Get Mystery Box with random crypto!

Pressuzb

Kanal manzili: @pressuzb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 40.14K
Kanalning ta’rifi

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 10

2024-03-20 10:12:58
Хидоятов Даврон Абдулпаттахович – “Ўзавтосаноат” АЖ Бошқарув раисининг инновация ва инвестициялар бўйича ўринбосари лавозимига;

Сахапов Александр Александрович – “Ўзавтосаноат” АЖ Бошқарув раисининг сотувни ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

@pressuzb
15.0K views07:12
Ochish/sharhlash
2024-03-19 12:31:28
Президент Шавкат Мирзиёев Сергели туманида қарийб 76 гектар майдонда барпо этилаётган “Ёшлар боғи”га ташриф буюриб, жамоатчилик вакиллари билан бирга баҳорги дарахт экиш тадбирида иштирок этди.

@pressuzb
13.7K viewsedited  09:31
Ochish/sharhlash
2024-03-18 11:23:46 Фарғонада “Агробанк” мансабдорларининг кирдикорлари фош бўлди

“Agrobank” АТБ Фарғона филиали бошқарувчиси Х.О, филиал Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими бош бухгалтери А.Т, филиал бошқарувчиси ўринбосари – Фронт офис бошлиғи М.А ва кассир Ш.Блар олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, омонатчи З.Знинг хабарисиз унинг 600 000 000 сўм маблағини бошқа мақсадларда чиқим қилишиб, омонатчининг пластик картасига ўзларининг пулларидан банк орқали ойма-ой пул ўтказишиб, ўзганинг жуда кўп миқдордаги маблағини ўзлаштиришган.

Шунингдек, улар кунлик касса ҳужжатлари маълумотларини сохталаштиришиб, банкнинг жуда кўп миқдордаги 1 млрд 853 млн сўмини;

“Fergana-Oseana” МЧЖ хорижий корхонасининг ҳисоб-рақамидан МЧЖ масъул шахсларининг хабарисиз 2023 йил 29 майда 1 млрд 582 млн сўм нақд пулларни чиқим қилишиб, кунлик касса ҳужжатлари маълумотларини сохталаштиришиб, ўзгани жуда кўп миқдордаги 1 млрд 582 млн сўмини ўзлаштириб ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишган;

банк мижозлари томонидан 2023 йил июнь ойига қадар ҳисоб-рақамларига кирим қилиш учун аслида топширилмаган нақд пулларни кирим қилишиб, кирим қилинган нақд пулларни эса пул омборига йўналтиришмасдан, жами 482 млн 920 минг сўмни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиб юборишган ва бу пулларни нақд шаклда мижозларга касса терминаллари орқали бериб, пластик карталарга хизмат кўрсатилганлигини акс эттиришиб, давлат ва жамоат манфаатларига жиддий зарар етказганликда айбли деб топилган.

@pressuzb
13.7K views08:23
Ochish/sharhlash
2024-03-15 22:16:48 “Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил 1-мавсуми учун овоз бериш жараёнига старт берилди. Овоз бериш босқичи 4 апрель соат 23:59га қадар давом этади.

Овоз бериш усуллари:

⁃ “Очиқ бюджет” порталининг веб-саҳифаси;
⁃ порталнинг мобил иловаси;
⁃ Telegram’даги расмий бот орқали.

@pressuzb
13.3K viewsedited  19:16
Ochish/sharhlash
2024-03-15 14:41:42 “Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил 1-мавсуми учун овоз бериш жараёнларига 16 март куни соат 00:00 дан старт берилади ва мазкур жараён 4 апрель соат 23:59 га қадар давом этади – Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

@pressuzb
28.2K viewsedited  11:41
Ochish/sharhlash
2024-03-15 09:06:53 Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъий назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади.

21-март – пайшанба (Наврўз байрами);

22-март – жума (барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);

23-март – шанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни);

24-март – якшанба (одатий дам олиш куни).

@pressuzb
13.8K views06:06
Ochish/sharhlash
2024-03-14 10:53:04
Президент Сирдарёга “Афросиёб” поездида йўлга чиқди

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 14 март куни Сирдарё вилоятига поездда йўл олди.

Сафар асносида давлат раҳбари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров билан суҳбатлашди. Мулоқотда диний-маърифий йўналишлардаги ишлар, муборак Рамазон ойининг фазилатлари ҳақида сўз борди.

@pressuzb
15.0K views07:53
Ochish/sharhlash
2024-03-14 08:48:03 Бугун, 14 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ташриф буюриб, аҳолининг яшаш шароитлари билан танишади.

Тумандаги маҳаллалардан бирида давлат раҳбари раислигида томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

@pressuzb
13.1K views05:48
Ochish/sharhlash
2024-03-13 10:13:41 “Очиқ бюджет” бўйича овоз бериш жараёни вақтинча тўхтатилади ва 16 март 00:00 дан давом эттирилади - Иқтисодият ва молия вазирлиги

@pressuzb
35.0K views07:13
Ochish/sharhlash
2024-03-12 17:53:47 Камбағалликдан чиқариш дастурига кирган ва турар жойи ночор аҳволдаги оилаларга, “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида, ўз ҳовлисида уй қуриш ва таъмирлашга 120 миллион сўмгача ипотека кредити ажратиш йўлга қўйилади. Бунда кредитнинг 15 фоизи ва дастлабки беш йилда фоиз ставкасининг 6 фоизгача банди бюджетдан қоплаб берилади.

@pressuzb
16.3K views14:53
Ochish/sharhlash