Get Mystery Box with random crypto!

Qisqa Hikoyalar

Telegram kanalining logotibi qisqa_hikoyalar1 — Qisqa Hikoyalar Q
Telegram kanalining logotibi qisqa_hikoyalar1 — Qisqa Hikoyalar
Kanal manzili: @qisqa_hikoyalar1
Toifalar: Ko‘ngilchak
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 324
Kanalning ta’rifi

Bu kanalda siz ibratli va qiziqarli hikoyalardan bahramand boʻlishingiz mumkin ☺️
Postlarni kanal linki bilan oling!

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2022-05-22 17:02:47 Ustoz jabri...

Mag‘rib tomonda bir muallimni ko‘rdim: yuzi burishgan, so‘zi achchiq, dilozor, gadoytabiat. Bir sinf bola unga ishonib topshirilgan. Goh ularning oppoq yuziga shapaloq urar, goh nozik oyoqlariga kishan solardi. Muallimning ishidan voqif bo‘lgan ota-onalar uni maktabdan haydashdi. O‘rniga sodda, solih kishini qo‘yishdi. Yangi ustoz zaruratsiz so‘z ochmas, muloyim edi. Beozor va yuvoshligi tufayli o‘quvchilar undan qo‘rqmay qo‘yishdi. Sho‘xliklari tutib, bezorilik qila boshlashdi.
Ikki haftadan so‘ng maktab yonidan o‘tdim. Avvalgi o‘qituvchi o‘z o‘rniga qaytarilibdi, eshitib xafa bo‘ldim. Jahon ko‘rgan bir kishi kulib dedi:

Podshoh o‘g‘lini
berdi maktabga,
Kumushdan taxtasin
solib qo‘yniga.
Taxta boshiga yozilgan oltindan:
“Ustoz jabri yaxshi
ota mehridan”.

Sa'diy Sheroziy, “Guliston”.
4.2K views LADY , 14:02
Ochish/sharhlash
2022-05-21 07:20:00 ОТА...

Шайх Алий Тантовий дурдоналаридан:
Бир йигит менга қуйидаги воқеани айтиб берди:
“Отам билан бир масалада келишолмай қолдим. Бироз овозимни кўтаришгача бордим. Олдимда китоб-дафтарларим турган эди. Уларни столим устига улоқтирдим ва ётоқхонамга кириб кетдим. Хафалик ва қайғу қалбим ва ақлимни бутунлай чулғаб олган эди. Ётоғимга чўзилиб, ёстиққа бошимни қўйдим. Ўзи одатда бирон нарсадан қаттиқ сиқилсам, ғам-андуҳ менга етса, ухлашга ҳаракат қиламан.
Одатдагидек, эртаси куни универститетдан чиқдим, меҳрибон отамга эркаланиб ва кечаги қилмишимни “ювиш” мақсадида: “Отажоним! Эшитишимга қараганда инсон оёғининг таг қисми устидан кўра юмшоқ ва майин бўлар экан. Бу гапни тўғрилигини аниқлаш учун муборак қадамингиз лабим билан буни тажриба қилишга изн берармикан?”, деб CMC ёздим. Хонадонимизга етиб бориб эшикни очсам, отам мени даҳлизда кутиб турган эдилар. Кўзларидан оққан ёш икки юзларини ювиб тушган эди. Менга:
– Оёғимни ўпишингга ҳаргиз ижозат бермайман. Сен айтган гап жуда ҳам тўғри, мен уни сен гўдаклик чоғингда оёғингни усти ва тагини ўпиб, синаб кўриб билганман, – дедилар.
Отамнинг бу гапларидан кейин кўз ёшларимни тута олмадим”.

"Ўқинг, фақат йиғламанг" китобидан.
@qisqa_hikoyalar1
3.9K viewsNomozov Boysoat, edited  04:20
Ochish/sharhlash
2022-05-20 13:24:16 ​​ФИЛИППИНЛИК АЁЛ.

#ибратли

Ўлим яқинлашганини сезган Саудиялик ота ўғилларини чақириб васият қила бошлади. Катта ўғлига айтдики: «Мени махфий уйланган яна бир хотиним бор. У мусулмон ўлкаларининг бири Филиппинда яшайди. Ота ўғлига аёлнинг манзилини бериб: «Мени унинг олдидаги қарзимни ўташга шошилгин» деди.

Отанинг ўлимидан кейин фарзандлар мерос учун шаръий судга йиғилишди. Тўнғич фарзанд отасининг васияти эсига тушиб судяга отасининг яна бир хотини борлигини хабарини берди. Судя бу хабардан кейин мерос ишларини у аёл келгунига қадар тўхтатди.

Кейин тўнғич ўғил аёлни топиш учун Филиппинга жўнаб кетди. Излаб излаб аёлнинг уйини топди. Аёлнинг уйи атрофидаги уйлардан кўра кўримсизроқ эди. У эшикни қоқди. Унга ҳижобли ўранган аёл эшикни очди. У ўзини таништирди.
Аёл: «Ҳа мен отангизни хотини бўламан. Ва менга эримнинг ўлганлиги ҳақидаги хабар келди. Аллоҳ уни раҳматига олсин» деди.

Ўғил аёлга у билан бирга Меросни бўлишлик учун Риёзга бориши кераклигини айтди. Сўнгра улар сафар ҳозирлигини кўриб Риёзга етиб келишди.

Мерос бўлинадиган маҳкамада аёл 800 минг риёл (213 минг доллар) мерос олди.

Кейин аёл тўнғич ўғилдан уни Макка зиёратига элтишини сўради. Маккани зиёрат қилиб Жидда аэропортидан ўз ўлкасига жўнаб кетди.

Тўрт йилдан сўнг тўнғич ўғил отасининг хотинини кўришга Филиппинга келди. Манзилга етиб келганида Аёлнинг уйи на ичкариси ва на ташқарисида ўзгаришни кўрмади. Уй биринчи келиб кўрган ҳолатидек эди.

У аёлдан: «Меросдан олган пуллар нима бўлди?, нега уйларингизда ҳеч нарса ўзгармабди?» деб сўради.

Аёл бу ёққа келинг деб уни шаҳар марказига олиб келди. Улар улкан Ислом маркази биносига яқинлашишди. У ердан талабаларнинг Қуръон қироатлари ва бошқа диний илмлар олаётганлигининг овозлари келиб турарди. Аёл бошингизни кўтаринг бу марказнинг номига қаранг деди. Ўғил у ерда отисининг исмини ўқиди.

Аёл: Мен бу бинони Отангни исмини қўйдим ва буни ўзига совға қилдим токи бу ердан унга савоблар тўхтамай бориб турсин.

Тўнғич ўғил кўз ёшларини тутиб туролмади. Бино қиршисида туриб йиғлади ва бу аёлнинг отасига бўлган муносабатидан лол қолди.

У Риёзга қайтди ака укаларини тўплаб бўлган ишларни айтиб берди. Улар ҳам ўтириб оталарига бориб турадиган садақаи жория қилиш режаларини туздилар. Бир кечада ўрталарида 5 миллион риёл (1 млн. 344 минг доллар) жамладилар.

Бу аёл уларга ўткинчи ҳаётдан кўра боқий ҳаётни севиш кераклигига намуна бўла олди
.


@Ailatunaa
Kechki payt choy va kofe ustida o'qish uchun sara hikoyalar @Qisqa_Hikoyalar1
3.0K viewsAbdujalilov Jahongir, 10:24
Ochish/sharhlash
2022-05-20 11:54:53
УРУШ

Қизалоқ олти ёшда.
Дийдаси тош эди.
Деразадан ташқари қаради.
Кўчада уруш.
Пардани тортди.
Оғир-оғир юриб стол ёнига келди. Тик турган алпозда оппоқ қоғозга ажи-бужи қилиб ёзди: «Кетдим. Уруш тугаса, менга хабар беринглар. Қайтиб келаман...»
Қизни онаси олис-олисларга олиб кетди.
Вақт ўтди. Вақт учди. Ўша олис-олисларда бир қабр пайдо бўлди. Қабртошда ажи-бужи ҳарфлар билан шундай ёзилганди: «Кетдим. Уруш тугаса, хабар беринглар. Қайтиб келаман...»

Қўчқор Норқобил

@qisqa_hikoyalar1
2.2K viewsNomozov Boysoat, edited  08:54
Ochish/sharhlash
2022-05-18 02:14:13 Қирқ бешинчи гуноҳ

Аёл ойна олдига келди. Ўзига ҳафсала билан оро берди. «Чиройлиман, манаман деганни ақлдан оздираман,» ўйлади ўзича ва қип-қизил лабларини чўччайтириб ўзини ўзи расмга олди. Кейин сап-сариқ сочларига зеб бериб, уларни ҳудди тийиқсиз туйғуларидек елкаси узра ёйиб юборди. Энди бемалол учрашувга борса бўлаверади. У уч жуфт мўлтираб турган нигоҳларга эътибор бермай, уларнинг устидан қулфлади. Эри мусофирликда, узоқ элларда тирикчилик деб юргани ҳам унинг виждонини уйғотолмади. Аёл соллана юриб катта кўчага чиқиб, ноз билан улов тўхтатмоққа чоғланди. Қоп-қора зулукдай машина ёнига чийиллаб тўхтаганида қошини чимириб қўйди. Манзилни айтди. Аммо ярим йўлга борганда, машина умуман бошқа томонга кета бошлади. Аёл: «Мени қаерга олиб кетяпсиз, тўхтатинг машинани,»- деб бақирди. Аммо ҳайдовчи ишшайганча унга бир қараб қўйди-ю, машинани қушдек учирди. Машина йўл четидаги тўсиққа урилганида йўловчи ҳам, ҳайдовчи ҳам жонсиз ётар, қандайдир йўл билан ишлаб кетган радиодан эса:«Қирқ бешинчи гуноҳи кабиралардан бири ўзини кўз-кўз қилиб юрадиган аёллардир,» деган сўзлар эшитилди...


Саида Ибодинова


@qisqa_hikoyalar1
2.6K viewsNomozov Boysoat, edited  23:14
Ochish/sharhlash
2022-05-15 09:02:32
ТАБАССУМ

Бир оғайним мен ҳар куни бомдод намозини биринчи сафда ўқиганимни кўриб ҳавас қилар эди. Бир куни мендан сўраб қолди:
- Қандай қилиб ҳар куни бомдод намозига ҳаммадан аввал келасан. Ҳарчанд уринмай масжидга ҳеч сендан эрта келишга улгурмадим. Бунинг сири нимада?
- Менинг иккита аёлим бор, улар менга хизмат килишда бир бирлари билан мусобақа қилишади... Хуллас, эъзоздаман дедим.
Оғайним анча соддалиги туфайли гапларимга ҳеч иккиланмай ишонди. Кўп ўтмай менга қилган ҳаваси рўёбга чиқди, иккинчисига уйланди...
Алҳамдулиллаҳ, энди масжидда ёлғиз тунамайдиган бўлдим



Sevimli kanal : @Bolalikka_qaytamiz
3.6K viewsAbdujalilov Jahongir, 06:02
Ochish/sharhlash
2022-05-14 15:54:54 Хеч бир нарса шунчаки эмас, шунчаки кўрингани билан!

Икки фаришта оддий бир йўловчи одам шаклига кириб, бир бой бадавлат оиланинг уйида тунаб колишибди. У оила меҳмондўст эмас экан ва фаришталарни меҳмонхонага киргизишни ҳоҳлашмай, уларга совуқ ертўладан жой беришибди. Фаришталар энди ётиш учун жой солишаётган экан катта фаришта деворда ўйилиб тушган жойни кўриб, уни худди хеч нарса бўлмагандай қилиб тузатиб қўйибди.

- Нимага ундай қилдинг ? - кичик фаришта сўрабди.
Бунга катта фаришта шундай жавоб берибди:
- Хеч бир нарса шунчаки эмас, шунчаки кўрингани билан.
Эртаси куни улар тунаб қолгани камбағал, лекин меҳмондўст йигит ва унинг хотинини уйига келишибди. Эри хотин уйида бор нарсани фаришталар билан баҳам кўришибди ва уларга ўз жойларини таклиф қилишибди. Қаерда уларга дам олиш қулай бўлса ўша ерда дам олишларини айтишибди, ўзлари эса ерда ётишибди.

Эрталаб фаришталар уйғониб ҳовлига чиқишса эру хотинни йиғлаб ўтирганини кўришибди. Уларнинг яккаю ягона, сутини ичиб базўр кун кўриб юрган сигирлари ўлиб ётар эди.
- Нега сен бундай қилдинг? - сўрабди кичик фаришта, катта фариштадан- Биринчи эркакнинг ҳамма нарсаси бор эди, ва сен унга ёрдам бердинг деворини тузатдинг. Бу оилани эса деярли хеч нарсаси йўқ эди, лекин улар тайёр эдилар сен билан ўзларида бор нарсани баҳам кўришга, сен эса йўл қўйиб бердинг уларнинг яккаю ягона сигирини ўлишига. Нима учун !?

- Хеч бир нарса шунчаки эмас, шунчаки кўрингани билан.- жавоб берди катта фаришта,- Қачон биз сен билан ертўлада бўлганимизда, мен тушундим ўша ўйилиб тушган деворнинг ортида бир хумда олтин бор эди. Уйнинг эгаси эса ҳасис эди ва хеч кимга яхшилик қилишни ҳоҳламасди. Агар ўша олтинларни у топганида бундан хеч кимга фойда йўқ эди, шунинг учун ҳам мен у деворни тузатиб қўйдим. Эртаси куни биз камбағалнинг уйида тунаб қолганимизда, бу уйга ўлим фариштаси келди, камбағални хотинини олиб кетгани. Мен унга сигирни бердим...

Қиссадан ҳисса шуки, ҳеч бир нарса шунчаки эмас, шунчаки кўрингани билан! Хар бир нарсада бир хикмат бор.


@Qisqa_Hikoyalar1
@Sehrliqalb
3.2K views LADY , edited  12:54
Ochish/sharhlash
2022-05-13 02:29:35
“КЕЧИРИЛМАС” АЙБ

У ишдан бўшатилди.
Чунки унинг айби кўп эди. Кечириб бўлмасди айбини. Ишхонадаги ҳамма гувоҳ эди унинг айбига. Оқлаб бўлмасди гуноҳини. Шу сабабли ҳам ходимлар қистови билан бўшатилди.
Унинг ягона айби — ноҳақликка чидолмасди, ҳақиқат тарафдори эди у. Начора...
Ишдан бўшатилди у. Ҳали яна қанча ишдан бўшатилиши керак...

К. Аслонов

Кечки пайт чой ва кофе устида ўқиш учун сара ҳикоялар @Qisqa_Hikoyalar1
2.6K viewsNomozov Boysoat, edited  23:29
Ochish/sharhlash
2022-05-12 10:32:23
Эҳтиёж

Қўшнимизнинг қизини "тўрткўз" деб юбордим. Шунда онаси "Сен ҳам кўзойнакка муҳтож бўл" деди. Йöқ, ундай бöлмади. Шу пайтгача унга эҳтиёж сезмадим, бундан кейин ҳам менга керак бöлмайди. Чунки кöзларим энди кöзойнак билан ҳам кöрмайди. Улар бутунлай нурсиз...

Кенжа ÖĞИЛ.


Кечки пайт чой ва кофе устида ўқиш учун сара ҳикоялар @Qisqa_Hikoyalar1
2.5K viewsNomozov Boysoat, edited  07:32
Ochish/sharhlash
2022-05-09 14:47:36 ​​БИР ҚОП УН

Бу ҳикояни бир дўстимиз айтиб берди. Ҳозир Европага ишлагани кетаётганлар ўқиса, айни муддао бўларди.

Бир ўзбек Финландияга ишлагани бориб, ун тегирмонига унни етказиб берувчи ҳайдовчи бўлиб ишга киради.
Катта машина, тонналаб юкларни у ёқдан бу ёққа ташиб юриб, "шопир"имиз бир ҳолатга эътибор қилиб қолади:
пишириқ қиладиган фабрикага унни олиб борса, ҳеч ким ун тўла қопларни санаб олмаяпти, ҳеч ким қоғоз-қалам қилмаяпти. Шунда хаёлига келган режасидан "Қандингни ур, шопирбола", деб хурсанд бўлиб кетади.

Эртасига, айни иш буюрилган куни "Ким билиб ўтирибди, шунча қоп ундан икки қопини уйга тушириб кетсам?" – деб уйига тушириб ҳам кетади.

Аммо европаликлар биз ўйлаганчалик анойи эмас экан: ҳамма жой компютерлаштирилган, ҳисоб бўйича маҳсулот чиқмаган. Пишириқ фабрикаси дарров тўполон-жанжал қилмасдан, шартнома шартини бажармаган тегирмонга, факс жўнатган.

Тегирмон хўжайини барча ишчиларни йиғиб дала-дўмбара қилмасдан, айнан шопирболани чақириб, тушинтириб гапирган:
– Фалончи, нима бўлди? Олиб борган юкингиз кам чиқибди-ку?
Шопиримиз олдиндан тайёрлаб қўйган баҳонасини айтибди:
– Йўллар ўйдим-чуқур бўлса, билмасам, тушиб қолган бўлса, бордир.
Хўжайин ўйланиб туриб:
– Майли, ишлаб тургин-чи, кўрамиз – деб, бошқа жойларни тафтиш қилиб кетибди.

Кечга яқин шопиримизни чақириб, уриб-сўкмасдан
– Фалончи, бугун бирга кетамиз. Машинага икки қоп унни юклаб олгин, – деб буйруқ берибди (аслида илтимос қилган).
Икковлон йўлда икки қоп унни ташлаб кетишибди. Шопиримиз ҳайрон бўлиб сўрабди
– Жаноб, нега унни йўлга ташлаб кетяпмиз?
– Бир дўстимга керак экан, шунга. Уйигача олиб бормаймиз, ўзи қачон келса, олиб кетади.

Шопиримиз кейинги кунлари юк ташиш асносида қизиқиб ўша йўлдан юрар эмиш-у, ҳеч ким ҳалиги унларни олиб кетмасмиш.
Бир кун ўтибди, икки кун ўтибди, учинчи кун хўжайин шопирни чақириб,
– Ҳалиги икки қоп унни олиб келайлик, дўстимга керак бўлмай қолибди, – депти.
Шопир унни машинасига юклаб бўлгач, хўжайин шопирдан сўрабди:
– Мана, шу икки қоп ун очиқ жойда уч кун турди. Мен ҳайронман, сенинг машинангдан тушиб қолган ун қаёққа кетди экан-а?

Шу жойида шопирнинг аҳволини тасаввур қилиб кўргандирсиз?

Хўжайин шопирга қараб, "Энди мен сени қаматаман. Ҳеч қаерга ишга олмайдиган қиламан. Кейин олдимга ялиниб келасан", дейиш ўрнига "Энди бу ишингни қайтиб қилма", деб айтибди, холос.

P.S. Мен сизга Европа одамлари бировнинг ҳаққига ҳиёнат қилмаслигини ва бировнинг ишончини суистеъмол қилмаслигини ёки ўғрилик қилиш шармандалик эканлигини айтмоқчи эмасман. Шунчаки, биз ҳам одам бўлиб келдик, муносабат, муомила ва ишда биз хам одамий булайлик демоқчиман.


Саидакром Абдурахмонов
Sevimli kanal : @Bolalikka_qaytamiz
3.4K viewsAbdujalilov Jahongir, 11:47
Ochish/sharhlash