Get Mystery Box with random crypto!

Pressuzb

Kanal manzili: @pressuzb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 41.15K
Kanalning ta’rifi

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2024-05-05 19:23:21
CNN биринчи марта қарийб бир соат давомида Ўзбекистон ҳақида кўрсатибди.

@pressuzb
16.9K views16:23
Ochish/sharhlash
2024-05-04 19:53:45 2025 йил учун АҚШнинг миграция дастури — Green-card натижалари чиқди. Расмий сайтда текшириб кўриш мумкин: https://dvprogram.state.gov

@pressuzb
14.6K views16:53
Ochish/sharhlash
2024-05-03 19:08:59 Зўравонларнинг реестрини юритиш тартиби жорий этилади

Таълим ва меҳнат муносабатларида зўравонликнинг олдини олиш чоралари кўрилади. Бунда ҳимоя ордерини бериш билан бир вақтда зўравонни тузатиш дастури ишлаб чиқилади ва “Инсон” маркази билан келишган ҳолда амалга оширилади. Ички ишлар органлари томонидан зўравонларнинг реестрини юритиш тартиби жорий этилади.

@pressuzb
14.2K views16:08
Ochish/sharhlash
2024-05-03 08:55:43
Ўзбекистон Жибути билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

2 май куни Ўзбекистон ва Жибути ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди.

Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Жибути Республикасининг БМТдаги доимий вакили Mohamed Slad Doulaeh имзолади.

Маълумот ўрнида, Шарқий Африкада жойлашган ушбу давлат Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 149-давлат ҳисобланади.

@pressuzb
14.3K views05:55
Ochish/sharhlash
2024-05-02 15:50:05 Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 миллион сўмгача ипотека кредити берилади — Президент фармони

2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади.

Президент фармонига кўра:

⁃ ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;

⁃ ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

Шунингдек, ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади.

@pressuzb
21.8K views12:50
Ochish/sharhlash
2024-05-02 15:30:09
“Пойтахт Банк” янги ишчи ўринлари яратган тадбиркорлик субъектларига кредит фоиз ставкалари камайиб борувчи “Тараққиёт сари” янги кредит маҳсулотини жорий қилди.

Муддати: 36 ой
Миқдори: 5 млрд сўмгача
Фоиз ставкаси қуйидагича:
10-20 тагача янги ишчи ўрин учун – 25,0%
21-30 тагача янги ишчи ўрин учун йиллик – 24,0%
31 та ва ундан ортиқ янги ишчи ўрни учун – 22,9%

Имтиёзлар:
⁃ 6 ойгача имтиёзли давр;
⁃ Дебет айланма учун комиссия – 0%.

“Пойтахт Банк” билан ҳамкорлигингизни эртанги кунга қолдирманг!

Telegram Facebook Instagram Web
12.8K views12:30
Ochish/sharhlash
2024-05-02 11:16:21 Президент Шавкат Мирзиёевнинг Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумидаги нутқидан:

“Давлатимиз бозор муносабатларини ривожлантиришни, инвесторлар ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини, қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришни, ҳалол рақобат учун янада кенг шарт-шароитлар яратишни, хусусий мулк дахлсизлиги ва суд тизимининг мустақиллиги таъминланишини ўз зиммасига олмоқда”.

@pressuzb
13.2K views08:16
Ochish/sharhlash
2024-05-02 10:00:18 “Асакабанк” хусусийлаштирилади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан Ўзбекистоннинг йирик банкларидан бири бўлган “Асакабанк”ни хусусийлаштириш бўйича битим имзоланди – президент

@pressuzb
14.9K views07:00
Ochish/sharhlash
2024-05-02 08:04:21 Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланмоқда.

Жонли эфир: Facebook | YouTube

@pressuzb
16.0K views05:04
Ochish/sharhlash
2024-05-01 19:58:28 Минимал истеъмол харажатлари қиймати ошди 2024 йил май ойидан ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 648 минг сўмни ташкил этди. (2024 йил январда эълон қилинган қиймат 621 минг сўмни ташкил этган). @pressuzb
17.3K views16:58
Ochish/sharhlash