Get Mystery Box with random crypto!

Qur'on va Hadis

Telegram kanalining logotibi quron6 — Qur'on va Hadis Q
Telegram kanalining logotibi quron6 — Qur'on va Hadis
Kanal manzili: @quron6
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.59K

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2023-01-25 21:33:50
Qur’on qalbimizdan joy olgan

https://t.me/Quron6
1.1K viewsedited  18:33
Ochish/sharhlash
2023-01-24 18:03:38 Бундай мусулмонларнинг намоз, рўзасидан нима фойда? Исломга қарши ҳаракат қилган, мусулмонларга қарши душманларга ёрдам берган сохта мусулмон эса, шак-шубҳасиз, мунофиқ, бадбахтдирки, унинг намози ҳам, рўзаси ҳам, закоти ва ҳажи ҳам бекордир.



https://t.me/Quron6
1.3K views15:03
Ochish/sharhlash
2023-01-24 18:03:38 ИСЛОМ_АСОСЛАРИ



Исломни ҳимоя қилиш

Пировардида Аллоҳ бандаларига Исломни ҳимоя этишларини фарз қилган. Бу ҳимоя гарчи Исломнинг рукнларидан бўлмаса-да, муҳим фарзидир. Бу нарса Қуръонда ва суннатда бир неча бор зикр этилган. Исломни ҳимоя қилиш нима ўзи? Нега Аллоҳ уни мусулмонларнинг зиммасига юклади? Буни мана бу мисолдан билиб олишингиз мумкин.
Бир киши сизга ўзининг муҳаббати — дўстлигини изҳор этди. Устингизга тушаётган ҳар бир фалокатдан унинг дўст эмаслиги, сизнинг қийинчиликларингизга парво қилмаётгани сезилди. У сизнинг фойда ёки зарарингизга аҳамият бераётгани йўқ. Сизга зарарли бўлган йўл билан шахсий манфаати учун амал қилишдан уялмаяпти. Сизга фойдали бўлган ишлардан эса, ўзига шахсий манфаат бўлмагани учун юз ўгиряпти. Мусибат вақтида сизга ёрдам бериш у ёқда турсин, душманларингизга шерик бўлиб, уларни шижоатлантирмоқда. Ҳеч бўлмаганда уларнинг ёмонлашларига бепарво қарамоқда. Душманларингизнинг сизга қарши уюштираётган ҳийлаларига ёрдам бермоқда. Ҳеч бўлмаганда уларнинг ҳийлаларидан сизни қутқаришни хоҳлаётгани йўқ. Сиз мана шундай кишини ўзингизга дўст деб биласизми? Унинг изҳор қилган муҳаббати ва дўстлигини тасдиқлайсизми? Йўқ, асло! У дўстлигини тил учидагина изҳор қилган, холос. Аслида эса, чин дилдан дўст эмас. Ҳақиқий дўстлик ўз дўстини чин дилдан яхши кўриш, унга ихлос қўйиш, ёрдам бериш, қийинчилигу, осончиликларда шерик бўлиш, душманларга қарши курашда ёрдам бериш, бошқаларнинг дўсти тўғрисида ёмон гаплар айтишига йўл қўймасликдир. Кимдаки шу фазилатлар бўлмас экан, унинг дўстлиги ёлғон, ўзи эса мунофиқдир.
Мусулмонман деб даъво қилганингизда ўзингизни мана шу мисолга таққосланг. Мусулмонлик исломий ҳамият, бутун вужуди билан иймонга келиш, берилиш, динни яхши кўриш, мусулмон биродарларга содиқ бўлиш, дунёдаги ҳар бир ишда Исломнинг ва мусулмонларнинг фойдасини кўзлаш, шахсий манфаатни кўзлаб ёки шахсий офатни даф қилиш учун Исломга зарар келтирадиган, унинг ҳукмларига зид бўлган бирор ишга қўл урмасликдир.
Шунингдек, мусулмон киши ўзидаги бор нарса моли, жони билан Ислом ва мусулмонларнинг фойдасига ҳисса қўшиши, уларга зарар қиладиган ишлардан ўзини тортиши, уларнинг ғалабасинигина ғалаба деб билиши, ўзининг хорлигига сабр қила олмаганидек уларнинг хор бўлишларига ҳам чидаб тура олмаслиги, уларнинг душманини ўз душманидек кўриши, уларнинг вужудини ўз вужудидек мудофаа қилиши лозим. Мусулмонман деб даъво қилган киши мана шу сифатларга эга бўлиши шарт. Йўқса, унинг тил учидаги даъвоси ёлғон, ўзи эса мунофиқ деб эътироф этилади.

Исломни ҳимоя қилиш Исломда машҳур бўлган “Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилмоқликдир”. Зеро, жиҳод сўзининг маъноси қайсидир ишда бор маҳоратни ишга солиб, ҳаракат қилмоқликдир. Шунинг учун ҳам Исломни ривожлантириш учун ўзидаги бор нарсани молни, жонни, қаламни, тилни ишга солиб, ҳаракат қилаётган ҳар бир киши умуман айтганда Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилаётган бўлади. Лекин жиҳоднинг хусусий маъноси мусулмонлар холис Парвардигорларининг юзи учун, ҳеч қандай дунёвий фойдани кўзламасдан Ислом душманларига қарши қилаётган урушларидир. Бу жиҳод исломий шариатда фарзи кифоя бўлиб, гарчи барча мусулмонларнинг зиммаларига юкланган бўлса ҳам, уларнинг бир нечаси адо этиши билан қолганларидан соқит бўлади. Аммо мабодо душман қайсидир мамлакатга ҳужум қилса, ўша мамлакатдаги мусулмонларга жиҳод қилиш намоз ва рўзадек фарзи айн бўлиб қолади. Агар у мамлакатнинг мудофаасига кучи етмаса, уларга моддий ва одамлар билан ёрдам бериш қўшни мамлакат мусулмонларига вожиб. Агар шунда ҳам душманнинг ҳужуми босилмаса, бутун дунёдаги мусулмонларга уларга ёрдам бериш намоз ва рўзадек фарзи айн бўлиб қолади. Кимки ёрдамдан бош тортса, гуноҳкор бўлади. Мана шундай ҳолатларда Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш рўзадан ҳам аҳамиятлироқ бўлиб қолади.
   Зеро, иймон жиҳодда синалади. Ҳатто бошига қийинчилик ва офат тушганда ҳам Исломга ёрдам бермаган, мусулмонлар билан бирга жиҳод қилмаган кишининг мўмин-мусулмонлигига шубҳа бор.
1.2K viewsedited  15:03
Ochish/sharhlash
2023-01-23 23:16:35 #УНУТМАНГ:





«Оламдаги барча ёмонлик, фитна, бало-қазо, қаҳатчилик, душманнинг қўли устун келиши ҳам ва бошқа ёмонликларнинг барча сабаби:
– Расулуллоҳга мухолиф иш тутиш.
– Аллоҳдан бошқасига даъват қилиш».






https://t.me/Quron6
1.7K views20:16
Ochish/sharhlash
2023-01-22 17:32:39
Atrofinda har kim ozgaradi biroq onang ozgarmaydi

Каналга аъзо бўлиш учун
__________
Телеграмм https://t.me/Quron6
__________
Instagram Instagram.com/quronhadis
1.6K viewsedited  14:32
Ochish/sharhlash
2023-01-22 10:23:54 #УНУТМАНГ:




Амаллар кўриниши ва ададига қараб бир-биридан афзал бўлмайди, балки қалбларда бўладиган  кечинмаларнинг фарқига қараб афзал бўлади. Икки бир хил  кўринишдаги амаллар бор, лекин иккиси орасидаги фарқ худди  осмон билан ерчалик  бўлиши мумкин. Икки киши  бир сафда намозда туради, ҳолбуки намозларининг фарқи осмон билан ер ораси каби бўлади.









https://t.me/Quron6
2.0K views07:23
Ochish/sharhlash
2023-01-21 16:25:24
Бизнинг қуръон олдида бешта мажбуриятимиз бор.

Каналга аъзо бўлиш учун
__________
Телеграмм https://t.me/Quron6
__________
Instagram Instagram.com/quronhadis
1.9K viewsedited  13:25
Ochish/sharhlash
2023-01-20 22:01:39 #ИСЛОМ_АСОСЛАРИ







Ҳаж



Исломнинг тўртинчи рукни ҳаждир. Маккага боришга қодир бўлганлар умрларида бир марта ҳаж қилишлари фарз. Бундан бир неча минг йиллар муқаддам Аллоҳнинг дўсти Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳга ибодат қилиш учун ҳозирги Маккаи мукаррама бўлиб турган ерда кичкина бир уй қурди. Аллоҳ у кишининг ҳаракатига илтифот қилиб, ҳаракати ва ихлосини мақтади ҳамда у уйни ўзига мансуб қилиб, мазмунан шундай дейди: “Ким менга ибодат қилса, юзини мана шу уй тарафига қаратиб ибодат қилсин, кимнинг қудрати етса, ҳеч бўлмаганда умрида бир марта уни зиёрат қилсин. Уни дўстим, бандам Иброҳим алайҳиссаломдек муҳаббат билан тавоф қилсин. Эй бандаларим! Ҳаж ният қилиб, уйларингдан мана шу уйни зиёрат қилиш учун чиққанларингда, дилларингни покланглар, нафсоний шаҳватларингни йўқ қилиб, жанжал, фисқу фужур, ноҳақ қонлар тўкиш, уят гапларни гапиришдан ўзларингни тийинглар. Унга Аллоҳнинг қўл остида турганларингдек одоб, эҳтиром, таъзим билан келинглар. Билингларки, сизлар еру осмонларнинг подшоҳи, ҳар кимнинг ҳожатбарори — қудратли Аллоҳга юзланмоқдасизлар. Яна шуни билингларки, агар сизлар бизнинг қўл остимизда мана шундай илтижо, таъзим, ихлос билан туриб, зимманглардаги ибодат вазифасини сидқидилдан, самимий адо этсанглар, сизларга улуғ мукофот тақдим этамиз”.
Энди ҳажга бошқа тарафдан назар ташласангиз, унинг нақадар аҳамиятли, эътиборли ибодат эканини биласиз. Юртидан, бола-чақасидан, тижоратидан айрилиб, узоқ, машаққатли сафарни ихтиёр этиши инсоннинг Аллоҳга муҳаббати эмасми? Унинг Байтуллоҳга қиладиган сафаридан мақсади бошқа сафарлардаги мақсадларидан тамомила фарк қилади. Зеро, бу сафарда унинг бор аҳамияти Аллоҳ таолога қаратилган бўлиб, дилидаги Байтуллоҳга бўлган муҳаббати ва иштиёқи ортаверади. Сафар давом этиб, Маккага яқинлашган сари ундаги муҳаббат ва иштиёқ яна ҳам ортади. Дили гуноҳлардан нафратланади. Аввалги гуноҳларидан пушаймон қилиб, кейинги ҳаётини тоатда ўтказишга муваффақ этишини Аллоҳдан сўрайди. Аллоҳ таолони эслаш ва унга ибодат қилишда фавқулоддаги бир лаззатни туяди. Узоқ сажда қилиб, саждадан бошини кўтаришни хушламайди.
Шунингдек, Қуръон тиловат қилганида, аввал ҳеч туймаган лаззатни туяди. Рўза тутганида аввал топмаган лаззатни топади. Кейин Ҳижоз ерларига қадам қўяр экан, унинг кўз ўнгида Исломнинг дастлабки даврлари намоён бўлади. Ўша муборак ерларда молу жонини фидо қилиб, Парвардигорнинг розилигига эришган бандаларнинг нишонларини топади. У ердаги ҳар бир қум зарраси Исломнинг улуғлигидан ва мана шу ердан нури таралганидан хабар бериб туради. Шундай қилиб, мусулмоннинг дили Аллоҳга бўлган муҳаббат, унинг динига бўлган иштиёқ билан тўлиб-тошади. Ватанига қайтар экан, унинг дилида умрининг охиригача ўчмайдиган исломий таассуротлар барқ уради.
Ҳажда диний фойдалардан ташқари дунёвий фойдалар ҳам кўп. Маккаи мукаррама мусулмонларнинг маркази бўлиб қолган. Ҳар тарафдаги, турли хил мамлакатлардаги мусулмонлар унга интилиб турадилар. Улар ўзаро биродар, бир халқ эканларини ҳис қиладилар. Гўё ҳаж бир тарафдан Аллоҳга ибодат қилиш бўлса, иккинчи тарафдан ҳар хил мамлакатлардан мусулмонлар келадиган йиллик анжумандир. Демак, ҳаж оламшумул, исломий биродарликни бир тенглик шиори остида ривожлантиришнинг самарали воситасидир.







https://t.me/Quron6
1.6K views19:01
Ochish/sharhlash
2023-01-19 18:15:34
Erkaklar ayolingizga dindan saboq bering

Каналга аъзо бўлиш учун
__________
Телеграмм https://t.me/Quron6
__________
Instagram Instagram.com/quronhadis
420 viewsedited  15:15
Ochish/sharhlash
2023-01-18 21:25:31
Иймоним заифлашиб кетяпти насихат қилинг

https://t.me/Quron6
945 viewsedited  18:25
Ochish/sharhlash