2023-06-07 07:51:30
Тизим чиндан ҳам ислоҳотга муҳтожПрезидент Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқида "
Қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий превентив механизмни жорий этиш доирасида биз одамнинг қадр-қимматини ерга урадиган, инсонийликка зид бўлган қийноқларнинг ҳар қандай кўринишига бундан буён ҳам мутлақо йўл қўймаймиз. Бундай жиноятлар қачон содир этилганидан қатьи назар, улар учун жазо муқаррардир" дея таъкидлаган эди.
Савол туғиладики, мамлакатнинг халқаро имижини, халқаро ҳамжамиятнинг давлатимизга нисбатан ишончини ошириш учун шунчалик жон куйдириб, елиб-югирилаётган бир пайтда
Бўка туманида терговга жалб қилинган гумонланувчи шахснинг қийноқ оқибатида вафот этгани нима билан боғлиқ? Наҳотки ИИВ тизимида ишлаётганлар орасида бугунги сиёсатдан бехабарлар ҳам бўлса? Бундай ҳолатлар мамлакат юзига доғ бўлишини наҳотки тушунмаса?
Мен кўп кузатаман. ИИВ раҳбарлари деярли ҳар куни ҳудудудларда бўлади. Семинарлар ўтказади. Лекин нега барибир тизим ходимлари орасидан гоҳида шундай оғир хатоларга йўл қўяётганлар чиқиб қоляпти? Бу олиб борилаётган тушунтириш ишларини яхши тушунишмаётганиданми ёки ишга қабул қилишда бу касбга нолойиқлар ҳам ўтиб қолаётганиданми?
Бўкадаги ҳолатга ИИВ, Бош прокуратуранинг муносабати берилди. Лекин нега Омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, депутат ва сенаторларимиз бу ҳақда лом-мим демайди? Ахир гап битта инсоннинг ҳаёти ҳақида кетяптику. Эртага шундай ҳолат такрорланмаслиги учун нима қилиш керак. Шуларни масала қилиб қўйишса бўлмайдими?
Мен бундай пайтларда шахсан ички ишлар вазири матбуот анжумани ўтказиб, барча саволларга ўзи жавоб беришини хоҳлаган бўлардим. Биринчидан, бу тизимнинг энг юқори раҳбаридан аниқ хулоса ва фикрларни эшитиш имконини берса, иккинчидан, бу орқали тизим ходимларига янада жиддий сигнал боради. "Кўзингни оч, бугунги давр бошқа. Энди "дело"ни қийноқ билан ҳал қилолмайсан", дегандай.
Ва, умуман, Бўкадаги ҳолат олдин ҳам такрорланганидан келиб чиқиб айтиш лозимки, тизим чиндан ҳам ислоҳотга муҳтож. Инсон қадр-қиммати, мамлакат имижи, эртаси, жамият ишончи учун бу ислоҳот керак.
Бизни кузатишда давом этинг @platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
5.4K views04:51