Get Mystery Box with random crypto!

Рахмонов блоги

Telegram kanalining logotibi rakhmonov_blogi — Рахмонов блоги Р
Telegram kanalining logotibi rakhmonov_blogi — Рахмонов блоги
Kanal manzili: @rakhmonov_blogi
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 759
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқшунос - юрист блоги!
«Дунёни ёшлар бошқаради. Қариганларида».
© Жорж Бернард Шоу
Саволлар учун 👇
@Huquq_himoyachisi

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-08 16:53:13 Бундай олиб қараса, одам ўлдириш, зўрлаш, пора олиш жуда осон бўлиб кетибди. Чунки бундай айбловлар билан қамалиб, 1-2 йилга қолмай чиқиб келса бўладиган замонларга келиб қолибмиз. 1-2 йил эса кўз очиб-юмгунча ўтиб кетади ҳозир.

Тўғри, қонунларда инсон манфаатлари деган тамойиллар устувор ҳисобланади. Аммо, бу ерда инсон манфаати фақат бир томонлама ҳимоя қилинаётгандай эмасмикан? Айбдор томоннинг манфаатини деб, жабрланган томонга зуғум қилинмаяптимикан?

Мени бир савол қизиқтиради: маҳкумнинг жазоси қайси асосга кўра ва кимнинг тавсияси билан енгиллатилилади? Бу ерда коррупция ҳолати кузатилмаганлигига ва жиноятчи қайта жиноят қилмаслигига ким жавобгар бўлади? Балки, жиноятчи қайта жиноят қилмаслиги учун уни озод қилишга ёрдам берган одамга ҳам жавобгарликни юклаш ва жиноятчи қайта жиноят қилса, ўша одамни ҳам жавобгарликка тортиш керакмасмикан? Бу орқали масъул шахсларда масъулият ва жавобгарлик ҳиссини шакллантиришга эришиш мумкиндир?

Мен жазога маҳкум қилинган шахсларнинг муддатидан олдин озод этилишига қаршиман. Бу ҳақида аввал ҳам ёзган эдим. Тўлақонли муддат ўтамаслик бу каби жиноятларда осон жазо берилишини англатади ва бу жиноятни қайта такрорлашга симпатия уйғотади. Шунингдек, юқорида айтганимдек, жиноятчининг муддатини тўлиқ ўтамаслиги жабрланган томоннинг ҳуқуқларини поймол қилади ва уларда давлат ва қонунларга нисбатан ишончсизликни шакллантиради. Бунинг олдини олиш учун, жиноят қилган маҳкумнинг жазоси ҳар қандай ҳолатда енгиллаштирилишидан олдин жабрланган томоннинг розилигини олишни йўлга қўйишни таклиф қилган бўлар эдим. Бу албатта адолатли иш бўлади. Албатта булар бари шахсий фикрларим.

Мана Уят

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonov_blogi
1.2K views13:53
Ochish/sharhlash
2022-08-05 11:14:50 Меҳнат мигрантлари учун Россия Федерацияси қонун ҳужжатларида қандай ўзгаришлар бўлди?

1.
Патентга эга ёки Россия Федерациясида таълим олаётган чет эл фуқароси вояга етмаган фарзандларининг вақтинча бўлиш муддатини узайтириши мумкин.

2.
"Визасиз" мамлакатлар фуқаролари (шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам) Россия Федерациясидан чиқмасдан меҳнат фаолиятини амалга ошириш ("иш") учун миграция картасидаги ташриф мақсадини ўзгартириши мумкин.

Бунинг учун ИИВ Миграция бошқармасига билдиришнома билан мурожаат қилиш керак. Ташриф мақсадини патентга ариза беришда дарҳол "иш"га ўзгартириш мумкин.

Агар чет эл фуқароси СТИР (ИНН)га эга бўлса ва уни аризада кўрсатган бўлса, патент олиш учун аризани кўриб чиқиш муддати 5 иш кунидан ошмайди. СТИР (ИНН) бўлмаса, бу муддат 10 иш кунини ташкил қилади;

3. Россия Федерациясига меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган чет эл фуқаролари йилига бир марта тиббий кўрикдан ўтиши керак;

4.
Касбий таълим муассасаларида таҳсил олаётган чет эл фуқаролари ишлаши мумкин;

5.
Вақтинча яшаш учун рухсатнома (РВП) ёки яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) бекор қилинган тақдирда, чет эл фуқароси 15 кун ичида Россия Федерацияси ҳудудидан чиқиб кетиши керак.

Ушбу ўзгаришлар 2022 йил 14 июлдан кучга кирган.

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonov_blogi
1.7K viewsedited  08:14
Ochish/sharhlash
2022-08-04 18:47:41
Дўстлар, ким билади қайси китоб шу ?

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonov_blogi
966 views15:47
Ochish/sharhlash
2022-08-01 19:59:46
Вроде мотивация, кўриш керак.

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonov_blogi
1.4K views16:59
Ochish/sharhlash
2022-08-01 17:59:11 Ҳозиргина ҳуқуқшунос Шерзод акани блогидан кўриб қолдим, айтишларича Студентларга ижарага квартира берган шахслар даромад солиғидан озод қилинаркан. Асос Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 378 модда. Яхши хабар, ҳеч кимга бегона эмас, айниқса Тошкент шаҳрида одамлар студентларни уйига ижарага қўйгиси келмасди.

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonov_blogi
1.2K views14:59
Ochish/sharhlash
2022-07-27 09:49:26 #савол

Уй-жой учун кредит тўловчи даромад солиғидан озод қилинадими?

Уй-жой учун кредит олинса кредит олган шахс даромад солиғидан озод қилинадими ёки қандайдир имтиёз
бериладими

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 378-моддаси 16-бандига кўра,

Қуйидаги даромад турларига солиқ солинмайди:

16) солиқ тўловчининг қуйидагиларга йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари:
- олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни солиқ даври давомида жами ўн беш миллион сўмгача бўлган миқдорда қоплашга, башарти якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп қаватли уйдаги хонадоннинг қиймати уч юз миллион сўмдан ошмаса, ҳамда у дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан ажратилган субсидияларни ҳисобга олган ҳолда олинган бўлса.
Мазкур имтиёз қарз олувчига ва бирга қарз олувчиларга, имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган барча солиқ тўловчиларга берилган, солиқ солиниши лозим бўлган даромадларни камайтириш суммаси солиқ даври давомида жами ўн беш миллион сўмдан ошмаган тақдирда, татбиқ этилади.

Демак,
- Уй-жой қиймати 300 млн. сўмгача бўлса;
- Йил давомида энг кўпи 15 млн. сўм йўналтирилса;
- Субсидия олинган бўлса

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonov_blogi
1.8K viewsedited  06:49
Ochish/sharhlash
2022-07-26 13:34:27 ​​ ДАРСЛАР СОНИНИ КЕСКИН ҚИСҚАРТИРИШ КЕРАК– Жамшид Қўчқоров

Таълим муассасаларида энг кўп дарс ўтиладиган давлат бу Ўзбекистондир. Бу ҳақида Иқтисодиёт вазири Жамшид Қўчқоров айтиб ўтди. 

Унга кўра, йил сайин аҳоли сони ортиб бормоқда. Натижада мактаблар ва олийгоҳларда ҳам ўқувчилар кўпайиб, ҳар бир синфга қамров ўртача 40 нафар боладан ошади. Болалар сони кўпайиши эса дарс сифатига таъсир қилади.

«Дарслар сонини кескин қисқартириш керак. Дунёда бунча кўп дарс ўтадиган ОТМ ҳам, мактаб ҳам йўқ. Фақат Ўзбекистон дарслар сони бўйича дунёда биринчи ўринда туради», деди бош вазир ўринбосари – Иқтисодиёт вазири Жамшид Қўчқоров.

Xalq ta'limi Info
845 views10:34
Ochish/sharhlash
2022-07-23 16:21:45
Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonov_blogi
1.0K views13:21
Ochish/sharhlash
2022-07-21 22:43:46
Шунақа бошқармалар бор экан бизда . . .

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonov_blogi
1.1K views19:43
Ochish/sharhlash