Get Mystery Box with random crypto!

Аллоҳни ҳузурига бадавлат, фақир ва дардман одамларни келтириш | Qisqa Hikoyalar

Аллоҳни ҳузурига бадавлат, фақир ва дардман одамларни келтиришибди.
Дунёдан бой-бадавлат яшаб ўтган одамдан сўрашибди:
- "Нега сен Аллоҳни фарзини бажармадинг, намоз ўқиб, ибодат қилмадинг?"
- "Мен бой-бадавлат яшаганман. Ҳеч нарсага мухтожлигим бўлмаган. Шунинг учун ибодатни унутганман."
Унга жавобан дедилар:
- "Ер юзида Сулаймон алайхиссаломдек бадавлат инсон бўлмаган. Улар ибодатни унутмадиларку. Аксинча ҳар он Аллоҳга йиғлаб, ибодатда ўтдилар. Сен мол-мулкингга шунчалар ишониб, кибр қилиб, ҳатто Аллоҳга саждани ҳам унутдингми?"

Фақир одамдан сўрадилар:
- "Сен нега намоз ўқимадинг, рўза тутмадинг?"
- "Мен жуда камбағал эдим. Фақирликдан тирикчилик гирдобига тушиб, намоз ўқ,ишга вақтим бўлмади, ибодатни унутдим".
Унга жавобан дедилар:
- "Фақирликда ер юзида Исо алайхиссаломдек кимса бўлмаган. Уларни бисотида бир дона косалари бўлган холос. Улар ибодатда ўтдиларку. Дунё-давлат ва ризқ топиш учун оввора бўлмадиларку.

Дардман, хаста одамдан сўрадилар:
- "Нега сен намозсиз яшаб ўтдинг, ибодатга ҳохишинг бўлмади? Аллоҳни ҳузурига ибодатсиз келдинг?
- "Мен касалванд, хаста эдим. Ибодатга тура олмас эдим. Кўп оғриганман. Кўнглимга на ибодат ва на дунё сиғмади.
Унга дедилар:
- Хасталикда Аюб алайхиссаломчалик эмас эдингку. Уларни баданларини қурт босиб кетганида ҳам Аллоҳга шукрликда намоз ўқиб, ибодатни канда қилмаганлар. Сени баданинг қуртлаб кетмадику".

Хулоса: Излаган имкон топади, изламаган баҳона қидиради. Ҳар бир мўмин, мўмина, муслим ва муслимага ибодатда мустақийм бўлиш насиб насиб этсин!