Get Mystery Box with random crypto!

Pressuzb

Kanal manzili: @pressuzb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 40.14K
Kanalning ta’rifi

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2024-04-01 11:04:15
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2023 йил якунлари бўйича очиқлик индекси натижаларини эълон қилди

Бунда жами 103 та давлат идоралари ва ташкилотларининг фаолияти қамраб олиниб, 84 та баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 та индикатор асосида шакллантирилди.

Баҳолаш натижаларига кўра, 31 та идора ва ташкилот “яшил” (71-100 балл), 43 таси “сариқ” (55-71 балл) ва 29 таси “қизил” (55 баллдан паст) самарадорлик кўрсаткичларини қайд этган.

Очиқлик индексига кўра, 103 та ташкилот ичида энг охирги ўринларни Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Андижон вилояти ҳокимлиги эгаллади.

@pressuzb
12.9K views08:04
Ochish/sharhlash
2024-03-31 22:32:57 Ўзбекистондаги Телеграм каналлар эгалари монетизациядан пул топиши мумкин бўлди

Телеграм канал эгалари учун расман монетизация дастурини тақдим этди. Бунда канал маъмурлари ўз каналларида пайдо бўладиган рекламадан тушган даромаднинг 50 фоизини олишлари мумкин бўлади.

Тўлов фақат рақамли криптовалюта – TON’да амалга оширилади. Канал созламаларида статистикани кузатиш мумкин. Янги турдаги реклама пайдо бўлади, уни жойлаштириш учун TON тўланади.

Монетизация дастури Россия, Украина, Фаластин, Германия ва Исроилда ҳозирча ишламайди.

@pressuzb
16.2K views19:32
Ochish/sharhlash
2024-03-31 18:59:02 Ҳукумат қарори билан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 июнгача бир куб метр учун 3 350 сўм этиб белгиланмоқда.

Яъни 1 апрелдан эътиборан якунига етиши керак бўлган энг баланд чакана нарх учун белгиланган муддат яна икки ой давомида жузъий ўзгартишлар билан амал қилади (аввалги нарх 3 250 сўм эди).

@pressuzb
14.9K viewsedited  15:59
Ochish/sharhlash
2024-03-30 19:18:56 2024 йил 1 апрелдан бошлаб автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишда ундириладиган тўлов ставкалари электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида тўлов белгиланмоқда.

Электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларидан бошқа барча автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун эса – базавий ҳисоблаш миқдорининг 6,84 баравари миқдорида тўлов белгиланмоқда.

@pressuzb
13.8K viewsedited  16:18
Ochish/sharhlash
2024-03-29 21:12:21
Тошкент шаҳар ИИББ фуқароларга мурожаат билан чиқди

Фуқаролардан қуйидагиларга эътибор қаратиш сўралмоқда:

⁃ жамоат жойлари, кўчалар ва маҳаллаларда, шунингдек, ижарада яшовчи нотаниш ва шубҳали шахсларга эътибор қаратиш ҳамда улар ҳақида зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш;

⁃ жамоат жойлари ва турли манзилларда қаровсиз қолдирилган ҳар қандай буюмни эътибордан четда қолдирмаслик, шубҳали кўриндими, дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш;

⁃ метрополитен, спорт, савдо ва маданий кўнгилочар масканларга киришда ҳуқуқ посбонларининг қонуний талабини сўзсиз бажариш, назоратдан эътироз билдирмаган ҳолда ўтиш ва жамоат тартибини сақлаш, акс ҳолда одамлар орасида ғаразли шахс назоратдан ўтмай қолиши, четда қолиб кетган буюм эса лаёқатсизлик сабаб турли кўнгилсиз ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин.

Тинчлигимиз учун барчамиз бирдек масъулмиз!

@pressuzb
17.4K views18:12
Ochish/sharhlash
2024-03-25 19:29:46
Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда ифторлик қилди

@pressuzb
14.6K views16:29
Ochish/sharhlash
2024-03-25 08:06:02 Бугун, 25 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради.

Давлатимиз раҳбари иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради, маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари белгилаб берилади.

Шунингдек, ифторлик дастурхони ёзилиши режалаштирилган.   

@pressuzb
13.1K views05:06
Ochish/sharhlash
2024-03-24 19:43:56 ​​15 ёшли қирғизистонлик Ислом Халилов теракт вақтида “Крокус”да юздан ортиқ одамни қутқарди

15 ёшли мактаб ўқувчиси, “Крокус Сити Ҳолл”да гардеробчи бўлиб ишлаган Ислом Халилов хизматчиларнинг хоналари орқали чиқиш йўлини кўрсатиб, юздан ортиқ кишининг ҳаётини сақлаб қолишга сабабчи бўлди.

Ислом Халиловнинг айтишича, у концерт залида бир йилга яқин вақтдан буён ишлаб келаётган бўлган. Теракт куни у соат 16:00 да сменани қабул қилиб олган. Ҳужум бошланганида у кучли овозларни эшитган, аввалига буни “қандайдир шовқин солувчи гуруҳ келди” деб ўйлаган. Халилов зинапоя томондан одамлар чопиб келаётганида вазият яхши эмаслигини тушунган.

Халиловнинг тушунтиришича, ходим сифатида унга фавқулодда ҳолатларда қандай ҳаракатланиш бўйича кўрсатма берилган, шу туфайли у “одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун уларни қаерга олиб бориш кераклиги”ни билган. Якунда у юз нафар атрофидаги одамни “Крокус Сити Ҳолл”га ёндош жойлашган “Крокус Экспо”нинг кириш жойигача олиб борган. Ўсмирнинг ўзи бошқа ҳеч ким қолмаганига ишонч ҳосил қилиб, охирги бўлиб ўтган.

Рэпер Алишер Моргенштерн Исломга миллион рубл юборган. Унинг оиласи бу пулларни кредитларини ёпиш учун ишлатади. Бундан ташқари, уни Россия мусулмонларининг “Хизматлари учун” медали билан тақдирлашган. Ўсмирга мукофот кейинги ҳафта жума намози вақтида Москвадаги Собор масжидида топширилади.

Халилов — Москванинг “Спартак” клуби мухлиси. Унинг қаҳрамонлиги ҳақида маълум бўлганида, клуб уни футболчилар билан учрашувга таклиф этиб, турли совғалар ва жамоанинг уй учрашувлари учун абонемент совға қилган.

Маълумот учун, Ислом Россияда туғилган, унинг ота-онаси Қирғизистондан. Отаси Бахтиёр Жалолобод вилояти Сузоқ туманидан, онаси Ойпари — Ўш области Ўзган туманидан. Ислом — оиладаги уч нафар фарзанддан энг каттаси.

@pressuzb
12.7K views16:43
Ochish/sharhlash
2024-03-22 23:12:32 Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасига “Крокус Сити холл”даги теракт натижасида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳақида ҳозирча маълумот келиб тушмаган.

Элчихона ҳуқуқ-тартибот идоралари билан яқин алоқада бўлиб турибди.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлимининг колл-маркази: +7 499 238-36-20; +7-499 230-00-76. Электрон почта манзили: uzkorus@mail.ru

@pressuzb
13.2K viewsedited  20:12
Ochish/sharhlash
2024-03-21 19:03:35 Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат арбобларидан самимий табриклар келмоқда.

Жумладан, қуйидаги етакчилар ўз табрикларини йўллаган:

АҚШ президенти Жозеф Байден,

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин,

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд,

Саудия Арабистони Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси Раиси Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд,

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған,

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев,

Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев,

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров,

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон,

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов,

Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов,

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев,

БАА Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум,

Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий,

Покистон Ислом Республикаси Президенти Асиф Али Зардорий,

Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев,

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Мин,

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирий.

@pressuzb
15.3K viewsedited  16:03
Ochish/sharhlash