Get Mystery Box with random crypto!

Qur'on va Hadis

Telegram kanalining logotibi quron6 — Qur'on va Hadis Q
Telegram kanalining logotibi quron6 — Qur'on va Hadis
Kanal manzili: @quron6
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.59K

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2023-03-27 17:06:23 #УНУТМАНГ:





« - Қанча қанча савоблар сиз томон шошади ва сизнинг эшигингиз тагида тўҳтайди. Лекин уларни эшигингиз тагидаги «эртага қиламан» «балки» ва «агарда» деб номланган дарвозабонлар ҳайдаб юборади.»






https://t.me/Quron6
1.5K views14:06
Ochish/sharhlash
2023-03-26 07:57:48 #УНУТМАНГ:




Қалбнинг мисоли қушга ўхшайди. Юксакликка интилган сари офатлардан узоқ туради. Тубанлашган сари офатлар қуршовида қолади.






https://t.me/Quron6
2.0K views04:57
Ochish/sharhlash
2023-03-24 20:46:41 #УНУТМАНГ:




Қуръон ва ҳадис ҳамроҳ бўлмаган ҳар бир йўл У, жаҳаннам, ва қувилган Шайтон йўлидандир.






https://t.me/Quron6
1.0K views17:46
Ochish/sharhlash
2023-03-22 21:11:56
#Макка

Масжид ал Ҳаромдаги бинонинг юқори (том) қисми ҳам намозхон ва тавоф қилувчилар учун очилди.

Аллоҳ, бизларни ҳам Рамазоннинг рўзасини  Макка ва Мадинада тутиб, ибодат қилишликни насиб қилсин!

https://t.me/Quron6
1.1K viewsedited  18:11
Ochish/sharhlash
2023-03-22 11:44:21 #Рамазонни_кутиб_олиш_учун_10_насиҳат

Тўртинчи насиҳат:
Рамазондан яхши фойдаланиш учун аввалдан тайёргарлик кўриш.
Афсуслар бўлсинки, кўпчилик одамлар дунё ишларига яхшилаб ўрганиб чиқиб, етарли таёргарликдан кейин киришадилар. Лекин охрат ишларига камдан-кам одам таёргарлик кўради. Бу мўмин кишининг бу дунёдаги вазифасини яхши идрок қилмаслик, нафсини тарбия қилиш йўлида Аллоҳ билан боғланиш учун муҳим бўлган мавсумларни эсдан чиқариш ёки аҳамият бермаслик самарасидир.
Рамазон ойини кеча ва кундузларини тоат ибодатда ўтказиш учун ҳар бир мусулмон ўзи учун амалий дастур таёрлаши зарур. Тақдим қилаётганимиз ушбу насиҳатлар Рамазон ойини тоат ибодатда ўтказишга ёрдам беради деб умид қиламиз.


https://t.me/Quron6
1.0K views08:44
Ochish/sharhlash
2023-03-21 16:46:27
Loqaydlik qilib sug'orilmagan ekinlar qurigani, gullar nobud bo'lgani kabi qalblar ham hojasi Allohdan g'aflatda qolish bilan kasallanadi va o'ladi.

Shayx Muhammad Hasson hafizulloh.
•┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
"Fillar" g'aflatlar quroli emasmi !?

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз: @haf1zun

Telegram | Instagram
1.1K views13:46
Ochish/sharhlash
2023-03-20 22:02:05 #Рамазонга_ҳозирдан_тайёрланайлик (2): Аллоҳнинг фазлу марҳаматига биринчи бўлиб мен эришаман

Аллоҳнинг фазлу марҳаматига биринчи бўлиб мен эришаман

Шу сизнинг шиоринингиз бўлсин!

Шу сизнинг қўлингиздан келадими?! Сиз: “Мен бунинг уддасидан чиқаман”, деб айтоласизми?!

Ҳозир менга айтингчи, хаёлингизга нима келди? “Қўлимдан келмайди”, деб айтасиз. Биз ўз куч-қувватимиз билан бунга эриша оламиз, деб сизга ким айтди?! Ҳа, бундай даражага фақат саховати кенг Аллоҳнинг фазлу марҳамати ила етиша оламиз. Аллоҳ сизга фазл-марҳамати ила куч-қувват ато этсагина бунга эришишга сабаб бўладиган амалларни қила оласиз. Агар марҳаматидан дариғ тутса, гарчи орифларнинг, фақиҳларнинг, зоҳидларнинг тўраси бўлсангиз ҳам, Аллоҳга қасамки, ҳеч нарса қилишга кучингиз етмайди. Зеро, бандаларнинг ҳар бир ҳаракати ва бирон амални қилишга сарфлайдиган кучи фақат Аллоҳнинг ёрдами ва изни ила бўлади.

Айтингчи, нега уддасидан чиқа олмайман дейсиз? Нега Аллоҳ кўрсатган йўлдан юришга кучим етмайди деб ўйлайсиз? Билиб қўйингки, биргина ҳолатда бу иш қўлингиздан келмаслиги мумкин: қачон сиз ўзингиз хоҳламасангиз. Шундагина умид қилмасангиз ҳам бўлади. Аммо сиз чиндан ҳам хоҳламайсизми?

Биламан: “Йўқ, хоҳлайман. Лекин шу билан бирга бошқа мақсадларимга ҳам эришсам дейман”, дейсиз. Йўқ, бўлмайди. Юқорида олдимизга биргина муайян мақсадни қўямиз, деб айтдик-ку!

Давоми

https://t.me/Quron6
337 views19:02
Ochish/sharhlash
2023-03-19 05:42:56 #Рамазонга_ҳозирдан_тайёрланайлик (1): Муқаддима

Барча ҳамдлар Аллоҳга хос. Унга ҳамдлар айтамиз, Ўзидан ёрдам ва гуноҳларимизга мағфират сўраймиз, нафсларимизнинг шумлигидан ва амалларимизнинг касофатидан Аллоҳдан паноҳ беришини тилаймиз. Аллоҳ кимни тўғри йўлга бошласа, уни ҳеч ким адаштира олмас, Аллоҳ кимни адаштириб қўйса, ҳеч ким уни тўғри йўлга бошлай олмас. Шериги бўлмаган, ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

Илоҳим, Муҳаммад ва унинг аҳли-оиласига ҳудди Иброҳим ва унинг аҳли-оиласига салавот айтганингдек салавот айт! Зеро, Сен мақтовга сазовор ва улуғ зотсан. Илоҳим, Муҳаммад ва унинг аҳли-оиласига ҳудди Иброҳим ва унинг аҳли-оиласига барака ато этганингдек барака ато эт! Зеро, Сен мақтовга сазовор ва улуғ зотдирсан.

Аллоҳ таолодан барчамизнинг гуноҳларимизни кечиришини, бу дарслар ниҳоясида тарқалар эканмиз, худди онадан туғилгандек бегуноҳ ҳолда тарқалишимизни, ҳеч биримизни илм даврасидан ҳосил бўладиган ажр-савобдан маҳрум этмаслигини сўрайман. Аллоҳим, Ўзинг бизни кечир, раҳм айла, Ўзингга аён гуноҳ ва хато-камчиликларимизни афв эт. Фазлу-марҳаматинг ила бизни тўғри йўлга бошла. Зеро, Сен барча айбу нуқсондан пок, энг улуғ ва энг мукаррам зотсан.

Давоми

https://t.me/Quron6
668 views02:42
Ochish/sharhlash
2023-03-17 07:18:57 #ИСЛОМ_АСОСЛАРИ








Жоннинг ҳақлари


Инсоннинг бўйнидаги иккинчи ҳақ жоннинг ҳақидир. Агар сизга “Инсон бошқаларга нисбатан ўз жонига кўпроқ жабр қилади” — дейилса, балки ажабланарсиз? Чунки инсон ҳамма нарсадан ҳам ўзининг жонини яхши кўради. Ҳеч ким ўз жонига душман эмас. Лекин шу ҳақда бир оз фикр юритсангиз, унинг моҳиятини билиб оласиз.
Инсон табиатининг энг нозик жойи шуки, у ўзининг хоҳишига тўла бўйсунади. Натижада жонига келаётган зарарларга парво қилмайди. Бир одамни кўрасизки, у ароқхўрликка берилган бўлади. Ароқ йўлида жонини ҳам беради. Соғлигига, жонига, давлатига, обрўйига етаётган зарарларга парво қилмайди. Яна бир одам лаззатли таомларга ўч бўлади. Таомларнинг фойдалигини ҳам, фойдасизини ҳам еявериб, ўзини-ўзи ҳалок қилади. Учинчи одам эса, ўзининг нафсоний шаҳватларига берилиб, ҳалокатга олиб борадиган ишлар билан машғул бўлади. Яна бир одамнинг бор ғами жонини қутқариш, яна бири вужудини маънавиятини ривожлантиришга сарфлаб, ўз жонига душманларча муносабатда бўлади. Жони интилаётган истак ва лаззатларни йўқ қилишга уринади, шаҳвоний эҳтиёжларини қондиришдан бош тортади, уйланмайди, ейиш-ичишдан ҳам четлайди, хунук кийимларни кияди, умуман либосни ёқтирмайди. Ҳатто ўз назарида гуноҳларга ботган бу дунёда нафас олишни ҳам хоҳламай, худди бу дунё унинг учун яратилмагандай ғорларга чиқиб кетади. Ўз меъёрини билмайдиган одамлар тўғрисидаги кичкинагина мисол мана шу. Аслида бундай одамлар жуда кўп. Уларни ҳар қадамда учратиш мумкин.
Исломий шариат инсоннинг муваффақият қозонишини, бахтли бўлишини хоҳлаб, уни мустаҳкам ҳақиқатдан, яъни инсоннинг бўйнида жонининг ҳам ҳаққи борлигидан огоҳлантиради. Уни ароқ, наша, афюн ва шунга ўхшаш одамни кайф қиладиган нарсалардан, шунингдек ўлимтик, қон, чўчқа гўшти ва бошқа зарарли ва заҳарли, ифлос ҳайвонлар каби жонга зарар қиладиган нарсалардан қайтаради. Чунки бу нарсалар инсоннинг соғлиги, моддий ва маънавий қувватига ёмон таъсир қилади. Шариат буларнинг ўрнига инсонга фойдали, хушбўй нарсаларни ҳалол қилиб, улардан фойдаланишга ундайди.
Шариат инсонни тарки дунё қилишдан қайтаради. Уни Аллоҳ таолонинг бу дунёда яратиб қўйган зийнатларидан фойдаланишга, очиқ юриши баҳаёлик ҳисобланган аъзоларни беркитиб юришга буюради. Шариат инсонни тирикчилик ўтказиш учун ҳаракат қилишга ундаб, унга шундай дейди: “Уйингда бекор ўтираверма. Одамлардан тиланчилик ҳам қилма. Очингдан ўлма. Сенинг роҳатинг ва тарбиянг учун Аллоҳ яратиб қўйган еру осмонлардаги воситаларга етиш учун шаръий йўллар билан ҳаракат қил”.
Шаҳватни бутунлай йўқ қилиб юборишга рухсат бермайди, балки уни қондириш учун уйланишга буюради. Шариат инсонни жонини қийнашдан, уни ҳаёт фаровонлигидан маҳрум қилишдан қайтариб шундай дейди: “Модомики, сен маънавий тараққиётни, Аллоҳга яқин бўлишни ва охиратда муваффақият қозонишни хоҳлар экансан, бунинг учун тарки дунё қилишнинг ҳожати йўқ. Зеро, Аллоҳ таолони эслаш дунёнинг лаззатлари ва манфаатларидан фойдаланиш билан бирга бўлади. Аллоҳга гуноҳкор бўлишдан тийилиш, унинг қонуни ва шариатига бўйсуниш дунё ва охиратда зафар қозониш учун энг улуғ ва энг фойдали воситадир”.
Шариат инсонни ўз жонига қасд қилишдан қайтариб, шундай дейди: “Сенга берилган жон Аллоҳнинг мулки. Вақтинча ишлатиб туришинг учун сенга омонат қўйилган. Уни менсимаслигинг ёки ўз қўлинг билан ўлдиришинг мутлақо мумкин эмас”.







https://t.me/Quron6
260 views04:18
Ochish/sharhlash
2023-03-15 08:55:30 Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтди:

«Баъзан биргина шаҳват-гуноҳга қўл уриш узоқ давом этувчи маҳзунликни келтириб чиқаради».

("Ҳилятул авлиё", 134)






https://t.me/Quron6
400 views05:55
Ochish/sharhlash