Get Mystery Box with random crypto!

​​«Нима бўлса ҳам, кўрмасдан кетиш яхши эмас» дедим-да, ўша то | Рахмонов блоги

​​«Нима бўлса ҳам, кўрмасдан кетиш яхши эмас» дедим-да, ўша томонга қараб юрдим. Иложсиз қолган дўстим ҳам ортимдан эргашди. Беш-олти қадам юрганимни биламан, нимани
кўрдим денг?

Ҳайҳот! Бу шарофатли жаннатнинг ёнида жаҳаннам дарвозалари очилибдир. Бу муқаддас мозорнинг ёнида Лут қавмининг разолати пайдо бўлибдир! Одамлар чойхоналарнинг ўртасида беш кишилик-ўн кишилик давра тузиб, давранинг ўртасида биттадан ёш ўғил болани ўтирғизишган. У масъумлик ва уятчанлик билан икки-уч ёдлаган байтини айтиб берар эди.
Атрофдагиларнинг ҳар бири, худди шайтондек, унинг атрофини ўраб олган, ўзларининг шаҳват тўла нигоҳларини бечорага қадаган эдилар!!! Ушбу ваҳимали ва куфрли томошадан бутун вужудимни титроқ босди».

...«Шуни айтиш мумкинки, бугун Бухоронинг ҳар бир мударриси ва муфтийси ўзининг чиройли бир шогирди билан ишқбозлик қилади ва уларнинг айрим «буюк»лари худонинг бандаларидан ҳам уялмай, ўзларининг маъшуқлари (бесоқоллари)ни уйларида ҳам асрашади».

«Ҳинд сайёҳи қиссаси». Абдурауф Фитрат

Дипломат

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonov_blogi