Get Mystery Box with random crypto!

Иқтисодиёт ва молия вазири 40 миллион доллар қарз олиш бўйича | Rost24 | Расмий канал

Иқтисодиёт ва молия вазири 40 миллион доллар қарз олиш бўйича битим имзолади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ва Ислом тараққиёт банки вице-президенти Замир битим изолади.

Бу ҳақида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ўзининг телеграм каналига хабар жойлади.

Хабарда вазир Жамшид Қўчқоров Ислом тараққиёт банки билан 40 миллион долларлик қарз битими имзолагани айтилмоқда.

Ушбу қарз “Ислом тараққиёт банки иштирокида “Кичик ва ўрта корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш” (СEРВE) лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилар экан.

Мазкур лойиҳанинг ижроси эса Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилади”, – дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube