Get Mystery Box with random crypto!

Qisqa Hikoyalar

Telegram kanalining logotibi qisqa_hikoyalar1 — Qisqa Hikoyalar Q
Telegram kanalining logotibi qisqa_hikoyalar1 — Qisqa Hikoyalar
Kanal manzili: @qisqa_hikoyalar1
Toifalar: Ko‘ngilchak
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 324
Kanalning ta’rifi

Bu kanalda siz ibratli va qiziqarli hikoyalardan bahramand boʻlishingiz mumkin ☺️
Postlarni kanal linki bilan oling!

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-07 18:56:43 Аравакаш бола

Ўзбеклар учун янги йил-ўзи учун бир йилда бир марта дастурхон ёзиш, аниқроғи, ўзини ўзи меҳмон қилиш дегани.

Бахтиёр билан Дилфуза ёш оила. Икки кун олдин байрам дастурхонининг рўйхати тузилди. Кетадиган пуллар ҳисоб- китоб қилинди.Уёғидан тортиб, буёғидан тортиб, иқтисод қилмоқчи бўлишди.
—Пишлоқли салат қиламан, яхшироғидан оламиз, майли қиммат бўлса ҳам,-деди Дилфуза
—Ким ейди салатингни, ўшасиз ҳам янги йил ўтади,-жаҳл аралаш гапирди Бахтиёр.
Дилфуза индамади.
Эртасига бозорга тушишди.
Арава тортиш учун чиққан одамларнинг бозори чаққон , фақат битта озғингина 9-10 ёшлардаги бола бўш турган экан.
—Аравачимисан?
—Ҳа, амаки, Янги йилга синглимга совға олай дегандим, -бурнини тортди , болакай. Бахтиёрнинг болага раҳми келди.
—Юрақол,- деб аравани ўзи итариб кетди...

—Дадаси, пишлоқ, - чарчаб, авзойи бузилиб турган эрига қўрқа - писа гапирди Дилфуза.
—Жонимга тегдинг, нега боя айтмадинг,- ўшқириб кетди эри, сўнг аравани силтаб тўхтатди-да, болакайга

—Ҳууув анави ерда таксилар тўхтайдиган жой бор, биласан- а,- деди,- ўша жойда бизни кутиб тур.

Эр- хотин Дилфуза интернетда кўрган пишлоқни қидириб топиб келишганда, айтилган жойда арава ҳам, болакай ҳам йўқ эди.

Қидиришга тушдилар. Ҳеч ким кўрдим демайди...Табиатан жаҳлдор эри Дилфузани пишлоғи билан қўшиб "обориб- опкелди."
Болакай йўқ! Шунча пуллик бозорлик ҳам йўқ! Болакайни қидириб чарчаган Бахтиёр пишлоғи "бурнидан чиққан" хотинига
—Янги йил тугади, уйга кетдик,- деди...

—Амаки!

Болакайнинг овозини эшитиб, баравар ўгирилди эр- хотин.
—Қаерда қолиб кетдинг, яна баравар сўради улар.
—Синглимга қўғирчоқ обермоқчийдим, ҳали пулим етмас экан сизлар келгунча улгураман деб ўйлабман,- кечиринг...
Улар бозорликни таксига жойлашди.
—Мана бу иш ҳақинг, бунисига синглингга қўғирчоқ ол..Энди уйингга бор,-деди Бахтиёр иқтисод қилган пулларини узатиб.
—Хўп бўлади, амаки, раҳмат,-дея аравасини қувноқ елдириб кетди болакай.

Дилфуза мамнун жилмайиб турарди.

Феруза Салходжаева

Ибрат учун яқинларга юборинг!

Qisqa_hikoyalar1
1.3K viewsShahlo Akramovna, 15:56
Ochish/sharhlash
2022-08-06 12:24:16 Аллоҳни ҳузурига бадавлат, фақир ва дардман одамларни келтиришибди.
Дунёдан бой-бадавлат яшаб ўтган одамдан сўрашибди:
- "Нега сен Аллоҳни фарзини бажармадинг, намоз ўқиб, ибодат қилмадинг?"
- "Мен бой-бадавлат яшаганман. Ҳеч нарсага мухтожлигим бўлмаган. Шунинг учун ибодатни унутганман."
Унга жавобан дедилар:
- "Ер юзида Сулаймон алайхиссаломдек бадавлат инсон бўлмаган. Улар ибодатни унутмадиларку. Аксинча ҳар он Аллоҳга йиғлаб, ибодатда ўтдилар. Сен мол-мулкингга шунчалар ишониб, кибр қилиб, ҳатто Аллоҳга саждани ҳам унутдингми?"

Фақир одамдан сўрадилар:
- "Сен нега намоз ўқимадинг, рўза тутмадинг?"
- "Мен жуда камбағал эдим. Фақирликдан тирикчилик гирдобига тушиб, намоз ўқ,ишга вақтим бўлмади, ибодатни унутдим".
Унга жавобан дедилар:
- "Фақирликда ер юзида Исо алайхиссаломдек кимса бўлмаган. Уларни бисотида бир дона косалари бўлган холос. Улар ибодатда ўтдиларку. Дунё-давлат ва ризқ топиш учун оввора бўлмадиларку.

Дардман, хаста одамдан сўрадилар:
- "Нега сен намозсиз яшаб ўтдинг, ибодатга ҳохишинг бўлмади? Аллоҳни ҳузурига ибодатсиз келдинг?
- "Мен касалванд, хаста эдим. Ибодатга тура олмас эдим. Кўп оғриганман. Кўнглимга на ибодат ва на дунё сиғмади.
Унга дедилар:
- Хасталикда Аюб алайхиссаломчалик эмас эдингку. Уларни баданларини қурт босиб кетганида ҳам Аллоҳга шукрликда намоз ўқиб, ибодатни канда қилмаганлар. Сени баданинг қуртлаб кетмадику".

Хулоса: Излаган имкон топади, изламаган баҳона қидиради. Ҳар бир мўмин, мўмина, муслим ва муслимага ибодатда мустақийм бўлиш насиб насиб этсин!
2.2K viewsShahlo Akramovna, 09:24
Ochish/sharhlash
2022-08-05 20:05:31 ДОНО БОЛА
(Жуда таъсирли воқеа)

Бир неча асрлар олдин Боғдод ислом тараққий этган шаҳарлардан бири бўлиб, у ерда жуда кўп мусулмон уламолари яшаган.
Шу сабабли шаҳар Ислом динининг илм маркази ҳисобланган. Кунлардан бир кун Рум подшоҳи Боғдод мусулмонларига уч савол бериш амри билан ўз элчисини жўнатди. Элчи шаҳарга етиб боргач, халифага подшоҳнинг истагини билдирди. Шунда халифа шаҳар уламоларини саройга йиғишни буюрди.

Элчи минбарга чиқиб:
— Мен сизларга подшоҳимнинг уч саволини бераман. Агар унга тўғри жавоб бера олсангиз, у сизларга кўп мол-мулк ваъда қилмоқда. Саволлар қуйидагича:

Аллоҳдан аввал нима бўлган?

Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими?

Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти?

Уламолар орасида сукунат чўмди. Тўсатдан оломон ичида майин овоз эшитилди:
— Дадажон, рухсат беринг, мен унинг саволларига жавоб берай!
Бу овоз отасига эргашиб келган ёш боланики эди. Халифадан рухсат сўралгач, болакайга гапиришга изн берилди. Рум элчиси ёш мусулмонга мурожаат қилиб, биринчи саволини такрорлади:
— Аллоҳдан аввал нима бўлган?
Бола саволга савол билан жавоб берди:
— Санашни биласизми?
— Ҳа, - деди элчи.
— Унда ўндан пастга қараб сананг!
Элчи "ўн, тўққиз, саккиз, дея санай бошлади ва ниҳоят "бир" деб тўхтади.
— Нега тўхтадингиз?, деди бола.
— Бир сонидан олдин бошқа сон йўқ-ку?!, — деди ҳайронлик билан элчи.
— Оддий бир сонидан олдин ҳеч нарса йўқ экан, қандай қилиб Якка бўлган Аллоҳдан аввал бир нарса бўлиши мумкин?! У Аввал ва Охир, Зоҳиру, Ботиндир.

Элчи бу жавобга ҳеч қандай эътироз билдира олмади ва иккинчи саволни берди:
— Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими?
— Шам келтириб ёқинг, - деди бола. — Энди эса унинг нури қаерга қараб таралаётганини айтинг.
— Аммо, шамнинг нури ҳар тарафга таралади: шарққа, ғарбга, шимолга, жанубга... Аниқ бир томонни айтиш мушкул, - дея ҳайрати ортди элчининг.
— Агар яратилган нур ҳар томонга таралар экан, унинг Яратувчисидан нимани кутмоқдасан?! «Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир...» (Нур, 35) хитоб қилди бола.

Элчи ўз кўзларига ишонмасди. Қаршида турган бу кичкина болакайнинг донолик билан бераётган жавоблари уни лол қолдирди. Тушкунликка тушган элчи охирги саволни беришга оғиз жуфтлар экан, болакай унга:
— Тўхтанг, сиз менинг ўрнимга тушиб, мен эса минбарга чиқишим адолатлироқдир. Саволингизни ҳамма эшитди, энди менинг жавобимни ҳам эшитишсин, — деди.

Элчи бу таклифга рози бўлди ва минбардан тушиб, учинчи саволни такрорлади:
— Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти?
— Аллоҳ ҳозир минбардан бир ёлғончи, шаккокни тушириб, уни ҳаммага кулги қилди. Аллоҳнинг борлигига ва бирлигига ишонган мўминни эса юксалтириб, тилига ҳикмат солиб ҳақиқатни баён қилдирди. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир.

Мағлуб элчи бу сўзлардан сўнг иснод билан ўз шаҳрига қайтиб кетди. Бола эса Ислом оламидаги энг буюк олимлардан бири бўлиб етишди.

Аллоҳ уни гўзал ҳикмат ва динни чуқур тушуниш иқтидори билан тақдирлади. Унинг исми Нўъмон ибн Собит бўлиб, у бутун дунёга Имоми Аъзам номи билан машҳурдир.

Ибрат учун яқинларга
Qisqa_hikoyalar1
2.1K viewsShahlo Akramovna, 17:05
Ochish/sharhlash
2022-08-05 10:52:13
Қутқарувчи

Бу нозанинни ёз бўйи кузатдим. У эса менга бирор марта қараб қўймади.
У чўмилиш ҳавзаси атрофида сайр этар, чўмилиш кийимин тўғрилаб қўяркан, товусдек хиром қиларди. Менга умуман эътибор бермасди.
Бир куни у чўка бошлади. Ҳуштагимни қаттиқ чалдим ва ўзимни сувга отдим.
Уни олиб чиққанимда юзимга сув пуркаб юборди ва кулиб:.
— Ҳеч қачон мени сезмайсан, деб ўйловдим! – деди.

Д. Рей Рамсей

Qisqa_hikoyalar1
1.2K viewsShahlo Akramovna, 07:52
Ochish/sharhlash
2022-08-05 02:05:06 САДОКАТ ВАФОДОРЛИК...

Хизмат юзасидан бир кекса кампирнинг ТАЪЗИЯсига бордим. Онахоннинг турмуш йўлдоши ҳам ҳаёт экан. Лекин анча кексайганидан оғриб, курсида йиғлаб ўтирган экан. Жаноза намози ўқилиб бўлгунча ҳам кўзларидан ЁШ* тинмас эди... Одатимизга кўра одамлар тобутни кўтариб чиқиб кета бошлаганларидан кейин отахонга тасалли бериб таъзиямни изҳор қилдим. Бир оз кўнглини кўтаргулик сўзларни айтдим. Шунда Отахон қўлимдан ушлаб:

—- Сиз мени кампиридан айрилиб БЕВА қолганига йиғлаяпти деб ўйлаётган бўлсангиз керак... Менинг йиғлашимга бошқа "САБАБ" бор,~ деб йиғисининг сабабини айта бошлади:

—-“Менинг оёғимда БОДИМ бор... Ҳаво айниса, ёғингарчилик бўлса, шу оёғим зирқираб оғриганидан чидай олмай қоламан. Шундай пайтда кампирим оёғимни уқалаб қўяр эди. Шу билан бироз ором олар эдим...

Кампиримнинг ҳам дарди бор – қон босими юқори... Босими кўтарилганда БОШИ қаттиқ оғрийди... Дори~дармонлар ҳам қилдик. Лекин ёш ўтган сари дорилар ҳам унчалик кор қилмай қўяр экан...
Кеча оқшомга борганда БОШ оғриғи КУЧАЙИБ* қолди... Керакли дориларини ичгандек бўлди. Аксига олиб ҳаво айниб, менинг ҳам оёғим оғришни бошлади. Оёқ оғриганда ухлашнинг иложи бўлмай қолади. Кечаси билан БЕЗОВТА бўла бошладим. Кампиримнинг эндигина кўзи уйқуга илашган экан, безовта бўлганимни сезиб уйғониб кетди. Энгашиб оёғимни уқалай бошлади. Мен унга:

—- Қўяқол, кампир, қийналма. Ўзинг "ХАСТА" бўлсанг... Бир оз дам ол... Босимингга ЗАРАР қилмасин,~десам, у:

—- Майли, қўяверинг. Бошим анча ТУЗУК... Анча яхши бўлиб қолдим,~ деб оёғимни ушлай бошлади...

Бир қанча муддатдан сўнг ЖИММ бўлиб қолди... Анчадан бери ухлай олмаганидан чарчабди~да, деган хаёлда:

—- Кампир, бўлди энди. Жойингга ўтиб, ётиб дамингни ол, ~ десам ИНДАМАДИ...

Сўнг аста ўзим жойига ётқизиб қўяй деб, секин ЕЛКАсидан ушлаб кўрпаси томонга тортсам, бир маҳал ағдарилиб тушди. Шошилиб қарасам..... оёғимни ушлаган кўйи "УЗИЛИБ" бўлган экан...

Ҳа, домла !
Ўзи КАСАЛ ~ бўлишига қарамай, ОХИРГИ НАФАСИГАЧА* менинг хизматимни қилганига йиғлаяпман” !

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

Qisqa_hikoyalar1
1.2K viewsShahlo Akramovna, 23:05
Ochish/sharhlash
2022-08-04 22:55:14
Қуёшдан сўрашибди:
Сенинг ҳароратингдан зўроқ ҳарорат борми?

Бор—жавоб берди Қуёш:
~ОНА МЕҲРИ менинг тафтимдан ҳам кучлироқ.

Ўлимдан сўрашибди:
Сенга бас келадиган куч борми?

Бор-дебди ўлим:
~ОНА МЕҲРИ мени ҳам чекинтиради.

Дарёи азимдан сўрашибди: Сендан кучлироқ жонзот борми дунёда?

Бор-дебди дарёи азим:
~ОНА МЕҲРИ мендан кучлироқ.

Ҳа, она меҳри тошни эритади, қаҳри тоғни қулатади дарёни жиловлай олади.Қуёш – ҳароратини, ой нурини, ҳаёт гўзаллигини онадан олган.

Табиат таровати гуллар иси, ҳаёт нашидасидан инсон кўркамлиги, одамийлиги, инсон ақл-идроки, фаҳм-фаросати бари-бари ОНАИЗОРДАН...


Оналарни қанча эъзозласанг, қанча мақтовлар ёғдирсанг шунча кам.. Онанинг таърифига тил ожиз..

Афсус, минг афсус Оналарни қайтариб бўлмайди...

Онаси борлар уларни асранг авайланг!!

Qisqa_hikoyalar1
1.2K viewsShahlo Akramovna, 19:55
Ochish/sharhlash
2022-08-04 11:07:54 "ҚАЛБИ ЧЎЛОҚЛАРДАН ҚЎРҚИНГ..."

(Ибратли воқеий ҳикоя)

Қироати ҳам, овози ҳам гўзал бу йигит ўша пайтларда ўз юртида кўпчиликка танилган, тўй-ҳашамлар, илм мажлислари унинг қироатисиз ўтмас, қироат бошлаши билан даврадаги эркаклар қолиб, ташқарида куймаланиб юрган хотин-халаж ҳам ҳамма ишини ташлаб эшик олдига югуриб келар, ҳамма тиниб, сел бўлиб йиғлаб Қуръон тиловатини тинглар эдилар. Унинг овози ширали бўлиш билан бирга, ўзига хос дард билан, шикасталик билан қироат қилар, кичкинагина жуссасига нисбатан анча кучли бўлган ширали овози кўпларни мафтун этганди. Кўплар қатори уни ҳам...Қиз айни етилиб кўзга кўринган, совчилар тинмай келаётган пайти, лекин унинг кўнгли ўша қори йигитда, унинг овозидаги дард қалбига етиб борган...лекин буни қандай қилиб , қиз бола боши билан бировга айта олади? Бунинг устига у йигит..ногирон бўлса... Ота-онаси, яқинлари, айниқса акаси ҳеч қачон уни ногирон йигитга узатишга рози бўлмасликларини ўйлаб юраклари эзилиб кетар эди. Қандай қилиб уларга у йигитнинг қалби гўзаллигини, унинг Қуръонга бўлган муҳаббатини у тиловат қилаётганида қалбларга етиб боришидан ҳам тушуниш мумкинлигини, мана шундай қалбли инсон билан у албатта бахтли бўлишига ишонишини, Жаннатга етишиш учун ногирон бўлса ҳам Аллоҳнинг мўъмин, суйган бандасига умрини баҳшида қилишга тайёрлигини айта оларди?... Лекин барибир умид қилиб, дуо қилиб юрган кунларида, танишлари ўша йигитнинг уйланмоқчи бўлганини ва унга мана шу қизни таклиф қилишганининг ҳабарини етказишди. Субҳаналлоҳ! Аллоҳ қалблардаги яширин нарсаларни билгувчи ЗОТ! Йигитдан совчилар келди...бироқ, қиз кутганидек акаси ва бошқа қариндошлар бу никоҳга қарши чиқишди. Қизнинг рози эканини эшитганда эса аканинг фиғони кўкка етди. Акаси йигит билан кўришгач кейин бир қарорга келишларини айтилди...Жаҳл устида йигитнинг уйига борди ва " Қайси ақл билан ўзингиз икки оёғи йўқ чўлоқ бир йигит бўла туриб, менинг гулдек, соғлом синглимга совчи қўйишга журъат қилдингиз?! Наҳотки, ўзингизга шунчалик ишонсангиз, синглимни бахтли қила олишга кўзингиз етадими шу аҳволингизда?..." ва ҳоказо... Йигит аканинг гапларини бўлмасдан, диққат билан, бошини эгиб тинглади...Ака гапини тугатгач, энди, кетишга чоғланганда йигит бошини кўтариб унинг кўзига тик қараб: "Ака, сизнинг ҳолатингизни жуда яхши тушуниб турибман, синглингизнинг келажаги учун қайғуряпсиз. Тўғри, оёқларим чўлоқдир, лекин қалбим эмас! Мен синглингизни бахтли қилишимга ишонаман!...Сиз мен кабилардан қўрқманг, ҚАЛБИ ЧЎЛОҚЛАРДАН ҚЎРҚИНГ!..."

Тўй бўлди...Аллоҳнинг муҳаббати билан тўлган қалблар бир-бирига боғланди...Ширин-шакар фарзандлар дунёга келди. Ҳар сафар ака, синглисининг хотиржам, бахтдан порлаб турган юзига қараганида "жаннати аёл"ни кўргандек ҳис қиларди ўзини, ўшанда энг машъум хатога йўл қўйиши мумкин бўлганини ўйлаб ҳижолат тортар, йигитнинг бир оғиз сўзи билан қалбини юмшатган Аллоҳга ҳамд айтар эди...

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

Qisqa_hikoyalar1
1.0K viewsShahlo Akramovna, 08:07
Ochish/sharhlash
2022-08-04 03:15:03
Дўст

Уни тушунадиган биргина дардкаш дўсти бор эди. Мактабда камситишганда ҳам, ҳаммадек эмаслигидан қийналиб жонига қасд қилмоқчи бўлганда ҳам, ҳаттоки институтга кириб бедор кечалар дарс тайёрлаб юрган кезларида ҳам, фақат ўша дардкаши суҳбатлашарди. Мана бугун у етук мутахассисга айланиб, ўз ишидаги илк маошини олиб, биринчи бўлиб ўша дўстини йўқлаб келиб мақтанди.
Суҳбати якунида эса "Сен энг яхши дўстимсан" деб, ўз аксини кўрсатиб турган тошойнадан аста узоқлашди...

Беҳруз Алимжанов

Qisqa_hikoyalar1
1.1K viewsShahlo Akramovna, 00:15
Ochish/sharhlash
2022-08-03 22:24:19 “ Озроқ пул....”

- Эй хумпар ! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб сўраб келишга уялмадингми ?! – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб катта бўлган “иккичи” тадбиркор дўстимни олдига бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим. Унга фақат “ Дўстим ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул...” дегандим холос ! Унинг оффисидан чиқиб ўзимни сўкиб-сўкиб, бошқа дўстимнинг олдига йўл оламан.

Кейинги манзилим савдо билан шуғулланадиган синфдошим эди. “Ҳархолда пулни-пулга уришни биладиган одам, пул билан қандай муносабат қилишни билади-да” деб ўйладим.
- Дўстим ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул... – менга кулиб қараб турган чеҳраси бирдан тунд аҳволга келади.
- Эй сенлар ! Нега пул деса мени ёнимга чопқиллаб келаверасанлар-а?! Савдогар дегани пул ишлаб чиқарадиган одам дегани эмаску ! – у ҳам арз-додини дастурхон қилди. Гапини охирида эса ёнидан қувгандан баттар қилиб:
- Пул масаласида қайтиб кўзимга кўринма, - деди.

“Қайниукам ! Абжир йигит. Опасидан ҳам пишиқ ! Қаттиқ ерда пул туради дейишадику, у ёрдам берар” – деган ўйда унинг уйига бордим. Ош сузилди, едик-ичдик. Секин гап бошладим :
- Ука, ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул...
- Уфффф почча ! Яна қарзми ?! Ахир охирги олиб кетган пулингизни яқиндагина қайтариб бериб, “Ишларим юришиб кетди !” деб айтгандингизку ! Яна нима бўлди?! – шу гапидан кейин ҳам :
- Опамни бахтсиз қилдингиз! - ундай қилдингиз, бундай қилдингиз деб оғзи ёпилмади !

Қайниука укадек бўлмайди-да барибир ! Ука нима қилса ҳам, нима деса ҳам жигар, ёрдам беради. Шу ҳаёлда укамнинг дарвозасини тақиллатаман. Дастурхон атрофига ўтирдим. Келин чой дамлаб келди. Анча гаплашиб ўтирдик.
- Ука, ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул... – деганимни биламан, келин чойнакни “дақ !” этказиб қўйди-да, қовоқ уйиб ташқарига чиқиб кетди ! Укам хам йиғламсирашдан нари-бери бўлиб, вазиятини тушинтирди. Юзга фотиҳа тортиб, уйга қайтдим.

У отам, падарим ! Улғайганимча жоним Оллоҳга ва унга омонат бўлган ! Шундай экан пул масаласига ҳам унга ишонсам бўлади. Ахир отамку деб, болалигим ўтган ҳовлимизга қадам босаман.
- Ота ! Ёнингизга бир илтимос билан келгандим. Шу озгина пул...
- Эй эшшак ! Сен қачон катта бўласана ! Ўқитувчи деган номинг бор! Ўзингни аравангни ўзинг тортсанг бўлмайдими-а ?! .... – анча панд-насиҳат эшитганимдан кейин беайб онамни ҳам бир-икки оғиз сўкиб эслаб қўйган отам уйдан қувиб чиқардилар !

Қўлтиғимга катта сўмкани қистириб ярим кечаси уйга кириб келдим. Юзимга қараган хотиним :
- Ха нима бўлди ? – деди.
- Хотин, Шу озгина пул... – деб гап бошлагандим ҳамки, хотиним :
- Қанча керак сизга? Озроқ пулим бор, - деди. Бирдан жаҳлим чиқиб кетди ! Нега ҳамма мени пули йўқ гадо деб ўйлайверар экана !
- Мен сенга пул бер деб айтяпманми ! Нимага хеч қайсинг гапимни охиригача эшитмайсанлар ! Хамманг мени гадо деб ўйлайсанлар ! Болаларни тўғри ўқитиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиққандим ! Шу ишим раҳбариятга ёқиб, бугун мени пул мукофоти билан тақдирлашди ! Шу пулни вақтинча сақлаб тур демоқчиман сенга ! – деб бақирдим.
Шу гапимдан кейин хотинимни чеҳраси ёришди. Сумкамни очиб, пулларни санаб кўзи қувнар экан, кичик ўғлимни кийиб юрган иштонини ечиб олди-да унга пулни ўраб, сандиқни мени қўлим етмайдиган бурчагига солиб :
- Кўзингизни юмиб туринг, - деб калитни қаергадир яширди. Кузгача. Ўзимни асал хотинимдан қўймасин !

Биздақа камҳарж ўқитувчиларни қўлига хар доим хам катта пул тушмаганлиги сабабли, умримда бир марта қўлимга ушлагудай пул олганимда ўзимни йўқотиб қўйиб, уни тўғри ишлатиш ҳақида маслаҳат сўрагани тадбиркор, савдогар дўстим, қайниукам, укам ва отамни ёнига боргандим холос.

- Қараб туринглар 1000 доллар ойлик олай ҳали хаммангни ялинтираман ! Қайтар дунё !

А. Омон
Ибрат учун яқинларингизга юборинг!
Qisqa_hikoyalar1
2.1K viewsShahlo Akramovna, 19:24
Ochish/sharhlash
2022-08-03 21:40:06
Томчи

Юқоридан барча гўзалликларни кузатяпман, гўёки ҳаётни бошқараётгандек. Лекин, ҳали тарновга муҳтожман. Ҳаёт қувватидан суғорилганим сари кучга тўлиб қадрдон тарновимни тарк этиш иштиёқи пайдо бўляпти. Энди тенгсизман, қудратлиман. Тарновга, мени ушлаб туришига мухтож эмасман. Aлвидо, тарновим.
Улкан куч билан самода учиш нақадар ажойиб. Ҳеч кимда йўқ тезликда, завқ-шавқ билан учиб ҳаётнинг ҳақиқий лаззатини ҳис қиляпман.
“Мен жуда бахтлимаааан! Йўўўўўўқ....!”
Кучли зарбдан парча-парча бўлиб кетдим.
... Энди мен уммонман!

Рустам Aли

Qisqa_hikoyalar1
941 viewsShahlo Akramovna, 18:40
Ochish/sharhlash