Get Mystery Box with random crypto!

Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Kanal manzili: @press_secretary_uz
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 99.73K
Kanalning ta’rifi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali
Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ
Instagram: instagram.com/press_secretary_uz
Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 147

2021-12-15 11:45:53
38.8K views08:45
Ochish/sharhlash
2021-12-14 18:02:01 Кун тартибидаги асосий масалалардан ташқари, йиғилишда маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ вазифалар ҳам кўриб чиқилди.

Республика вакиллари ҳоким ёрдамчилари билан бирга ўзларига бириктирилган маҳаллалар билан бирма-бир танишиб чиққани таъкидланди.

Бугундан бошлаб республика вакиллари, келгуси ҳафтадан эса ҳоким ёрдамчиларини маҳаллабай меҳнат балансини шакллантириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда бандлик
дастурларини ишлаб чиқиш бўйича ўқитиш бошланади.

"Бир нарсани аниқ тушуниш лозим. Ҳоким ёрдамчиларини турли самарасиз мажлислар, ҳисоботлар билан юклаб ташламаслик зарур.

Улар ҳар бир хонадонга Президент сиёсатини олиб кириши, ислоҳотларга аҳоли ва тадбиркорларни ишонтириши ҳамда аниқ натижа кўрсатиши керак", деди давлатимиз раҳбари.


Айни пайтда йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланмоқда.
24.3K views15:02
Ochish/sharhlash
2021-12-14 17:57:21 Деновдаги бўлган нохуш воқеа ҳамманинг кўзини очиши керак - Президент.

"Ҳар бир ҳоким, прокурор, ички ишлар, Миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар ва қурилиш, саноат хавфсизлиги бошқармалари раҳбарлари ўз ҳудудида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, техник стандартларга амалга қилиш, пала-партиш қурилишларга йўл қўймаслик, ерости тармоқлар ҳисобини юритиш устидан қатъий назорат тизимини ўрнатиши шарт" - деди давлатимиз раҳбари.

Вазирлар Маҳкамаси олдига бир ой муддатда хатлов ўтказиб, натижаси бўйича қарор қабул қилиш вазифаси қўйилди.
22.9K views14:57
Ochish/sharhlash
2021-12-14 17:47:01 Йиғилишда йирик, замонавий савдо ва кўнгилочар масканлар ушбу шаҳарларнинг “ташриф қоғози”га айланиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Лекин, бугунги кунда Самарқанд шаҳрида майдони 10 минг квадрат метрдан ошадиган атиги 4 та замонавий гипермаркет мавжуд бўлса, Наманган шаҳрида энди қурилмоқда.

Наманганда келгуси йилда майдони 200 минг квадрат метр бўлган 3 та, Самарқандда 400 минг квадрат метр бўлган 7 та йирик савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари фаолиятини ташкил этиш топшириғи берилди.

Яна бир масала – Тошкент, Самарқанд, Бухоро каби йирик шаҳарларда “Такс фри” тизимини жорий этиш, шаҳар ичида “Дюти фри” дўконларини ташкил этиш орқали чакана савдо ҳажмини 2-3 баробарга ошириш мумкин.

"Умуман, хорижий меҳмонларга харидлари учун қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш тизимини барча туристик шаҳарларда йўлга қўйиш лозим.

Ушбу 3 та шаҳар мисолида кўрсатиб берилган имкониятлар барча вилоят марказлари ва йирик шаҳарлар учун тегишли", деди Президент.
24.0K views14:47
Ochish/sharhlash
2021-12-14 17:28:03 Учинчи йўналиш бўйича Тошкент, Самарқанд ва Наманган шаҳарларида юқори даромадли хизматларни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади.

Тошкент шаҳрини таълим, тиббиёт, бизнес ва маданий-кўнгилочар марказга айлантириш бўйича дастур ишлаб чиқилади.

"Мисол учун, Сергели туманида 16 километр узунликдаги ер усти метроси атрофида тунги ёритгич, ўриндиқ, спорт
ва бошқа инфратузилма ташкил этиш ҳисобига савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида 5 мингта иш ўрни яратиш бўйича таклиф билдирилган. Бундай таклифлар менга маъқул.

Ёки, пойтахт тадбиркорларининг шаҳар ҳудудида санъат, рассомчилик, ҳайкалтарошлик, ҳунармандчилик вакилларини кенг жалб қилиб, йирик “санъат кўчалари”ни яратиш таклифларини ҳам қўллаб-қувватлайман", деди Президент.

Бундан ташқари, "Франция, Италия, Туркиядан реставратор ва музей иши мутахассисларини олиб келиб, барча музейларни замонавий қиёфага келтириш ва “омборда чанг босиб ётган” ноёб экспонатларни намойишга қўйишни" ташкил қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
22.0K views14:28
Ochish/sharhlash
2021-12-14 17:18:26 Иккинчи йўналишда 29 та ўрта ва йирик шаҳарлар ҳамда аҳолиси 300 мингдан юқори 6 та туманда замонавий бозор хизматлари ривожлантирилади.

Шаҳарлар ва йирик туманларда хизматларни кўпайтириш учун таълим, тиббиёт, санъат, туризм, уй-жой ва транспорт имкониятларини ошириш кераклиги қайд этилди.

"Шаҳарлардаги аксарият давлат мактаблари 2 баробар кўп юклама билан ишлаётгани, боғча ўринлари етишмаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Шу боис, шаҳарларда хусусий таълим хизматлари қамровини кенгайтирамиз. Бунинг учун ҳам соҳага, ҳам аҳолига катта имконият ва енгилликлар яратаяпмиз", деди Президент.

Бир ой муддатда аҳолининг ҳақиқий эҳтиёжини ўрганиб, 100 та қулай ер майдонларини белгилаб, мактаб ва боғча қуриш шарти билан аукцион орқали тадбиркорларга бериш топширилди.

Умуман, 29 та шаҳар ва 6 та йирик туманда хизмат кўрсатиш соҳасида 200 минг иш ўрни яратилади.
26.0K views14:18
Ochish/sharhlash
2021-12-14 16:31:36 Йиғилишда магистрал йўл бўйи ва чегара олди ҳудудларида логистика хизматларини кенг йўлга қўйиш учун катта имкониятлар мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.

"Ҳозирда Тошкент шаҳрига кунига 130 минг тонна юк катта ҳажмли машиналарда кириб чиқади. Бу пойтахтда тирбандлик, йўллар сифати ва ҳавонинг тозалигига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ, Қуйичирчиқ ва Тошкент туманларида юк тақсимловчи йирик улгуржи савдо логистика марказларини қуриш орқали бу масалани ҳал қилиш мумкин.

Ёки, Тошкент туманидаги “Ғишткўприк” божхона постини кенгайтириш, 11 километр йўл бўйини замонавий қиёфага келтириш, 400 гектар майдонда савдо ва логистика марказини ташкил этиш ҳисобига, кунига 5 мингта юк транспорти, 35 минг кишига хизмат қиладиган инфратузилма яратса бўлади", деди давлатимиз раҳбари ва мутасаддиларга бу борада тегишли топшириқлар берди.
31.8K views13:31
Ochish/sharhlash
2021-12-14 15:34:43 Саноати ривожланган 27 та туманда савдо, умумий овқатланиш, логистика, меҳмонхона, техник хизмат кўрсатиш ва кўнгилочар масканлар хизматларига устуворлик берилади.

Президент йирик инвестиция лойиҳалари атрофида хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш топшриғини берди.

Бунда камида 50 мингта иш ўрни яратиш назарда тутилиши керак. Бу мақсадлар учун ушбу 27 та туманга 200 миллиард сўм ажратилади.

Қишлоқ хўжалигида даромад юқори бўлган туманларда умумий хизматлар билан бирга замонавий агрохизматлар ривожлантирилади.

Чегара олдида жойлашган 25 та ҳамда ҳудудидан халқаро автомагистрал ва темир йўллари ўтган 100 та туман
савдо ва логистика хизматлари кўрсатишга ихтисослашади.
39.0K views12:34
Ochish/sharhlash
2021-12-14 15:30:07 "Бир нарсани аниқ тушуниш лозим - хизматлар соҳасини ривожлантириш учун ҳар бир ҳудудга алоҳида ёндашув зарур" - Президент.

Бунда аҳоли сони, географик жойлашуви, иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб ҳудудларда хизматларни 3 та йўналишда ривожлантирилиши таъкидланди.

Биринчи йўналишда:

- хизматлар 158 та қишлоқ туманларининг ихтисослашувидан келиб чиқиб ривожлантирилади;

- йирик туристик объектлари мавжуд 45 та ҳамда 40 та тоғли ва тоғолди туманда “тайёр лойиҳа” асосида туризм хизматлари йўлга қўйилади;

- янги меҳмонхона, дам олиш масканлари уч йил давомида мол-мулк ва ер солиғини 2 баробар паст ставкада тўлайди;

- туризм соҳаси учун махсус солиқ режими жорий этилиб, уч йил давомида айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқ 1 фоиз ставкада, мол-мулк ва ер солиқлари эса ҳисобланган суммадан 1 фоизи миқдорида белгиланади;

- оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида меҳмон уйларини ташкил этиш ва таъмирлаш учун ҳам имтиёзли кредит ажратилади;

- қишлоқларда янгидан ўрнатиладиган алоқа оператори станциялари мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади. Базавий станциялардан биргаликда фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
38.5K views12:30
Ochish/sharhlash
2021-12-14 15:15:56 Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши бошланди. Унда хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгуси йил режалари муҳокама қилинади.

"Жорий йилда қабул қилинган Президент фармони ва қарори билан хизматлар соҳаси учун, барча ташкилий ва молиявий масалалар ҳал қилиб берилди.

Пандемия даврида умумий овқатланиш, савдо, туризм, транспорт соҳалари учун берилган имтиёзлар муддати узайтирилди.

Тадбиркорлар билан учрашувларда кўтарилган муаммолар таҳлил қилиниб, уларнинг ечими бўйича алоҳида дастур қабул қилинди.

Жорий йилда 18 триллион сўмлик 29 мингта лойиҳа амалга оширилиб, хизматлар соҳаси 20 фоизга ўсган. Лекин, 5 та туман ва шаҳарда 10 фоиздан ҳам кам ўсиш кузатилган. (Қувада 5 фоиз, Марғилон, Бешариқ, Тахиатошда 6 фоиз, Данғарада 7 фоиз.)

Умуман олганда, масъуллар масаланинг ичига кириб, “маҳаллабай” ишламагани оқибатида, аҳолига хизмат кўрсатиш даражаси пастлигича қолмоқда", - деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.
36.0K views12:15
Ochish/sharhlash