Get Mystery Box with random crypto!

Дўст Уни тушунадиган биргина дардкаш дўсти бор эди. Мактабда | Qisqa Hikoyalar

Дўст

Уни тушунадиган биргина дардкаш дўсти бор эди. Мактабда камситишганда ҳам, ҳаммадек эмаслигидан қийналиб жонига қасд қилмоқчи бўлганда ҳам, ҳаттоки институтга кириб бедор кечалар дарс тайёрлаб юрган кезларида ҳам, фақат ўша дардкаши суҳбатлашарди. Мана бугун у етук мутахассисга айланиб, ўз ишидаги илк маошини олиб, биринчи бўлиб ўша дўстини йўқлаб келиб мақтанди.
Суҳбати якунида эса "Сен энг яхши дўстимсан" деб, ўз аксини кўрсатиб турган тошойнадан аста узоқлашди...

Беҳруз Алимжанов

Qisqa_hikoyalar1