Get Mystery Box with random crypto!

7-савол: Бандалар Аллоҳ яхши кўрадиган ва рози бўладиган нарс | Qur'on va Hadis

7-савол: Бандалар Аллоҳ яхши кўрадиган ва рози бўладиган
нарсани қандай билишлари мумкин?

Жавоб: Аллоҳ Ўзи яхши кўрадиган ва рози бўладиган нарсаларга
буюрувчи ва Ўзи ёмон кўрадиган ва рози бўлмайдиган нарсалардан қайтарувчи пайғамбарларни юборди ва китобларни нозил қилди, шу
билан бандалар устида Аллоҳнинг қатъий ҳужжати барпо бўлди ва етук
ҳикмати зоҳир бўлди.
Аллоҳ таоло деди: «Токи бу пайғамбарлар ўтганларидан кейин
одамлар учун Аллоҳга қарши ҳужжат бўлиб қолмаслиги учун
пайғамбарларни (жаннат ҳақида) хушхабар элтувчи ва (дўзах
азобидан) қўрқитувчи қилиб юбордик» (Нисо: 165).
«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар
Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни
севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни)
мағфират қилувчи, меҳрибондир». (Оли Имрон: 31).

8-савол: Ибодатнинг шартлари нечта?

Жавоб: 3 та.
1- Чин кўнгилдан азму қарор (ният) қилиш, бу ибодатнинг вужудга
келишидаги шартдир.
2- Ниятни холис қилиш.
3- Аллоҳнинг фақат унгагина амал қилишимизга буюрган шариатига
мувофиқ бўлиши.
Бу (охирги) иккиси ибодатнинг қабул бўлиш шартларидир.

9-савол: Чин кўнгилдан азму қарор қилиш дегани нима?

Жавоб: Эринчоқлик ва сусткашлик қилмаслик, сўзини амали билан
тасдиқлашга ҳаракат қилиш дегани.
Аллоҳ таоло деди: «Эй мўминлар, сизлар нега ўзларингиз
қилмайдиган нарсани (қиламиз деб) айтасиз?! Сизларнинг
ўзларингиз қилмайдиган ишни (қиламиз, деб) айтишларингиз Аллоҳ наздида ўта манфур (ишдир).»



https://t.me/Quron6