Get Mystery Box with random crypto!

​#савол Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузганлик учун қандай жаво | Рахмонов блоги

​#савол

Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузганлик учун қандай жавобгарлик бор

Шахсий ҳаёт дахлсизлигини – шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузган шахсга нисбатан 3 млн сўмдан 12 млн сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса, ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.

Жиноят кодексига асосан шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузган шахсга:

30 млн сўмгача миқдорда жарима;
300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилиши мумкин.

Агарда шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш:

оғир оқибатларга олиб келган бўлса;
ғаразли ниятларда содир этилган бўлса;
хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса:

эслаб қолинг
30 млн сўмдан 60 млн сўмгача миқдорда жарима;
300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Юрист Баратов

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonov_blogi