Get Mystery Box with random crypto!

Доноларнинг ушбу ўгитларини эслаб қолинг ва умр бўйи амал қили | Қораланган Кутубхона

Доноларнинг ушбу ўгитларини эслаб қолинг ва умр бўйи амал қилинг. Кам бўлмайсиз, ин шаа Аллоҳ!

1.
Асрашинг керак бўлган энг нафис нарса - вақтдир. Сен эса уни осонгина зое қилмоқдасан!

Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда

2.
Одамнинг ўзи истамаса, ҳеч қандай ўгит-насиҳатлар унга тўғри йўл кўрсатолмайди.

Р. Роллан

3.
Ҳеч қандай хато қилмаган одам, ҳеч нима қилмаган одамдир. Бу ҳаётдаги энг катта хато: ўзингни хатосиз ҳисобламоқдир.

Юнус Эмро

4.
Бошқаларга ёрдам беришга интиладиган одамгина муваффақиятга эришади. Фақат ўз фойдасини ўйлайдиганлар эса мағлубиятга учрайверади.

Браян Трейси

5.
Ёки илмли бўл, ёки илмга таяниб иш тутадиган бўл, лоақал илмни тинглаб эшитадиган бўл, аммо тўртинчиси бўлма, чунки касодга учраб ҳалок бўласан.

Маҳмуд аз-Замахшарий

6.
Муваффақият асосий мақсадингиз кўз олдингизда турганда келади. Мақсадингиз кўздан нари кетиши билан муваффақият ҳам кетади.

Бернард Шоу

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi