Get Mystery Box with random crypto!

Pressuzb

Kanal manzili: @pressuzb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 40.14K
Kanalning ta’rifi

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2024-05-07 08:15:08 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 20 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади — Президент фармони

@pressuzb
12.9K views05:15
Ochish/sharhlash
2024-05-07 08:04:59
ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда Қўштепа тумани прокурори ўринбосари, Чортоқ тумани ҳокими ўринбосари, Ангрен шаҳар электр таъминоти корхонаси бошлиғи ўринбосари, Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали бошлиғи қўлга олинди.

@pressuzb
12.9K views05:04
Ochish/sharhlash
2024-05-06 19:37:13
ОТМларда давлат гранти ҳар йили қайта тақсимланади

6 май куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида олий таълим тизими бўйича бўлган тақдимотда айтилишича, муайян бир йўналишга ажратилган давлат гранти доирасида юқори балл тўплаган абитуриент, танлаган олий таълим муассасасидан қатъи назар, давлат грантига тавсия этилади.

Яна бир янгилик: энди давлат гранти 4 йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади.

@pressuzb
17.8K views16:37
Ochish/sharhlash
2024-05-06 19:15:43 Кремль матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москвада ўтадиган ҳарбий параднинг фахрий меҳмони бўлади.

Шунингдек, парадда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Куба, Лаос ва Гвинея-Бисау давлатлари раҳбарлари ҳам иштирок этади.

@pressuzb
12.8K views16:15
Ochish/sharhlash
2024-05-06 12:20:59 Президент фармони билан 1 майдан бошлаб бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинди. Бу фуқароларнинг 5 миллион сўмга яқин маблағини тежаш имконини беради.

@pressuzb
15.1K views09:20
Ochish/sharhlash
2024-05-05 19:23:21
CNN биринчи марта қарийб бир соат давомида Ўзбекистон ҳақида кўрсатибди.

@pressuzb
16.9K views16:23
Ochish/sharhlash
2024-05-04 19:53:45 2025 йил учун АҚШнинг миграция дастури — Green-card натижалари чиқди. Расмий сайтда текшириб кўриш мумкин: https://dvprogram.state.gov

@pressuzb
14.6K views16:53
Ochish/sharhlash
2024-05-03 19:08:59 Зўравонларнинг реестрини юритиш тартиби жорий этилади

Таълим ва меҳнат муносабатларида зўравонликнинг олдини олиш чоралари кўрилади. Бунда ҳимоя ордерини бериш билан бир вақтда зўравонни тузатиш дастури ишлаб чиқилади ва “Инсон” маркази билан келишган ҳолда амалга оширилади. Ички ишлар органлари томонидан зўравонларнинг реестрини юритиш тартиби жорий этилади.

@pressuzb
14.2K views16:08
Ochish/sharhlash
2024-05-03 08:55:43
Ўзбекистон Жибути билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

2 май куни Ўзбекистон ва Жибути ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди.

Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Жибути Республикасининг БМТдаги доимий вакили Mohamed Slad Doulaeh имзолади.

Маълумот ўрнида, Шарқий Африкада жойлашган ушбу давлат Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 149-давлат ҳисобланади.

@pressuzb
14.3K views05:55
Ochish/sharhlash
2024-05-02 15:50:05 Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 миллион сўмгача ипотека кредити берилади — Президент фармони

2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади.

Президент фармонига кўра:

⁃ ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;

⁃ ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

Шунингдек, ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади.

@pressuzb
21.8K views12:50
Ochish/sharhlash