Get Mystery Box with random crypto!

Радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинди Ижтимоий тармоқла | Pressuzb

Радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинди

Ижтимоий тармоқларда “Фото ва видеорадарлар орқали аниқланган қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар 48 соат ичида келмаса, ҳайдовчи жавобгарликдан озод бўлиши, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилгани” мазмунидаги хабарлар тарқалди.

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг тушунтириш беришича, радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар 48 соат ичида жарима ҳақида қарор ёзадиган ваколатли органга, яъни ЙПХ марказига юборилади. Ваколатли орган жарима солиш ҳақидаги қарорни 15 кундан кечиктирмай чиқариши керак. Ана шундагина ҳайдовчи жаримага тортилмаслиги белгиланмоқда.

@pressuzb