Get Mystery Box with random crypto!

Qur'on va Hadis

Telegram kanalining logotibi quron6 — Qur'on va Hadis Q
Telegram kanalining logotibi quron6 — Qur'on va Hadis
Kanal manzili: @quron6
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.59K

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-02-04 20:38:13 #ИСЛОМ_АСОСЛАРИ





Фиқҳ




    Мусулмонларнинг улуғ имомлари Қуръон ва суннатнинг ҳукмларига асосан, улардан фойдаланиш мусулмон оммасига осон бўлиши учун Исломнинг муфассал қонунларини тузишган. Қуръон ва суннатнинг ҳукмларидан олинган мана шу қонунлар “фиқҳ” дейилади. Шариатнинг ҳукмларини била олиш даражасида суннатни билмайдиган киши Қуръондан ўзича ҳукмлар чиқариши мумкин эмас. Бутун дунё мусулмонлари бўйниларидаги машаққатлар, узлуксиз тадқиқотлар, ҳаракатлар билан фиқҳ китобларини. тузиб кетган улуғ имомларнинг ҳақларини унутмасликлари керак.. Ҳозирги кундаги мусулмонларнинг осонлик билан исломий шариатга эргаша олаётганлари, унинг ҳукмларини била олаётганлари шубҳасиз, ўша улуғ имомлар ҳаракатларининг натижаларидир. Даставвал фиқҳ китобларини кўп кишилар ўз услублари билан тузганлар. Пировардида, тўртта фиқҳий мазҳаб қолган. Ҳозирда ер юзидаги кўпчилик мусулмонлар ана шу тўрт мазҳабнинг бирига эргашадилар.
    1. Фиқҳи Ҳанафий. Уни имом Абу Ҳанифа (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) шогирдлари Абу Юсуф Муҳаммад, Зуфар ва бошқа улуғ олимлар билан ҳамкорликда тузган.   2. Фиқҳи Моликий. Уни Имом Молик ибн Анас (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) тузган.
3. Фиқҳи Шофиий. Уни Имом Муҳаммад ибн Идрис Шофиий (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) тузган.
4. Фиқҳи Ҳанбалий. Уни Имом Аҳмад ибн Ҳанбал (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) тузган.
    Бу тўрт фиқҳий мазҳабнинг тузилиши Пайғамбар алайҳиссаломдан кейин икки аср орасида ниҳоясига етган. Улар орасида ихтилофлар бўлиши табиий. Зеро, бир ишнинг моҳиятини тушунишга уринган бир неча кишиларнинг фикрлари оз бўлса-да, бир-биридан фарқ қилади. Лекин уларнинг ҳаммаси содиқ, тақводор, олижаноб, ҳақиқатгагина бўйсунадиган, ҳақиқатни ҳеч нарсага алишмайдиган имомлар бўлганлари учун мусулмонлар уларнинг мазҳабларини тасдиқлайдилар, ҳақиқий деб биладилар.
    Лекин инсон ҳар бир ишда бу мазҳабларнинг фақат биттасигагина эргашиши мумкин. Кўпчилик олимлар шунга келишишган. Яна бир қанча олимлар: “Муайян бир мазҳабга тобе бўлиш шарт эмас, балки ҳар бир илмли киши ўзича бевосита Қуръон ва суннатдан ҳукмлар чиқариши лозим. Қуръон ва суннатдан ўзларича ҳукм чиқара олмайдиган илмсизлар эса, ўзларича ҳақиқат деб билган, илми, ростгўйлиги, тақвосига ишонган ҳар бир олимга тобе бўлишлари мумкин”, дейишган. Бу жамоа аҳли ҳадис дейилади.








https://t.me/Quron6
548 views17:38
Ochish/sharhlash
2023-02-03 21:56:06
Nega ibodatlarga dangasamiz ?!

https://t.me/Quron6
444 viewsedited  18:56
Ochish/sharhlash
2023-02-02 18:23:47 7-савол: Бандалар Аллоҳ яхши кўрадиган ва рози бўладиган
нарсани қандай билишлари мумкин?

Жавоб: Аллоҳ Ўзи яхши кўрадиган ва рози бўладиган нарсаларга
буюрувчи ва Ўзи ёмон кўрадиган ва рози бўлмайдиган нарсалардан қайтарувчи пайғамбарларни юборди ва китобларни нозил қилди, шу
билан бандалар устида Аллоҳнинг қатъий ҳужжати барпо бўлди ва етук
ҳикмати зоҳир бўлди.
Аллоҳ таоло деди: «Токи бу пайғамбарлар ўтганларидан кейин
одамлар учун Аллоҳга қарши ҳужжат бўлиб қолмаслиги учун
пайғамбарларни (жаннат ҳақида) хушхабар элтувчи ва (дўзах
азобидан) қўрқитувчи қилиб юбордик» (Нисо: 165).
«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар
Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни
севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни)
мағфират қилувчи, меҳрибондир». (Оли Имрон: 31).

8-савол: Ибодатнинг шартлари нечта?

Жавоб: 3 та.
1- Чин кўнгилдан азму қарор (ният) қилиш, бу ибодатнинг вужудга
келишидаги шартдир.
2- Ниятни холис қилиш.
3- Аллоҳнинг фақат унгагина амал қилишимизга буюрган шариатига
мувофиқ бўлиши.
Бу (охирги) иккиси ибодатнинг қабул бўлиш шартларидир.

9-савол: Чин кўнгилдан азму қарор қилиш дегани нима?

Жавоб: Эринчоқлик ва сусткашлик қилмаслик, сўзини амали билан
тасдиқлашга ҳаракат қилиш дегани.
Аллоҳ таоло деди: «Эй мўминлар, сизлар нега ўзларингиз
қилмайдиган нарсани (қиламиз деб) айтасиз?! Сизларнинг
ўзларингиз қилмайдиган ишни (қиламиз, деб) айтишларингиз Аллоҳ наздида ўта манфур (ишдир).»



https://t.me/Quron6
678 views15:23
Ochish/sharhlash
2023-01-31 17:19:22 Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу айтади:

«Аллоҳ таоло сизларга дунёни унга муккасидан кетишингиз учун эмас, балки у орқали охиратни талаб қилишингиз учун берган. Зеро, дунё ўткинчи, охират эса боқийдир».

("Ал-бидоя ван ниҳоя", 7/241)



https://t.me/Quron6
511 views14:19
Ochish/sharhlash
2023-01-30 19:29:15
Qiyomatning yana bir alomati

Abdulboriy domla

https://t.me/Quron6
560 viewsedited  16:29
Ochish/sharhlash
2023-01-29 22:03:03 3-савол: Банда маъноси нима?

Жавоб: «Банда» сўзидан қул қилинган, бўйсундирилган деган маъно қасд қилинса, барча махлуқотни – оқилу беақл, ҳўлу қуруқ, ҳаракатлигу ҳаракатсиз, зоҳиру яширин, мўмину кофир, яхшию ёмон, барчаси тушунилади. Ҳаммаси Аллоҳ азза ва жалланинг махлуқи ва бандаси, У зотнинг бўйсундириши билан бўйсундирилган, тадбири билан тадбирланган, ҳар бирининг ўзига белгилаб қўйилган чизиғи ва етиб борадиган чегараси бор, ҳар бири белгилаб қўйилган муҳлат (ажал) сари ади, ундан бир зарра миқдорича ўтиб кетолмайди, бу ал-Ғолиб ва алАлийм
зотнинг белгилаб қўйган тақдири, ал-Одил ва ал-Ҳаким зотнинг тадбиридир.
Агар мазкур сўздан ўзини ҳокисор тутувчи обид маъноси қасд қилинса, бу Аллоҳнинг улар учун (охиратда) хавф-хатар йўқ ва ғамгин ҳам бўлмайдиган улуғ бандалари ва тақводор дўстларига хосланади.


4-савол: Ибодат нима?

Жавоб: Ибодат – Аллоҳ яхши кўрадиган ва рози бўладиган зоҳирий ҳамда ботиний сўз ва амалларни адо этиш ва уларнинг зиддидан тийилиш маъносини ўз ичига олган умумий бир калимадир.

5-савол: Амал қачон ибодатга айланади?

Жавоб: Икки нарса – тўла мутеълик билан тўла-тўкис муҳаббат комил суратда бўлганда.
Аллоҳ таоло деди: «Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган
муҳаббатлари қаттиқроқдир» (Бақара: 165).
«Албатта, улар Парвардигорларидан қўрқиб хавфда турувчи кишилардир» (Муъминун: 57).
Аллоҳ таоло булар ўртасини қуйидаги оятда жамлади: «Дарҳақиқат улар яхши ишларни қилишга шошар ва Бизга рағбат ва қурқув билан дуо-илтижо қилар эдилар. Улар Бизга таъзим-итоат қилувчи эдилар» (Анбиё: 90).

6-савол: Банданинг Парвардигорига бўлган муҳаббати нима билан
билинади?

Жавоб: Бунинг аломати – Аллоҳ таоло яхши кўрадиган нарсани яхши кўриш ва ёмон кўрадиган нарсани ёмон кўриш, Унинг буйруқларига амал
қилиб, қайтариқларидан тийилиш, Унинг дўстларини дўст тутиб, душманларини душман деб билишдир. Шунинг учун иймоннинг энг мустаҳкам ҳалқаси – Аллоҳ учун яхши кўриб, Аллоҳ учун ёмон кўришдир.


https://t.me/Quron6
703 viewsedited  19:03
Ochish/sharhlash
2023-01-28 22:28:13
Allohdan qo'rqaylik hali so'ralamiz !!!

https://t.me/Quron6
949 viewsedited  19:28
Ochish/sharhlash
2023-01-27 22:19:52 #УНУТМАНГ:




«Агар ҳақ ҳамиша ғолиб бўлаверса, даъватчиларнинг сафлари мунофиқларга тўлиб кетарди. Агар ботил доимо ғалаба қозонаверса, даъватчилар ўз йўлларига шак келтириб қолишарди. Лекин гоҳи ундай, гоҳи бундай бўлади. Ботил ғалаба қилган замон даъватчилар элакдан ўтади, Ҳақ ғолиб бўлган пайтда эса қатъий ишонч келади.








https://t.me/Quron6
1.1K views19:19
Ochish/sharhlash
2023-01-26 18:58:06 ҲАР БИР МУСУЛМОН БИЛИШИ КЕРАК БЎЛГАН ЕНГИЛ САВОЛ ЖАВОБЛАР:

1-савол: Бандалар билишлари лозим бўлган энг биринчи нарса нима?

Жавоб: Бандалар энг аввал Аллоҳ уларни у учун яратган, улардан у бўйича аҳду паймон олган, уларга ўша сабабли пайғамбарларини юборган ва китобларини туширган, у сабабли дунё ва охират, жаннат ва дўзах яратилган, ўша билан қиёмат қойим бўладиган, унинг хусусида тарозилар ўрнатиладиган, (амаллар) саҳифалари тарқатиладиган, саодат ва шақоват унга қараб бўладиган, унга кўра нурлар тақсимланадиган бир ишни билишлари лозим бўлади.

2-савол: Аллоҳ бандаларини унинг учун яратган ўша иш нима?

Жавоб: Аллоҳ таоло деди: «Биз осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг орасидаги нарсаларни ўйнаб-беҳуда яратганимиз йўқ. Биз уларни фақат ҳақ (қонун, интизом)билан яратганмиз. Лекин уларнинг кўплари билмаслар.» (Духон: 38,39).

«Биз осмон ва ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларни беҳуда яратган эмасмиз. Бу (яъни улар беҳуда-бемақсад яратилган деган гумон) кофир бўлган кимсаларнинг гумонидир.» (Сод: 27).

«Аллоҳ осмонлар ва Ерни (Ўзининг қудрати илоҳиясига далолат қилиши учун) ва ҳар бир жон мазлум бўлмаган ҳолларида ўзлари қилган амаллари сабабли жазоланиши учун ҳақ (конун ва низом) билан яратди»(Жосия: 22).

«Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-зариёт: 56).

https://t.me/Quron6
1.1K views15:58
Ochish/sharhlash
2023-01-26 16:10:49 Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Агар Аллоҳдан қўрқсанг, У сенга одамлар томонидан етадиган озор-азиятларга кифоя қилади. Агар одамлардан қўрқсанг, улар сендан Аллоҳ томонидан бўлган бирон нарсани (азобни) қайтара олмаслар».

("Фавоид", 54)




https://t.me/Quron6
1.4K views13:10
Ochish/sharhlash