Get Mystery Box with random crypto!

Pressuzb

Kanal manzili: @pressuzb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 40.14K
Kanalning ta’rifi

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2024-04-13 20:39:45
“Халқаро майдонда баланс бузилди” — Шавкат Мирзиёев

“Халқаро майдонда баланс бузилди, қонун-қоидалар мутлақо ўзгарди. Ҳатто дўстим деб юрган давлатлар ўртасида ишонч йўқ бўлди, десак бу ҳам адолатдан. Эртага дунёда бу нотинчлик кўлами қаергача кенгайишини ҳеч ким билмайди”, – деди президент.

@pressuzb
18.1K views17:39
Ochish/sharhlash
2024-04-13 15:34:39 ​​Бўзатов FEST танловининг ҳудудий босқичлари бошланмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказиб келинаётган “Ёшлар овози – Бўзатов FEST” танловининг ҳудудий босқичига 15 апрелдан старт берилади ва 30 апрелга қадар давом этади.

Бу йил учинчи марта ўтказилаётган танловда 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган иштирокчилар уч ёш тоифасида (10-15 ёш, 16-22 ёш, 23-30 ёш) анъанавий ижро, бахшичилик, опера ва эстрада йўналишларида беллашади.

Танловнинг республика босқичи май ойининг охирида Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилади. Ҳар бир йўналиш ва ёш тоифасида 1-ўринга 50 миллион сўм, 2-ўринга 30 миллион сўм ҳамда 3-ўринга 20 миллион сўм пул мукофоти берилади.

@pressuzb
14.8K viewsedited  12:34
Ochish/sharhlash
2024-04-13 09:04:01
Ражабов Шерзод Абдимуратович Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Қизириқ тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

@pressuzb
12.7K views06:04
Ochish/sharhlash
2024-04-13 07:05:15
Сулаймонов Рустам Давутович Навоий вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Тайинловга қадар у “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

@pressuzb
12.6K views04:05
Ochish/sharhlash
2024-04-11 17:54:18 Пискент тумани ҳокими ўзгарди

Пискент тумани ҳокими Якубов Нодирбек Гулмурадович ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган. Унинг ўрнига бугунга қадар Тошкент вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Арипов Музаффар Акбарович туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

@pressuzb
16.3K views14:54
Ochish/sharhlash
2024-04-11 14:10:15 Андижонда “откатчи”лардан бири ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг хабар беришича, Андижон туманида яшовчи фуқаро Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи шахс билан келишиб, йўл қурилиши соҳасида фаолият юритувчи тадбиркор ишончига кирган.

Улар юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, тадбиркорга Асака туманидаги “4Р-112” автомобил йўлининг 4 км қисмига асфалтобетон қопламасини ётқизиш бўйича лойиҳани олиб беришни ваъда қилган.

Бунинг эвазига лойиҳа учун ажратиладиган 42 млрд сўмнинг 10 фоизини (4,2 млрд сўм) беришни сўраган.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари шахслардан бирини сўралган пулдан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28,211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

@pressuzb
18.9K views11:10
Ochish/sharhlash
2024-04-09 14:55:16 ДХХ Нукусда фуқарони ДХХга ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарни қўлга олди

Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида яшовчи, 1983 й.т. К.Ж. алдов йўли билан ўзганинг ишончига кириб, танишлари орқали уни Давлат хавфсизлик хизмати органларига ишга киритиб қўйиш эвазига 11 минг АҚШ доллари талаб қилади. Аммо, у сўралган пул маблағини Нукус шаҳрида олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, мазкур шахс муқаддам 4 нафар фуқарони ДХХ идораларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан улардан жами 65 минг АҚШ доллари олганлиги ҳам аниқланди.

@pressuzb
15.3K views11:55
Ochish/sharhlash
2024-04-09 13:14:43 Қашқадарёда терговчи 5 минг доллар пора билан ушланди

8 апрель куни соат 16.10 ларда Қашқадарё вилояти прокуратураси ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Қарши тумани прокуратураси терговчиси иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан енгиллик қилиб бериш эвазига 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@pressuzb
15.8K viewsedited  10:14
Ochish/sharhlash
2024-04-08 17:41:52 Рамазон ҳайити муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 426 нафар шахсни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Афв этилган шахсларнинг 135 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 200 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 26 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 65 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 11 нафарини чет эл фуқаролари, 50 нафарини аёл, 13 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 157 нафарини ёшлар (шулардан, 3 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 5 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

@pressuzb
16.7K views14:41
Ochish/sharhlash
2024-04-08 16:04:36 Тошкент шаҳрида Рамазон ҳайит намози 10 апрель куни соат 06:10 да ўқилади – муфтий

@pressuzb
13.1K viewsedited  13:04
Ochish/sharhlash