Get Mystery Box with random crypto!

Олий таълим имтиҳонларининг натижаси эълон қилинди. Ёшлардан 5 | Рахмонов блоги

Олий таълим имтиҳонларининг натижаси эълон қилинди. Ёшлардан 550102 киши 56,7 балдан паст натижа олди. Бу натижа мени ажаблантирмади. Нима экилган бўлса, шу ўрилди. Чунки:

-Хўкизни пулига дипломли бўлганлар мансабга келди. Улар амалдор, депутат ва сенатор бўлди;

-Таълимга эътибор берилмади. Ўқитувчилар қора ишчига айлантирилди. Кўча супурган, девор бўяган, пахта терган ким? Ўқитувчи!

-Уларнинг маоши кам, қоғозбозлиги кўп, жавобгарлиги эса тоғдек эди. Асосийси, учта вазифани бажарса бўлди: Ўқувчиларнинг давомати, формаси ва сиёсий пропоганда.

Имтиҳон натижаси экилган ўша уруғларнинг мевасидир. Ота-оналар «болам сифатли таълим олсин» деб солиқ тўлайди. Ошга пул тўлаб, эвазига атала олсаю, яна айб ота-онадами?

Йўқ, тизимда. Шу тизимни бошқарган, ҳиссаси бўлган, амалдору депутатлар айбдор.

«Биз онгли равишда инсонларни онгсизлаштирдик».
Шавкат Мирзиёев

Санжар Хожа

Кўпроқ билиш учун обуна бўлинг
@rakhmonov_blogi