Get Mystery Box with random crypto!

3-савол: Банда маъноси нима? Жавоб: «Банда» сўзидан қул қили | Qur'on va Hadis

3-савол: Банда маъноси нима?

Жавоб: «Банда» сўзидан қул қилинган, бўйсундирилган деган маъно қасд қилинса, барча махлуқотни – оқилу беақл, ҳўлу қуруқ, ҳаракатлигу ҳаракатсиз, зоҳиру яширин, мўмину кофир, яхшию ёмон, барчаси тушунилади. Ҳаммаси Аллоҳ азза ва жалланинг махлуқи ва бандаси, У зотнинг бўйсундириши билан бўйсундирилган, тадбири билан тадбирланган, ҳар бирининг ўзига белгилаб қўйилган чизиғи ва етиб борадиган чегараси бор, ҳар бири белгилаб қўйилган муҳлат (ажал) сари ади, ундан бир зарра миқдорича ўтиб кетолмайди, бу ал-Ғолиб ва алАлийм
зотнинг белгилаб қўйган тақдири, ал-Одил ва ал-Ҳаким зотнинг тадбиридир.
Агар мазкур сўздан ўзини ҳокисор тутувчи обид маъноси қасд қилинса, бу Аллоҳнинг улар учун (охиратда) хавф-хатар йўқ ва ғамгин ҳам бўлмайдиган улуғ бандалари ва тақводор дўстларига хосланади.


4-савол: Ибодат нима?

Жавоб: Ибодат – Аллоҳ яхши кўрадиган ва рози бўладиган зоҳирий ҳамда ботиний сўз ва амалларни адо этиш ва уларнинг зиддидан тийилиш маъносини ўз ичига олган умумий бир калимадир.

5-савол: Амал қачон ибодатга айланади?

Жавоб: Икки нарса – тўла мутеълик билан тўла-тўкис муҳаббат комил суратда бўлганда.
Аллоҳ таоло деди: «Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган
муҳаббатлари қаттиқроқдир» (Бақара: 165).
«Албатта, улар Парвардигорларидан қўрқиб хавфда турувчи кишилардир» (Муъминун: 57).
Аллоҳ таоло булар ўртасини қуйидаги оятда жамлади: «Дарҳақиқат улар яхши ишларни қилишга шошар ва Бизга рағбат ва қурқув билан дуо-илтижо қилар эдилар. Улар Бизга таъзим-итоат қилувчи эдилар» (Анбиё: 90).

6-савол: Банданинг Парвардигорига бўлган муҳаббати нима билан
билинади?

Жавоб: Бунинг аломати – Аллоҳ таоло яхши кўрадиган нарсани яхши кўриш ва ёмон кўрадиган нарсани ёмон кўриш, Унинг буйруқларига амал
қилиб, қайтариқларидан тийилиш, Унинг дўстларини дўст тутиб, душманларини душман деб билишдир. Шунинг учун иймоннинг энг мустаҳкам ҳалқаси – Аллоҳ учун яхши кўриб, Аллоҳ учун ёмон кўришдир.


https://t.me/Quron6