Get Mystery Box with random crypto!

#савол Кимлар ЗАГРАНПАСПОРТ ололмайди “Ўзбекистон Республи | Рахмонов блоги

#савол

Кимлар ЗАГРАНПАСПОРТ
ололмайди


Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низом.

Низомнинг 40 прим 5 бандига кўра қуйидагилар хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади:

а) ушбу Низомда назарда тутилган талаб этилувчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда;

б) агар шахс ўзи тўғрисида била туриб сохта ёки нотўғри маълумотларни тақдим этган бўлса;

в) қўл бармоқларининг изларини олиш тартиб-таомилидан бош тортилган ва кўзойнак тақиб ёки бош кийим, ташқи кўринишга таъсир қилувчи ашёлар билан суратга тушиш истаги қатъий билдирилган бўлса;

г) агар шахсга нисбатан хорижга чиқишига тўсқинлик қиладиган шартнома, контракт мажбуриятлари амал қилаётган бўлса, ушбу мажбуриятларнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунига қадар;

д) агар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлса — иш юзасидан узил-кесил суд қарори ёки бошқа қарор қабул қилингунга қадар (суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг ёзма хати асосида);

е) агар шахс ички ишлар органларининг маъмурий назоратида бўлса — назорат тўхтатилгунгача (маъмурий назоратни амалга оширувчи органнинг ёзма хати асосида);

ж) агар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо ва шартли ҳукм қўлланилган бўлса — жазони ўтаб бўлгунигача ёки жазодан ва шартли ҳукмдан озод қилингунга қадар (жазони ижро этувчи органнинг ёзма хати асосида);

з) агар шахсда суд томонидан юкланган ижро этилмаган мажбуриятлар бўлса — мажбуриятлар ижро этилгунга қадар, вояга етмаган болаларни таъминлаш учун алиментлар олдиндан тўланганлиги Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг маълумотномалари билан тасдиқланган ҳолатлар бундан мустасно;

и) агар шахсга нисбатан ваколатли органларнинг мазкур шахс хорижга чиқиши мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатувчи ахбороти мавжуд бўлса;

Хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа асослар билан рад этишга йўл қўйилмайди.

Низомнинг 40 прим 6 бандига асосан хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилганидан кейин шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш фақат қонунда белгиланган ҳолларда амалга оширилиши мумкин. Фуқаронинг давлат чегараси орқали ўтиш ҳуқуқини чеклаш суриштирув, тергов ёки суд органлари қарори асосида чегара назорати бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

Қаранг! Низомнинг 40 прим 7 бандига асосан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришни ушбу низомнинг 40 прим 5 ва 40 прим 6-бандларида назарда тутилган асослар бўйича рад этиш ёки фуқароларнинг хорижга чиқишини чеклаш, шунингдек, хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга доир давлат хизматини кўрсатиш тартибини бузиш юзасидан бўйсуниш тартибида юқори турувчи органга ёхуд бевосита судга шикоят қилиниши мумкин.

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonov_blogi