Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Жибути билан дипломатик муносабатлар ўрнатди 2 май | Pressuzb

Ўзбекистон Жибути билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

2 май куни Ўзбекистон ва Жибути ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди.

Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Жибути Республикасининг БМТдаги доимий вакили Mohamed Slad Doulaeh имзолади.

Маълумот ўрнида, Шарқий Африкада жойлашган ушбу давлат Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 149-давлат ҳисобланади.

@pressuzb