Get Mystery Box with random crypto!

Аравакаш бола Ўзбеклар учун янги йил-ўзи учун бир йилда бир м | Qisqa Hikoyalar

Аравакаш бола

Ўзбеклар учун янги йил-ўзи учун бир йилда бир марта дастурхон ёзиш, аниқроғи, ўзини ўзи меҳмон қилиш дегани.

Бахтиёр билан Дилфуза ёш оила. Икки кун олдин байрам дастурхонининг рўйхати тузилди. Кетадиган пуллар ҳисоб- китоб қилинди.Уёғидан тортиб, буёғидан тортиб, иқтисод қилмоқчи бўлишди.
—Пишлоқли салат қиламан, яхшироғидан оламиз, майли қиммат бўлса ҳам,-деди Дилфуза
—Ким ейди салатингни, ўшасиз ҳам янги йил ўтади,-жаҳл аралаш гапирди Бахтиёр.
Дилфуза индамади.
Эртасига бозорга тушишди.
Арава тортиш учун чиққан одамларнинг бозори чаққон , фақат битта озғингина 9-10 ёшлардаги бола бўш турган экан.
—Аравачимисан?
—Ҳа, амаки, Янги йилга синглимга совға олай дегандим, -бурнини тортди , болакай. Бахтиёрнинг болага раҳми келди.
—Юрақол,- деб аравани ўзи итариб кетди...

—Дадаси, пишлоқ, - чарчаб, авзойи бузилиб турган эрига қўрқа - писа гапирди Дилфуза.
—Жонимга тегдинг, нега боя айтмадинг,- ўшқириб кетди эри, сўнг аравани силтаб тўхтатди-да, болакайга

—Ҳууув анави ерда таксилар тўхтайдиган жой бор, биласан- а,- деди,- ўша жойда бизни кутиб тур.

Эр- хотин Дилфуза интернетда кўрган пишлоқни қидириб топиб келишганда, айтилган жойда арава ҳам, болакай ҳам йўқ эди.

Қидиришга тушдилар. Ҳеч ким кўрдим демайди...Табиатан жаҳлдор эри Дилфузани пишлоғи билан қўшиб "обориб- опкелди."
Болакай йўқ! Шунча пуллик бозорлик ҳам йўқ! Болакайни қидириб чарчаган Бахтиёр пишлоғи "бурнидан чиққан" хотинига
—Янги йил тугади, уйга кетдик,- деди...

—Амаки!

Болакайнинг овозини эшитиб, баравар ўгирилди эр- хотин.
—Қаерда қолиб кетдинг, яна баравар сўради улар.
—Синглимга қўғирчоқ обермоқчийдим, ҳали пулим етмас экан сизлар келгунча улгураман деб ўйлабман,- кечиринг...
Улар бозорликни таксига жойлашди.
—Мана бу иш ҳақинг, бунисига синглингга қўғирчоқ ол..Энди уйингга бор,-деди Бахтиёр иқтисод қилган пулларини узатиб.
—Хўп бўлади, амаки, раҳмат,-дея аравасини қувноқ елдириб кетди болакай.

Дилфуза мамнун жилмайиб турарди.

Феруза Салходжаева

Ибрат учун яқинларга юборинг!

Qisqa_hikoyalar1