Get Mystery Box with random crypto!

Шу боис, мутасаддиларга ишни қуйидаги йўналишларда ташкил этиш | Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Шу боис, мутасаддиларга ишни қуйидаги йўналишларда ташкил этишга топшириқ берилди:

- келгуси йил 1 апрелга қадар қишлоқ хўжалиги ерларини ҳисобга олиш ишларини якунига етказиш;

- ер балансидаги фарқ бўйича ер майдонларининг эгаси ва аниқ тоифасини белгилаб бериш;

- 38 мингта субъектга тегишли ер ажратиш ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган 1 миллион гектар майдоннинг ижара шартномаларини расмийлаштириш;

- ер ажратиш тўғрисидаги барча қарорларни хатловдан ўтказиб, уларнинг эгаси, манзили ва чегарасини аниқ белгилаб, кадастр идораларига бериш;

- деҳқон хўжаликларини кадастр рўйхатидан ўтказиш ишларига 20 миллиард сўм ажратиш.