 сўм;
ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 787,5 сўм;
ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 900 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Батафсил

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
19.8K viewsedited  11:47
Ochish/sharhlash
2024-04-16 09:13:50
Дрондан фойдаланиш маданиятсизликми?

Биз нега тараққиётдан қўрқамиз?

Ўзбекистонликлар дрондан фойдаланиш маданиятига ҳали тўла тайёр эмас, аммо бу вақтинчалик ва ривожланаётган давлатлар учун нормал ҳолат ҳисобланади. Бу фикрни Миллий матбуот марказида учувчисиз учадиган аппаратлар ва улардан фойдаланиш тартибига бағишланган матбуот анжуманида «Мадад» муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти (ННТ) директори ўринбосари Исломбек Абдураҳимов айтиб ўтган.

Видеода Хитой қишлоқ хўжалиги ва ёнғинни ўчиришда дронлардан самарали фойдаланиш тасвирланган. Асосан қишлоқ хўжалигига ихтисослашган Ўзбекистондаги “ННТ”чиларимиз эса дрондан фойдаланиш маданияти ҳали шаклланмаган, деган фикрларни байроқ қилиб кўтариб юришибди.

XIX аср бошида Ўзбекистонга илк бор трактор техникаси кириб келганда, дин номидан гапирувчи муллалар “трактор билан олинган ҳосилда барака бўлмайди” дейишганди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
15.2K views06:13
Ochish/sharhlash
2024-04-16 08:43:05
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳамкорликда ГЭС қуради

Учта қўшни давлат Қирғизистон ҳудудидан ўтган Норин дарёсида “Қамбарота ГЭС-1” қуриш бўйича келишувга эришди.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2022 йил 8 июнь куни мазкур ГЭС қурилишини бошлаган эди.

2023 йил январ ойида Бишкек шаҳрида “Қамбарота ГЭС-1” қурилиш лойиҳасини ҳамкорликда амалга ошириш бўйича учта давлат энергетика вазирлари йўл харитасини имзолаганди.

Лойиҳани амалга ошириш учун томонлар Қирғизистон ҳудудида ушбу республика қонунчилигига мувофиқ алоҳида акциядорлик жамиятини тузишади.

Учта давлат томонидан тақдим этилган компаниялар устав капиталининг улуши қуйидагича бўлади: Ўзбекистон 33%, Қирғизистон – 34 % ва Қозоғистон 33%.

Ҳар бир томон компания асосчисини мустақил равишда белгилайди. Томонларнинг улушлари ўзгаришсиз қолади, уларнинг акцияларини бирлаштириш, ўтказиш ва сотиш имконияти тўлиқ истисно қилинади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
14.3K views05:43
Ochish/sharhlash
2024-04-16 04:01:43
#Рост_ҳикматлар

Соғлом бўлишни истаган одам биринчи галда ён-атрофидаги ҳавони тозалаши керак.

Ромен Роллан


Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
18.2K views01:01
Ochish/sharhlash
2024-04-15 16:04:12
Тожикистон ҳам Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий қилди

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги «ўзаро муносабатлар тамойили»ни илгари суриш мақсадида 20 апрелдан бошлаб Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий қилганини билдирган.

«Туркия фуқаролари Тожикистон Республикаси визасини хориждаги элчихоналар ва консулликларда олишлари мумкин», — дейилади «Asia-Plus» нашрида.

Аввалроқ Туркия томонидан оддий хорижий паспортга эга бўлган Тожикистон фуқаролари учун виза режимини жорий этиш қарори қабул қилинган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
15.4K views13:04
Ochish/sharhlash