Get Mystery Box with random crypto!

Qisqa Hikoyalar

Telegram kanalining logotibi qisqa_hikoyalar1 — Qisqa Hikoyalar Q
Telegram kanalining logotibi qisqa_hikoyalar1 — Qisqa Hikoyalar
Kanal manzili: @qisqa_hikoyalar1
Toifalar: Ko‘ngilchak
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 324
Kanalning ta’rifi

Bu kanalda siz ibratli va qiziqarli hikoyalardan bahramand boʻlishingiz mumkin ☺️
Postlarni kanal linki bilan oling!

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-06-29 10:06:52 УЧ ЭЛАК ҲАҚИДА РИВОЯТ

Бир киши донишманддан сўради:
-Дўстингиз сиз ҳақингизда нима деганини айтайми?
-Шошма, -деди донишманд, - аввал айтмоқчи бўлган гапингни учта элакдан ўтказ...
-Учта элак?
-Бирор гапни айтишдан олдин, уни учта элакдан ўтказиш лозим. Аввал ҲАҚИҚАТ элагидан. Айтмоқчи бўлган гапинг ҳақиқат эканлигига ишончинг комилми?
-Йўқ, мен уни шунчаки эшитдим, холос.
-Демак, сен унинг рост ёки ёлғонлигини билмайсан. Энди иккинчи – ЯХШИЛИК элагидан ўтказамиз. Сен менга дўстим ҳақида бирор яхши гапни айтмоқчимисан?
-Йўқ, аксинча.
-Демак - давом этди донишманд - сен менга ҳақиқатлигини билмай туриб ёмон хабарни етказмоқчисан. Энди учинчи элакдан ўтказамиз – ФОЙДА элаги. Сенинг гапингни эшитишим шартми, у менга фойда келтирадими?
-Йўқ, ҳожати йўқ.
-Демак, -хулоса қилди донишманд, - сен етказмоқчи бўлган хабарда ҳақиқат ҳам, яхшилик ҳам, фойда ҳам йўқ экан. Унда уни менга айтиб нима қиласан?
1.2K views LADY , 07:06
Ochish/sharhlash
2022-06-28 14:50:59 #mulohaza_uchun

Бир куни "Ундан қўлини сўраб кўрмайманми?" — деб ўйлаб қолдим. Лекин таклифимни рад этишидан, шу билан уйимга келмай қўйишидан қўрқардим. Шундай бўлса-да, ўша куни уйимга келиб, чой дамлаб олдимга қўйганида уйланиш ҳақида гапиришга жазм қилдим.
Энди гапирмоқчи бўлиб турсам, ўзи сўз бошлаб қолди:
— Менга уйланасизми?
Унинг бу гапига жавоб топа олмай қолдим. Бироздан кейин:
— Нима дедингиз? — деб сўрадим.
— Менга уйланасизми?
Бирдан ўжарлигим тутиб:
— Мен ҳеч кимнинг меҳр-шафқатига зор эмасман, — дедим.
— Аллоҳга қасамки, мен меҳр-шафқат кўрсатиш учун бу гапни айтмадим. Мен ҳақиқатдан сизни яхши кўриб қолдим. Сиз билан яшамоқчиман, — деди.
— Оёғим йўқ бўлса, — деб кесилган оёғимга ишора қилдим, — бошқа одамларга ўхшаб иш қила олмайман.
— Менга уйлансангиз, отамнинг фирмаларидан бирини бошқаришингиз мумкин бўлади. Уёқ-буёққа бориб юриш шарт эмас, ишингиз офисда бўлади.
Ҳозиргина бўлган гап-сўзлардан қаттиқ ҳайратга тушгандим. Тилимда фақат "Роббим, мени кечир", деган сўз айланар, кўзёшимни тўхтата олмас эдим...
Эй Роббим! Мени кечир, афв эт!
Мен Сенинг етук ҳикматинг ва тақдирингга қарши чиқдим. Агар ўша автоҳалокат бўлмаганида:
1. Ўзидан бошқани севмайдиган, туғмас хотинга уйланган бўлар эдим. Ўзингга ҳамд бўлсин-ки, вақт ўтмасидан олдин буни менга кўрсатиб қўйдинг.
2. Ҳарбий хизматга борган ва вафот этган бўлишим мумкин эди. Ўнг оёғимни олган бўлсанг ҳам мени тирик қолдирдинг.
3. Охири узоққа чўзилмайдиган ишга жойлашиш учун ҳаракат қилган эдим. Сен эса менга хаёлимга ҳам келмаган бир ишни бердинг....
***
Доимо Аллоҳ сизга энг яхши неъматларини ихтиёр қилишига ишонинг. У сиздан бирон нарсани олиб қўйса, хафа бўлманг. Қатъий ишонинг-ки, тез орада бундан кўра яхшироғини беради.

Хар бир ишда хикмат бор иншаАллах.
1.2K views LADY , 11:50
Ochish/sharhlash
2022-06-15 14:58:40 Парижда бир масжидга болакай кириб имомдан сўради:
— Мени онам юбордилар, сизларнинг мадрасангизда ўқисам бўладими?
— Бўлади. Лекин онанг қани? Аввал ундан баъзи маълумотлар олишимиз керак, деди имом.
— Онам ташқарида турибдилар, —деди бола — Масжидга кира олмас эканлар, чунки онам мусулмон эмаслар.

Имом шошиб кўчага чиқди ва боланинг онасидан мақсадини сўради. Аёл шундай жавоб берди:

— Тақсир, менинг бир мусулмон қўшним бор. У фарзандларини мадрасага кузатаётганида фарзандлари онасининг қўлини ўпиб, бошига суради. У оила доим бахтли, хотиржам кўринади. Яна мен бу шаҳарда бирорта мусулмон фарзанд ўз ота-онасини қариялар уйига бериб юборганини кўрмадим. Илтимос, менинг боламга ҳам Исломни ўргатинг, шояд бу ҳам менга ўшалардек муомала қилса.

Аллоҳим, бизларни мусулмон қилиб яратганинг учун Ўзингга чексиз ҳамдлар бўлсин!


Kechki payt choy va kofe ustida o'qish uchun sara hikoyalar @Qisqa_Hikoyalar1
2.7K viewsAbdujalilov Jahongir, edited  11:58
Ochish/sharhlash
2022-06-09 14:47:42
- Масжидга шошиб кетаётган болакайнинг қўлидан ушлаган ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу:
– Ҳали кичкинасан-ку, намунча шошмасанг?! – дедилар.
– Кеча жанозаси ўқилган бола мендан ҳам кичкина эди, – деди болакай ва йўлида давом этди.

. Кечки пайт чой ва кофе устида ўқиш учун сара ҳикоялар @Qisqa_Hikoyalar1
3.3K viewsAbdujalilov Jahongir, edited  11:47
Ochish/sharhlash
2022-06-07 10:44:08 Учрашув

Октабр ойи бўлишига қарамай, кун жуда иссиқ, ғир этган шабада йўқ. Дарсга киришдан олдин телефоним жиринглаб қолди. Нотаниш рақам. Гўшакнинг у тарафидан таниш овоз эшитилди. Қўлларим титраб кетди, беиҳтиёр салом бердим.
-Ва алейкум ассалом. Яхшимисан, ўқишларинг яхшими?
-Ҳа раҳмат, яхши.
-Мен шаҳарга иш билан келгандим. Сенга гапим бор эди. Дарсинг қачон тугайди?
-Дарс тугашига қирқ дақиқа вақт бор.
-Яхши, мен йўлингдаги кутубхона олдида кутиб тураман.
Дарсда, ундан сўнг кутубхонага етиб боргунча ўйландим, нима гапи бўлиши мумкин, ахир шунча вақт хабар олмасдан энди нега мен билан кўришмоқчи?! Юрагим энтикиб кетяпти, аммо оёғим тортмаяпти... Ана уларни кўрдим. Ёнига боргач, на салом беришни ва на бир сўз дейишимни билмасдан ерга қараб туравердим.
-Яхшимисан, ўқишларинг бўляптими? Уйингдагилар ҳаммаси яхшими?
-Ҳа раҳмат. Ҳаммаси жойида.
Беш дақиқача бўлган ўнғайсиз суҳбатда режаларим ҳақида суриштирди, маслахат бергандай бўлди.
-Бу сенга, кеч бўлсаям ҳайитлик-деб, бир даста пул узатди.
Негадир чўчиб кетдим.
-Йўқ раҳмат, керакмас-деб, орқага чекиндим. У пулни қўлимга тутқазди.
-Биласанку, менга қуёшда кўп юриш мумкинмас. Шундоқ ҳам кун жуда иссиқ экан, кўчада кўп юрдим. Тезроқ қишлоққа етиб олишим керак.
У кетди, ортидан қараб қолдим. Негадир... раҳмим келди, шунча йиллик соғинчим ва болаларча беқарор туйғуларимга раҳмим келди. Овозим борича бақириб юбордим деб ўйлабман. Йўқ, аслида, шивирлаб айтган эканман:
"Соғинганман, дадажон кетманг!"

Ҳулкар Эъзоз
3.1K viewsNomozov Boysoat, edited  07:44
Ochish/sharhlash
2022-06-05 15:56:22
Аёл эрининг вафот этганига бир неча йил бўлган булсада, унинг кўйлагини ҳамон жавонга осиб қўйганди. Кўйлакнинг чўнтагига эса доимо бир миқдорда пул солиб қўйишни одат қилганди.

Ҳар сафар фарзандларидан бири эҳтиёжи учун пул сўраганида, хонадонда ота номи янграб туриши учун "Отангнинг чўнтагидан ола қол, болам" дейишни жуда жуда ёқтирар эди...

P.S.: Аёл нақадар кучли бўлмасин, суянадигани бўлмаса, синиб кетиши ҳеч гап эмас! Шунинг учун ҳам эрларингизни қадрланглар, муҳтарама аёллар!

Sevimli kanal : @Bolalikka_qaytamiz
2.8K viewsAbdujalilov Jahongir, 12:56
Ochish/sharhlash
2022-06-03 08:22:49
​​Меҳр

Кеч куз эди. Ҳавода қишнинг изғирини кезиб юрарди.
– Она, келинг оёғингизни ювиб қўяйлик, – деди ака-ука.
– Оббо, янами? – сўради онаси юраги увишиб. – Тирнет, деган бало чиқди, менинг тинчим бузилди.
– Келақолинг энди! – ялинишди ўғиллар. – Шу охиргиси!
Она ноилож кўнди, ҳовлига чиқиб, супага ўтирди. Ўғиллари дарров тоғорага кран жўмрагидан сув тўлридиб олиб келишди. Ака-ука бир олиб, бири қўйиб, онанинг оёғини “ювиб”, тўрт-беш мартадан суратга тушишди: энг яхшисини интернетга қўяди. “Фотосессия” тугагач, улар қилган ишидан мамнун, хоналарига шошилишди. Она ҳам гарчи совуқ сувда оёғи музлаган бўлса-да, хурсанд эди:
– Ҳаҳ, ўзимни меҳрибонларим-а!

Байрам ОҒА

Kechki payt choy va kofe ustida o'qish uchun sara hikoyalar @Qisqa_Hikoyalar1
2.8K viewsAbdujalilov Jahongir, edited  05:22
Ochish/sharhlash
2022-06-01 17:29:17 ЭРИМНИ ЎЛДИРИБ БЕРИНГ!
#қисса

Оилада бўладиган тортишувлардан тўйиб кетган аёл дугонасини олдига келиб, эри ҳар кун урушиб тергайверишидан, бирор кун тинчлик йўқлигидан шикоят қилиб, бу ҳолатдан тўйиб кетганлигини зикр қилди. Ва эрини ўлдириб берадиган фолбин топиб беришлигини сўради. Дугонаси унинг бу ҳолатини тушуниб ачиндида бир фолбин манзилини берди. Аёл ўзида йўқ хурсанд ҳолатда дугонаси айтган фолбинга келиб эримни ўлдириб беринг деб сўради. Бу киши аёлнинг оиласи ҳолатини ўргангандан кейин рози бўлди.

Аёлга эрини ўлдиришлик режасини тушунтирди: Бирданига эрингни ўлдирадиган дори қилиб берсам сендан шубҳаланиб сезиб қолишади. Шунинг учун эрингни аста секинлик билан ўлдирамиз. Мен сенга дори бераман ҳар куни оз оздан овқатига қўшиб берасан. Фақат сен эрингга гўзал муомалада бўлгинки, ўлганидан кейин сендан инсонлар шубҳаланмасин деди. Аёл рози бўлди.

Аёл хурсанд ҳолатда уйига қайтди. Доридан эрининг овқатига ҳар куни оз оздан қўшиб бера бошлади. Эри урушганда, дакки дашном берганда ҳам гап қайтармасдан гўзал муомала қила бошлади. Эри аёлининг бу муомаласидан аввалига ажабланди. Кейинчалик эса аёлининг хато камчиликларига кўз юма бошлади. Оилада илиқлик пайдо бўлиб шу йўсинда оила муносабатлар ўрнига туша бошлади.

Бир куни аёл фолбиннинг ҳузурига келиб, эримни ҳаётини сақлаб қолинг уни ўлишини хохламайман. У дунёдаги энг яхши инсон дея йиғлай бошлади. Шунда фолбин деб гумон қилинган киши айтдики. Мен сенга заҳар эмас оддий гиёҳ берган эдим деди. Аслида касаллик камчилик сенда эди, мана энди тузалдинг деб тушунтирди. Аёл бу гапдан қувнаган ҳолатда севикли эрининг уйи томон шошганича чиқиб кетди.

Аёлнинг дугонаси солиҳа бўлгани учун уни фолбинга эмас диндор домла ҳузурига йўллаган эди. Дўстларимиз диндор солиҳ инсонлар бўлишлиги қандай ҳам яхши.

2.7K views LADY , 14:29
Ochish/sharhlash
2022-05-27 07:54:24
Бу воқеа Канадада бўлган...

Сиз суръатини кўриб турган бу қария нон ўғирлагани учун суд қилиган. У айбини инкор этмайди, аксинча, тан олиб, фақат бу ишни оч қолгани сабабидан содир этганини билдиради.

Ҳакам унга:
- Сиз ўғирлик қилганингизни тан олиб турибсиз. Энди мен сизга ўн доллар жарима соламан ва бу пул сизда йўқлигини ҳам биламан. Шунинг учун уни сизнинг ўрнингизга ўзим тўлайман, - деди ва чўнтагидан ўн доллар чиқариб, жарима сифатида давлат хазинасига ўтказди.

Суд залида сукунат ҳукм сурарди...

Бироздан кейин ҳакам суд иштирокчиларига қарата шундай деди:

- Сизларнинг ҳаммангизга ҳам ўн доллардан жарима соламан. Чунки сизлар яшаётган шаҳарда нон ўғирлашга мажбур бўлган фақир яшаяпти!.

Ўша онда 480 $ пул йиғилди ва уни ҳакам қарияга берди.

Ҳакам «Қаерда бир фақирнинг қорни тўйиб овқат емаяпти, демак у ерда бошқанинг ҳаққини еб ўтирган кимдир бор» деб судни якунлади.

P.S: Не замонки, мажусийлар диёрида исломий қоидалар ҳукмрон. Баъзи бир мусулмон юртида эса...
@Qisqa_Hikoyalar1
3.4K viewsAbdujalilov Jahongir, edited  04:54
Ochish/sharhlash
2022-05-25 11:15:45 “ Озроқ пул....”

- Эй хумпар ! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб сўраб келишга уялмадингми ?! – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб катта бўлган “иккичи” тадбиркор дўстимни олдига бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим. Унга фақат “ Дўстим ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул...” дегандим холос ! Унинг оффисидан чиқиб ўзимни сўкиб-сўкиб, бошқа дўстимнинг олдига йўл оламан.

Кейинги манзилим савдо билан шуғулланадиган синфдошим эди. “Ҳархолда пулни-пулга уришни биладиган одам, пул билан қандай муносабат қилишни билади-да” деб ўйладим.
- Дўстим ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул... – менга кулиб қараб турган чеҳраси бирдан тунд аҳволга келади.
- Эй сенлар ! Нега пул деса мени ёнимга чопқиллаб келаверасанлар-а?! Савдогар дегани пул ишлаб чиқарадиган одам дегани эмаску ! – у ҳам арз-додини дастурхон қилди. Гапини охирида эса ёнидан қувгандан баттар қилиб:
- Пул масаласида қайтиб кўзимга кўринма, - деди.

“Қайниукам ! Абжир йигит. Опасидан ҳам пишиқ ! Қаттиқ ерда пул туради дейишадику, у ёрдам берар” – деган ўйда унинг уйига бордим. Ош сузилди, едик-ичдик. Секин гап бошладим :
- Ука, ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул...
- Уфффф почча ! Яна қарзми ?! Ахир охирги олиб кетган пулингизни яқиндагина қайтариб бериб, “Ишларим юришиб кетди !” деб айтгандингизку ! Яна нима бўлди?! – шу гапидан кейин ҳам :
- Опамни бахтсиз қилдингиз! - ундай қилдингиз, бундай қилдингиз деб оғзи ёпилмади !

Қайниука укадек бўлмайди-да барибир ! Ука нима қилса ҳам, нима деса ҳам жигар, ёрдам беради. Шу ҳаёлда укамнинг дарвозасини тақиллатаман. Дастурхон атрофига ўтирдим. Келин чой дамлаб келди. Анча гаплашиб ўтирдик.
- Ука, ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул... – деганимни биламан, келин чойнакни “дақ !” этказиб қўйди-да, қовоқ уйиб ташқарига чиқиб кетди ! Укам хам йиғламсирашдан нари-бери бўлиб, вазиятини тушинтирди. Юзга фотиҳа тортиб, уйга қайтдим.

У отам, падарим ! Улғайганимча жоним Оллоҳга ва унга омонат бўлган ! Шундай экан пул масаласига ҳам унга ишонсам бўлади. Ахир отамку деб, болалигим ўтган ҳовлимизга қадам босаман.
- Ота ! Ёнингизга бир илтимос билан келгандим. Шу озгина пул...
- Эй эшшак ! Сен қачон катта бўласана ! Ўқитувчи деган номинг бор! Ўзингни аравангни ўзинг тортсанг бўлмайдими-а ?! .... – анча панд-насиҳат эшитганимдан кейин беайб онамни ҳам бир-икки оғиз сўкиб эслаб қўйган отам уйдан қувиб чиқардилар !

Қўлтиғимга катта сўмкани қистириб ярим кечаси уйга кириб келдим. Юзимга қараган хотиним :
- Ха нима бўлди ? – деди.
- Хотин, Шу озгина пул... – деб гап бошлагандим ҳамки, хотиним :
- Қанча керак сизга? Озроқ пулим бор, - деди. Бирдан жаҳлим чиқиб кетди ! Нега ҳамма мени пули йўқ гадо деб ўйлайверар экана !
- Мен сенга пул бер деб айтяпманми ! Нимага хеч қайсинг гапимни охиригача эшитмайсанлар ! Хамманг мени гадо деб ўйлайсанлар ! Болаларни тўғри ўқитиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиққандим ! Шу ишим раҳбариятга ёқиб, бугун мени пул мукофоти билан тақдирлашди ! Шу пулни вақтинча сақлаб тур демоқчиман сенга ! – деб бақирдим.
Шу гапимдан кейин хотинимни чеҳраси ёришди. Сумкамни очиб, пулларни санаб кўзи қувнар экан, кичик ўғлимни кийиб юрган иштонини ечиб олди-да унга пулни ўраб, сандиқни мени қўлим етмайдиган бурчагига солиб :
- Кўзингизни юмиб туринг, - деб калитни қаергадир яширди. Кузгача. Ўзимни асал хотинимдан қўймасин !

Биздақа камҳарж ўқитувчиларни қўлига хар доим хам катта пул тушмаганлиги сабабли, умримда бир марта қўлимга ушлагудай пул олганимда ўзимни йўқотиб қўйиб, уни тўғри ишлатиш ҳақида маслаҳат сўрагани тадбиркор, савдогар дўстим, қайниукам, укам ва отамни ёнига боргандим холос.

- Қараб туринглар 1000 доллар ойлик олай ҳали хаммангни ялинтираман ! Қайтар дунё !

А. Омон

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!
@qisqa_hikoyalar
6.6K viewsNomozov Boysoat, edited  08:15
Ochish/sharhlash