Get Mystery Box with random crypto!

Rost24 | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi rost_24uz — Rost24 | Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Rost
Kanal manzili: @rost_24uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 53.93K
Kanalning ta’rifi

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар
Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА
•facebook.com/rost24official
•instagram.com/rost24uz
•youtube.com/@rost24official
Tezkor — @rost24_tezkor
Реклама: 998900472378
Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 261

2022-04-29 20:30:09
«Агробанк» фермер ва деҳқонлар учун китоб нашр эттирди

Қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчиларга мўлжалланган 40 та китобдан иборат тўпламда ўсимликлар ҳимояси, касалликлар ва зараркунандаларга қарши курашиш бўйича энг керакли маълумот ва тавсиялар жамланган.

«Газон ўтларини етиштириш»;
«Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган ўғитлар ва уларни қўллаш»;
«Озуқабоп экинларни етиштириш»;
«Қишлоқ хўжалик экинларини суғориш усуллари ва сув тежамкор суғориш» каби китоблар шулар жумласидандир.

Тўплам Тошкент давлат аграр университети, Ўсимликлар ҳимояси ва карантини илмий-тадқиқот институти, Нукус агротехнология институти каби билим юртлари ва илмий тадқиқот институтларининг 90 дан ортиқ илмий ходимлари билан ҳамкорликда яратилган.
Ўзингизга керакли бўлган китобни @agro100kitob_bot орқали юклаб олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Каналга уланиш:


https://t.me/rost_24uz
10.5K views17:30
Ochish/sharhlash
2022-04-29 15:13:07
Байрам арафасида 65 нафар фуқаро авф этилди

Адашиб жиноятга қўл урган, лекин айбини чуқур англаб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 65 нафар фуқарони Рамазон ҳайити муносабати билан афв этиш бўйича Президент фармони имзоланди.

Каналга уланиш:


https://t.me/rost_24uz
12.2K viewsedited  12:13
Ochish/sharhlash
2022-04-29 13:56:11
Расман

Пенсия ва нафақалар ошди

1 майдан пенсия ва нафақалар 12 фоизга оширилади. Шавкат Мирзиёев бугун, 29 апрель куни бу ҳақдаги фармонни имзолади.

Фармонга кўра, энг кам пенсия оладиган 725 минг нафар аҳолининг пенсияси ҳам 14 фоизга оширилади (440 минг сўмдан 500 минг сўмга).

Шунингдек фармонда, 9 май арафасида уруш қатнашчилари, ёлғиз яшаётган, ёрдамга муҳтож фуқароларга ҳам мукофот пуллари ва қимматбаҳо совғалар берилиши назарда тутилган.

Каналга уланиш:


https://t.me/rost_24uz
16.1K viewsedited  10:56
Ochish/sharhlash
2022-04-29 07:28:07
Шаффофликка даъво қилаётган Усмонов нега интервьюдан қочди?

«Эзгу мақсад» халқаро хайрия жамоат фонди раиси Жаҳонгир Усмонов ўзининг номи «Пандора ҳужжатлари»га киритилгани юзасидан муносабат билдирди.

Батафсил
https://rost24.uz/uz/news/1022

Каналга уланиш:


https://t.me/rost_24uz
13.5K views04:28
Ochish/sharhlash
2022-04-29 01:55:13
#Рамазон_кун_ҳикмати

Сенга бахт керак бўлса, давлат истасанг, кўнгилларни олмоққа, каттахилликни тарк этмоққа кириш.

Жалолиддин Румий

Кунингиз хайрли ўтсин!

Каналга уланиш:


https://t.me/rost_24uz
6.6K views22:55
Ochish/sharhlash
2022-04-28 07:26:01
ТАНИШТИРУВ: Ташқи ишлар вазирлигининг янги раҳбари Владимир Норов ким?

Батафсил https://rost24.uz/uz/news/1021

Каналга уланиш:


https://t.me/rost_24uz
13.1K views04:26
Ochish/sharhlash
2022-04-28 02:01:52
#Рамазон_кун_ҳикмати

Илм унга ҳақли бўлмаганлар етишишидан қаттиқ ҳимоялангандир.

Шайх Аҳмад Зарруқ

Кунингиз хайрли ўтсин!

Каналга уланиш:


https://t.me/rost_24uz
5.7K views23:01
Ochish/sharhlash
2022-04-27 19:23:49 Абдулазиз Комилов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Норов Владимир Имамович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, унинг зиммасига Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилди;

- Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Камилов Абдулазиз Ҳафизович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Усманов Бобур Масудович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш


https://t.me/rost_24uz
11.7K viewsedited  16:23
Ochish/sharhlash
2022-04-27 13:08:39
МАҲАЛЛАНГИЗДА МУАММО БОРМИ?

Ҳокимият унутган жойлардан репортаж

Rost24.uzнинг бу галги сўровномаси Зангиота тумани, «Найман» маҳалласида ўтказилди.

Батафсил https://rost24.uz/uz/news/1020

Каналга уланиш:


https://t.me/rost_24uz
15.0K views10:08
Ochish/sharhlash
2022-04-27 09:07:00
#Сизданмурожаат

Масъуллар «бугун-эрта», дегунича экинлар қуриб битади...

Андижон вилояти Пахтаобод ва Андижон туманлари, А. Паттоев массивида меҳнат қилувчи бир неча юз деҳқонлар ва ёлланма ишчилар бугун бор-будларини тикиб эккан экинларининг қуриб кетаётганидан ташвишда.

Мазкур ҳудудда деҳқончилик билан шуғулланувчи 500-600 хонадон бор.

Ерни давлатдан ижарага олиб меҳнат қилувчи бу деҳқонлар ва ёлланма ишчиларнинг асосий даромади, тирикчилиги шу ердан. 300 гектарга яқин далаларга сув қувур орқали келтирилади. Қувурлар тез-тез чириб, тешилиб яроқсиз ҳолга келиб туради, деҳқонлар эса доим таъмирлашади.

Ҳозирда бу далаларга экин экилган, аммо далага фақат бир марта, 8 соат давомида сув берилган. Шундан буён сув умуман берилмаяпти, экинлар эса қуриб бормоқда.

Деҳқонларнинг гапларига кўра, бу ҳолат юзасидан улар сув хўжалиги бошқармасига, ҳокимиятга кўп маротаба мурожаат қилишган, аммо масъулларнинг бугун-эртага деган ваъдаларидан ҳеч бир иш чиқмаяпти.

Каналга уланиш:


https://t.me/rost_24uz
13.6K viewsedited  06:07
Ochish/sharhlash