Get Mystery Box with random crypto!

Ишга кириш мақсадида суҳбатга борган олий маълумотли қизга илм | Қораланган Кутубхона

Ишга кириш мақсадида суҳбатга борган олий маълумотли қизга илмий салоҳиятини синаш учун ходим томонидан қуйидаги саволлар берилди:

- Панама шляпаларини қайси мамлакат тайёрлайди?
Қиз ўйланиб қолди, кейин таваккалига жавоб берди:
- Эквадор.

Энсаси қотган ходим яна савол берди:
- Хитой крижовникларининг ватани қаер?
Қиз шифтга қараб:
- Янги Зеландия.

Ходим кўзи ола-кула бўлиб, кейинги саволни берди:
- Канар ороллари қайси ҳайвон ё қуш шарафига номланган?
Қиз иккиланиб:
- Ит.

Ходим мияси қисиб, саволлар беришда давом этди:
- Самолётлардаги махсус қора қутининг ранги қанақа бўлади?
- Сариқ.

Ходим асабийлашганидан юраги увуша бошлади:
- Жаҳон тарихидаги Юз йиллик уруш неча йил давом этган?
- Менимча 116 йил.

Ходим адойи тамом бўлиб охирги саволни берди:
- Россияда Октябрь инқилоби қачон нишонланади?
- Ноябрда.

Ходим индамай ўрнидан турди-да, қизга бир оз тикилиб қолди. Кейин эса деди:
- Сиз барча саволларга тўғри жавоб бердингиз. Табриклайман! Эртадан ишга чиқишингиз мумкин.

Ҳа қиз чиндан ҳам барча саволларга тўғри жавоб берганди.

Панама шлаяпалари чиндан ҳам Эквадорда ишлаб чиқарилади.

Хитой крижовниклари (реза меванинг бир тури) ватани Хитой эмас, балки Янги Зеландия.

Канар ороллари эса канарейка қуши шарафига эмас ит шарафига "Канар" деб номланган. Лотинчада "канар" сўзи итни билдиради.

Қолган жавоблар ҳам айнан тўғри айтилган. Сиз-чи, сиз? Ўзингизча қизни ўқимаган аҳмоққа чиқараётганмидингиз?

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi