Get Mystery Box with random crypto!

Рахмонов блоги

Telegram kanalining logotibi rakhmonov_blogi — Рахмонов блоги Р
Telegram kanalining logotibi rakhmonov_blogi — Рахмонов блоги
Kanal manzili: @rakhmonov_blogi
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 759
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқшунос - юрист блоги!
«Дунёни ёшлар бошқаради. Қариганларида».
© Жорж Бернард Шоу
Саволлар учун 👇
@Huquq_himoyachisi

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-08-28 20:41:33 Давлат божини тўлаш учун судга ёки банкларга бориш шарт эмас

Судлар учун тўланадиган давлат божини тўлаш учун ҳисоб ракамни суддан бориб олиб кейин яна банкга бориб навбатда туриб тўлов қилиш бир қанча қийинчиликларни юзага келтиради ва қимматли вақтингизни ўғирлайди. Лекин аслида бу жуда осон.

Бунинг учун сиз

billing.sud.uz сайтига киришингиз ва янги квитанция яратиш тугмасини босиб сўровномани тўлдиришингиз керак.

Сўровномани тўлдирганингиздан сўнг сизга квитанция берилади.

Иккинчи босқичда ушбу квитанцияда кўрсатилган ҳисоб рақамига pay.me ёки cлиcк иловалари орқали тўловни амалга оширишингиз лозим.

billing.sud.uz тизимига сизга берилган квитанциянинг рақамини киритиш орқали тўлов қилинган квитанцияни юклаб олишингиз керак ва бўлди.

Баратов

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonov_blogi
432 views17:41
Ochish/sharhlash
2022-08-27 22:37:08
2022/2023 ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдори.

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonov_blogi
404 views19:37
Ochish/sharhlash
2022-08-27 09:45:57 ​#савол

ЙПХ ХОДИМИ ЖАРИМАДАН ҚАРЗИНГИЗ БЎЛСА АВТОМОБИЛИНГИЗНИ ЖАРИМА МАЙДОНЧАСИГА ОЛИБ КИРИБ ҚЎЙИШГА ХАҚЛИМИ

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига асосан Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган тақдирда, транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмасига биноан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади. Деб белгиланган.

Яъни бу ерда сизнинг автомобилингизни жарима майдонига олиб кириш учун 2 та асос бўлиши керак.

Сизга жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жаримани тўланмаган бўлишингиз керак. (жаримани тўлашнинг 60 кунлик муддати ўтмаган бўлса ҳам олиб кира олмайди )

Транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмаси бўлиши керак.

Яъни ЙПХ ходими оғзаки гап билан сизни қарзингиз бор экан автомобилингизни жарима майдончасига олиб кирамиз дея олмайди. Қачонки қўлида ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмаси бўлсагина автомобилингизни жарима майдонига олиб кириши мумкин.

Қўлида қарори бўлмаса автомобилингизни жарима майдонига олиб киришига йўл қўйманг. Жарима майдонига олиб кириш тўғрисидаги рахбарнинг ёзма кўрсатмасини талаб қилинг.

Раҳбарнинг ёзма кўрсатмасисиз автомобилингизни жарима майдонига олиб кириши ноқонуний.

Юрист Баратов

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonov_blogi
538 viewsedited  06:45
Ochish/sharhlash
2022-08-26 21:36:59
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида энг паст кўрсаткич бўлиб, 278,7 долларни (3 миллион 38 минг сўм) қайд этибди.

Тўппонча

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonov_blogi
393 viewsedited  18:36
Ochish/sharhlash
2022-08-26 20:47:25 ​#савол

Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузганлик учун қандай жавобгарлик бор

Шахсий ҳаёт дахлсизлигини – шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузган шахсга нисбатан 3 млн сўмдан 12 млн сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса, ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.

Жиноят кодексига асосан шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузган шахсга:

30 млн сўмгача миқдорда жарима;
300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилиши мумкин.

Агарда шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш:

оғир оқибатларга олиб келган бўлса;
ғаразли ниятларда содир этилган бўлса;
хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса:

эслаб қолинг
30 млн сўмдан 60 млн сўмгача миқдорда жарима;
300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Юрист Баратов

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonov_blogi
812 views17:47
Ochish/sharhlash
2022-08-25 11:05:27 #савол

Кимлар ЗАГРАНПАСПОРТ
ололмайди


Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низом.

Низомнинг 40 прим 5 бандига кўра қуйидагилар хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади:

а) ушбу Низомда назарда тутилган талаб этилувчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда;

б) агар шахс ўзи тўғрисида била туриб сохта ёки нотўғри маълумотларни тақдим этган бўлса;

в) қўл бармоқларининг изларини олиш тартиб-таомилидан бош тортилган ва кўзойнак тақиб ёки бош кийим, ташқи кўринишга таъсир қилувчи ашёлар билан суратга тушиш истаги қатъий билдирилган бўлса;

г) агар шахсга нисбатан хорижга чиқишига тўсқинлик қиладиган шартнома, контракт мажбуриятлари амал қилаётган бўлса, ушбу мажбуриятларнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунига қадар;

д) агар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлса — иш юзасидан узил-кесил суд қарори ёки бошқа қарор қабул қилингунга қадар (суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг ёзма хати асосида);

е) агар шахс ички ишлар органларининг маъмурий назоратида бўлса — назорат тўхтатилгунгача (маъмурий назоратни амалга оширувчи органнинг ёзма хати асосида);

ж) агар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо ва шартли ҳукм қўлланилган бўлса — жазони ўтаб бўлгунигача ёки жазодан ва шартли ҳукмдан озод қилингунга қадар (жазони ижро этувчи органнинг ёзма хати асосида);

з) агар шахсда суд томонидан юкланган ижро этилмаган мажбуриятлар бўлса — мажбуриятлар ижро этилгунга қадар, вояга етмаган болаларни таъминлаш учун алиментлар олдиндан тўланганлиги Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг маълумотномалари билан тасдиқланган ҳолатлар бундан мустасно;

и) агар шахсга нисбатан ваколатли органларнинг мазкур шахс хорижга чиқиши мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатувчи ахбороти мавжуд бўлса;

Хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа асослар билан рад этишга йўл қўйилмайди.

Низомнинг 40 прим 6 бандига асосан хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилганидан кейин шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш фақат қонунда белгиланган ҳолларда амалга оширилиши мумкин. Фуқаронинг давлат чегараси орқали ўтиш ҳуқуқини чеклаш суриштирув, тергов ёки суд органлари қарори асосида чегара назорати бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

Қаранг! Низомнинг 40 прим 7 бандига асосан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришни ушбу низомнинг 40 прим 5 ва 40 прим 6-бандларида назарда тутилган асослар бўйича рад этиш ёки фуқароларнинг хорижга чиқишини чеклаш, шунингдек, хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга доир давлат хизматини кўрсатиш тартибини бузиш юзасидан бўйсуниш тартибида юқори турувчи органга ёхуд бевосита судга шикоят қилиниши мумкин.

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonov_blogi
650 viewsedited  08:05
Ochish/sharhlash
2022-08-24 09:35:12 Олий таълим имтиҳонларининг натижаси эълон қилинди. Ёшлардан 550102 киши 56,7 балдан паст натижа олди. Бу натижа мени ажаблантирмади. Нима экилган бўлса, шу ўрилди. Чунки:

-Хўкизни пулига дипломли бўлганлар мансабга келди. Улар амалдор, депутат ва сенатор бўлди;

-Таълимга эътибор берилмади. Ўқитувчилар қора ишчига айлантирилди. Кўча супурган, девор бўяган, пахта терган ким? Ўқитувчи!

-Уларнинг маоши кам, қоғозбозлиги кўп, жавобгарлиги эса тоғдек эди. Асосийси, учта вазифани бажарса бўлди: Ўқувчиларнинг давомати, формаси ва сиёсий пропоганда.

Имтиҳон натижаси экилган ўша уруғларнинг мевасидир. Ота-оналар «болам сифатли таълим олсин» деб солиқ тўлайди. Ошга пул тўлаб, эвазига атала олсаю, яна айб ота-онадами?

Йўқ, тизимда. Шу тизимни бошқарган, ҳиссаси бўлган, амалдору депутатлар айбдор.

«Биз онгли равишда инсонларни онгсизлаштирдик».
Шавкат Мирзиёев

Санжар Хожа

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonov_blogi
941 views06:35
Ochish/sharhlash
2022-08-14 23:03:50 ​​«Нима бўлса ҳам, кўрмасдан кетиш яхши эмас» дедим-да, ўша томонга қараб юрдим. Иложсиз қолган дўстим ҳам ортимдан эргашди. Беш-олти қадам юрганимни биламан, нимани
кўрдим денг?

Ҳайҳот! Бу шарофатли жаннатнинг ёнида жаҳаннам дарвозалари очилибдир. Бу муқаддас мозорнинг ёнида Лут қавмининг разолати пайдо бўлибдир! Одамлар чойхоналарнинг ўртасида беш кишилик-ўн кишилик давра тузиб, давранинг ўртасида биттадан ёш ўғил болани ўтирғизишган. У масъумлик ва уятчанлик билан икки-уч ёдлаган байтини айтиб берар эди.
Атрофдагиларнинг ҳар бири, худди шайтондек, унинг атрофини ўраб олган, ўзларининг шаҳват тўла нигоҳларини бечорага қадаган эдилар!!! Ушбу ваҳимали ва куфрли томошадан бутун вужудимни титроқ босди».

...«Шуни айтиш мумкинки, бугун Бухоронинг ҳар бир мударриси ва муфтийси ўзининг чиройли бир шогирди билан ишқбозлик қилади ва уларнинг айрим «буюк»лари худонинг бандаларидан ҳам уялмай, ўзларининг маъшуқлари (бесоқоллари)ни уйларида ҳам асрашади».

«Ҳинд сайёҳи қиссаси». Абдурауф Фитрат

Дипломат

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonov_blogi
968 views20:03
Ochish/sharhlash
2022-08-14 22:58:46
Президент: эски намунадаги “объективка”дан воз кечиб, илғор IT-технологиялар асосида ходимнинг малакаси ва салоҳияти, эришган натижаларини баҳолайдиган янги тизимга ўтишимиз шарт.

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonov_blogi
804 views19:58
Ochish/sharhlash
2022-08-09 08:41:21 ​#савол

Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун қайта имтиҳон топширишим керакми

Талонни йўқотдим. Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун қайта имтиҳон топширишим керакми? Қайта топшириб йиқилдим. Яқинда йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун итиҳон топширилмаслиги ҳақидаги қонун ўзгаришларига кўзим тушиб қолди. Шу ҳақда маълумот берсангиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарорининг 69-бандига кўра, Йўқолган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси (эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки унинг талони)нинг дубликати транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилик гувоҳномалари маълумотлар базасидан текширилганидан сўнг имтиҳонларсиз берилади. Демак, сизнинг гувоҳномангиз малумотлар базасидан чиқса, сиз ҳеч қандай имтиҳон топширмайсиз.

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonov_blogi
1.2K views05:41
Ochish/sharhlash