Get Mystery Box with random crypto!

Давлат божини тўлаш учун судга ёки банкларга бориш шарт эмас | Рахмонов блоги

Давлат божини тўлаш учун судга ёки банкларга бориш шарт эмас

Судлар учун тўланадиган давлат божини тўлаш учун ҳисоб ракамни суддан бориб олиб кейин яна банкга бориб навбатда туриб тўлов қилиш бир қанча қийинчиликларни юзага келтиради ва қимматли вақтингизни ўғирлайди. Лекин аслида бу жуда осон.

Бунинг учун сиз

billing.sud.uz сайтига киришингиз ва янги квитанция яратиш тугмасини босиб сўровномани тўлдиришингиз керак.

Сўровномани тўлдирганингиздан сўнг сизга квитанция берилади.

Иккинчи босқичда ушбу квитанцияда кўрсатилган ҳисоб рақамига pay.me ёки cлиcк иловалари орқали тўловни амалга оширишингиз лозим.

billing.sud.uz тизимига сизга берилган квитанциянинг рақамини киритиш орқали тўлов қилинган квитанцияни юклаб олишингиз керак ва бўлди.

Баратов

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonov_blogi