Get Mystery Box with random crypto!

Pressuzb

Kanal manzili: @pressuzb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 40.14K
Kanalning ta’rifi

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2024-04-23 15:50:50 Радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинди

Ижтимоий тармоқларда “Фото ва видеорадарлар орқали аниқланган қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар 48 соат ичида келмаса, ҳайдовчи жавобгарликдан озод бўлиши, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилгани” мазмунидаги хабарлар тарқалди.

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг тушунтириш беришича, радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар 48 соат ичида жарима ҳақида қарор ёзадиган ваколатли органга, яъни ЙПХ марказига юборилади. Ваколатли орган жарима солиш ҳақидаги қарорни 15 кундан кечиктирмай чиқариши керак. Ана шундагина ҳайдовчи жаримага тортилмаслиги белгиланмоқда.

@pressuzb
16.0K views12:50
Ochish/sharhlash
2024-04-22 08:00:37 Президент Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

@pressuzb
13.0K views05:00
Ochish/sharhlash
2024-04-22 01:24:47
Ўзбекистон аҳолиси 37 миллионга етди.

@pressuzb
14.1K views22:24
Ochish/sharhlash
2024-04-21 10:23:02 Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, 1 майгача газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов амалга оширилса, эски тарифлар тўлов амалга оширилган кундан бошлаб икки ой давомида амал қилади.

Бироқ бу фақат ижтимоий норма доирасида – газ учун 100 кубометр ва электр учун 200 кВт/соатгача амал қилади. Агар ушбу ҳажмлар ошиб кетган бўлса, янги тариф қўлланилади.

@pressuzb
14.2K viewsedited  07:23
Ochish/sharhlash
2024-04-18 07:55:18
Сирдарёда 34,3 млрд. сўмлик электр энергияни талон-торож қилган майнинг ферма аниқланди

Сирдарё туманидаги чорвачиликка ихтисослашган масъулияти чекланган жамият биносида хориждан келтирилган жами 107 дона “INNOSILICON T3”, “Whatsminer M21S” ва “ANTMINER S9 BITMAIN” қурилмаларидан фойдаланиб, криптовалюта ишлаб чиқариш билан шуғулланилган.

Аниқланишича, ушбу мақсадда 2022 йилнинг апрель ойидан 2024 йилнинг март ойига қадар МЧЖга қарашли электр ҳисоблагичнинг иккиламчи занжирини вақти-вақти билан узиб, ҳақиқатда оқиб ўтаётган қувватни яшириш орқали ҳисоблагич кўрсаткичини сунъий камайтириш йўли билан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилиши натижасида давлат манфаатларига 34 млрд. 367 млн. сўм миқдорида зарар етказилган.

Агарда МЧЖ раҳбарлари томонидан талон-торож қилинган 39,3 млн. кВт электр энергиясидан оқилона фойдаланилганида, вилоятнинг Боёвут, Сардоба, Оқолтин ва Гулистон туманлари аҳолисининг бир ойлик эҳтиёжини қоплаш мумкин эди.

Ҳозирда МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@pressuzb
13.2K views04:55
Ochish/sharhlash
2024-04-16 21:41:12 “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (иловалари билан).

@pressuzb
15.4K views18:41
Ochish/sharhlash
2024-04-16 14:58:06 Газ

Ҳукумат қарорида табиий газ етказиб бериш нархидаги ўзгаришлар ҳам белгиланган.

Барча истеъмолчилар учун тўлов миқдори ўзгаришсиз, яъни бир кубометр учун 1 500 сўмдан қолмоқда.

Йирик улгуржи истеъмолчилар ҳамда бюджет ташкилотлари учун ҳам табиий газ нархи ўзгаришсиз – бир кубометр учун 1 800 сўмдан қолмоқда.

Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига мавсумга қараб нарх белгиланмоқда. Хусусан, ноябрь-февраль ойлари давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб тегишли нарх белгиланмоқда.

⁃ ойига 500 куб метргача – 650 сўм;
⁃ ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм;
⁃ ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм;
⁃ ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм;
⁃ ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 2 600 сўмдан тўлашлари белгиланмоқда.

Март – октябрь ойларида истеъмолчилар бир ойдаги истеъмолидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича ҳақ тўлайди.

⁃ ойига 100 куб метргача – 650 сўм;
⁃ ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм;
⁃ ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм;
⁃ ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм;
⁃ ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 2 600 сўмдан тўлайдилар.

⁃ Аҳолига маиший эҳтиёжлар учун сотиладиган суюлтирилган газнинг бир килограмми учун тўлов 1 600 сўм этиб белгиланяпти.

⁃ 2024 йилнинг 1 июнидан бошлаб эса автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари учун бир куб метр табиий газ 1 800 сўмдан етказиб берилади.

@pressuzb
19.1K views11:58
Ochish/sharhlash
2024-04-16 14:42:55 Электр-энергия

Ҳукумат қарорига мувофиқ, 1 майдан бошлаб, электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳларига кирувчи қисмига ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 1000 сўм ҳамда 900 сўмдан қолмоқда.

Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

⁃ ойига 200 кВт·соатгача – 225 сўм;
⁃ ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 450 сўм;
⁃ ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 675 сўм;
⁃ ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 787,5 сўм;
⁃ ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 900 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Қолган маиший истеъмолчилар учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

⁃ ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм;
⁃ ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм;
⁃ ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм;
⁃ ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм;
⁃ ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи учун ҳам нархлар ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 900 сўмдан қолмоқда.

Қарор билан 2025 йилнинг 1 апрелидан нархлар яна оширилиши белгилаб берилди.

Хусусан, 2025 йил апрелдан бошлаб, электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I гуруҳига кирувчи қисмига ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 1 000 сўм этиб белгиланяпти. II гуруҳ истеъмолчилар учун ҳам бир киловатт·соат электр энергияси 1000 сўмдан етказиб берилади.

Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

⁃ ойига 200 кВт·соатгача – 300 сўм;
⁃ ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 500 сўм;
⁃ ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 750 сўм;
⁃ ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 875 сўм;
⁃ ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 000 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Қолган маиший истеъмолчилар учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

⁃ ойига 200 кВт·соатгача – 600 сўм;
⁃ ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 1 000 сўм;
⁃ ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 500 сўм;
⁃ ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 750 сўм;
⁃ ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 2 000 сўмдан этиб белгиланяпти.

Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи ҳам кейинги йилнинг 1 апрелидан эътиборан бир кВт·соат электр энергияси учун 1 000 сўмдан тўлайдилар.

@pressuzb
19.3K views11:42
Ochish/sharhlash
2024-04-16 14:19:38 1 июндан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига (АГТКШ) етказиб бериладиган газ нархи 1500 сўмдан 1800 сўмга (+12%) ошади – Ҳукумат қарори

@pressuzb
13.2K viewsedited  11:19
Ochish/sharhlash
2024-04-16 14:07:46 “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 1 майдан аҳоли учун электр ва газ нархи оширилади.

Шунингдек, ижтимоий норма электр энергияси учун 200 кВт•соатни, газ учун ёзги мавсумда 100 куб, қишки мавсумда 500 куб миқдорида белгиланади.

@pressuzb
14.3K views11:07
Ochish/sharhlash