Get Mystery Box with random crypto!

​#савол Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун қайта имтиҳон топшириши | Рахмонов блоги

​#савол

Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун қайта имтиҳон топширишим керакми

Талонни йўқотдим. Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун қайта имтиҳон топширишим керакми? Қайта топшириб йиқилдим. Яқинда йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун итиҳон топширилмаслиги ҳақидаги қонун ўзгаришларига кўзим тушиб қолди. Шу ҳақда маълумот берсангиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарорининг 69-бандига кўра, Йўқолган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси (эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки унинг талони)нинг дубликати транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилик гувоҳномалари маълумотлар базасидан текширилганидан сўнг имтиҳонларсиз берилади. Демак, сизнинг гувоҳномангиз малумотлар базасидан чиқса, сиз ҳеч қандай имтиҳон топширмайсиз.

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonov_blogi