Get Mystery Box with random crypto!

Pressuzb

Kanal manzili: @pressuzb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 40.14K
Kanalning ta’rifi

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2024-04-08 15:59:36 Рамазон ҳайити байрамининг биринчи куни республикадаги барча жамоат транспорти воситалари соат 04:00 дан 10:00 га қадар аҳолига бепул хизмат кўрсатади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, айни пайтда Вазирлар Маҳкамасида Рамазон ҳайити байрамини осойишта ва юқори кайфиятда ўтишини таъминлашга бағишлаб ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинган.

@pressuzb
13.2K viewsedited  12:59
Ochish/sharhlash
2024-04-08 10:35:44 10 апрель – Рамазон ҳайити

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.

@pressuzb
14.7K viewsedited  07:35
Ochish/sharhlash
2024-04-05 17:21:45 “Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил биринчи мавсуми ғолиблари рўйхати эълон қилинди.

Рўйхат: https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/32

@pressuzb
14.6K views14:21
Ochish/sharhlash
2024-04-05 08:26:56
“Менинг юртим” телеканали ижтимоий-сиёсий дастурларга алоҳида эътибор қаратиб келади. Телеканал шу йўналишда яна бир яхши лойиҳа – “GAPiRING” ток-шоусини бошлабди. Ушбу дастурни душанбадан жумагача соат 20:00 да томоша қилишни тавсия қиламиз.

@pressuzb
14.5K views05:26
Ochish/sharhlash
2024-04-05 07:31:35 Айрим тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 12 740 сўмгача кўтарилди.

@pressuzb
14.7K views04:31
Ochish/sharhlash
2024-04-04 10:07:05
Маҳкамов Отабек Мухторович олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бунга қадар у Президент администрациясида масъул лавозимда ишлаган.

@pressuzb
13.8K viewsedited  07:07
Ochish/sharhlash
2024-04-04 10:01:38
Комилжон Каримов Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ректори этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Шаҳло Турдиқулова фанлар академиясининг вице-президенти лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

@pressuzb
12.6K views07:01
Ochish/sharhlash
2024-04-04 09:01:33
Президент қарори билан Далиев Шахрух Хожакбарович олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Ш.Х.Далиев 1985 йилда туғилган, маълумоти олий, мутахассислиги яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси, физика-математика фанлари доктори (DSc), профессор.

У 2012-2017 йилларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасаларини ташкилий-методик таъминлаш бош бошқармаси бош мутахассиси, 2017-2024 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг таълим ва илм-фан масалаларига масъул департамент ва котибиятларида ўрта махсус, профессионал таълим, олий ва олий таълимдан кейинги таълим ҳамда олий таълим илм-фанини ривожлантириш бўйича бош мутахассис лавозимларида фаолият юритиб келган.

@pressuzb
13.3K views06:01
Ochish/sharhlash
2024-04-03 19:51:27 ИИВ интернет орқали келаётган террорчилик чақириқлари юзасидан мурожаат билан чиқди

Охирги вақтларда дунёнинг турли мамлакатларида содир этилган террорчилик ҳаракатларидан сўнг, республикамиз ҳамда қўшни давлатлар фуқароларига интернет ижтимоий тармоқлари орқали пул мукофоти эвазига савдо ва кўнгилочар марказлар, мактаблар ва бошқа жамоат жойларини миналаштириш таклиф қилинган хабарлар келиб тушмоқда.

Бу каби провокацион хабарлар асосан «Телеграм» мессенжери орқали юборилиб, унда номаълум шахслар турли миқдорда пул тўлаш, қурол-яроғ билан таъминлаш ва ҳаракатлар режасини юборишга ваъда бериб, ушбу ҳаракатларга рад жавобини эътиборга олмайдилар. Энг хавфли жиҳати шуки, ёвуз ниятли шахсларнинг хабарлари кўп ҳолларда болаларга юборилмоқда. Шунингдек, болаларнинг шахсий маълумотлари орқали уларни қўрқитиш ҳолатлари кузатилмоқда. Провокаторлар ўзларининг фотосуратлари ва рақамларини яширган ҳолда фаолият юритадилар.

Ҳурматли фуқаролар! Агарда Сизга бу каби хабарлар келиб тушса ваҳимага тушманг ва уларни очиқ чатлар, танишларингиз ва дўстларингизга юбормай, дарҳол «102» рақамига қўнғироқ қилиб, ички ишлар органларига хабар беринг. Хабар юборувчиларни блокланг ва улар билан ёзишма ва суҳбатга киришманг.

Ёдингизда тутинг, фирибгарлар жамоатчилик орасида ваҳима уйғотиш учун бу каби хатти-ҳаракатларни амалга оширмоқда! Республика ҳуқуқ-тартибот органлари эса хавфсизликка бўлган ҳар қандай таҳдидларни бартараф қилиш борасида ўз ваколатлари доирасида барча чораларни кўрмоқда.

@pressuzb
14.3K views16:51
Ochish/sharhlash
2024-04-03 06:31:00 Буюк Британия, Германия, Польша, Венгрия, Япониядаги элчихона ва консулликларда меҳнат миграцияси бўйича атташе, Саудия Арабистонида агентлик вакили лавозими жорий қилинади. Хориждаги ўзбекистон фуқаролари масалаларини тезкорлик билан ҳал қилиш учун элчихоналар ва тегишли вазирликларда 24 соат ишлайдиган “колл-марказлар” ташкил этилади.

Касбий малакаси йўқ ва тилни билмайдиган фуқароларни касбга ўқитиш ва профтаълим муассасаларида мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади. Бунинг учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳузурида фуқароларни хорижий тилларга ўргатиш ва ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази очилади.

Энди мигрантларнинг ишчи виза, йўл чиптаси, хорижий тил ва касб бўйича малакани баҳолатиш харажатлари қисман қопланади. Чет тили бўйича халқаро ёки унга тенглаштирилган сертификат олган фуқарога тил ўрганиш учун сарфлаган харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади.

Шунингдек, Бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги давлат муассасаси шаклида бошқарув органига айланади. Агентлик директори бир вақтнинг ўзида Бандлик вазири ўринбосари бўлади. У меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини ҳам бошқаради.

@pressuzb
13.1K views03:31
Ochish/sharhlash