Get Mystery Box with random crypto!

​​Сайлов ташвиқоти қандай кетмоқда? Конституцияни янгилаш бў | platforma.uz

​​Сайлов ташвиқоти қандай кетмоқда?

Конституцияни янгилаш бўйича референдум тарғиботи жуда кенг қамровда, ҳатто кўнгилочар дастурлар билан биргаликда олиб борилди. Кимдир ундай деди, бошқа биров бундай. Лекин муҳим сиёсий тадбир кўнгилдагидек ўтди. Конституциямиз янгиланди.

Энди мамлакатимизда Президент сайлови бўлиб ўтади. Аҳамияти жиҳатидан референдумдан кам бўлмаган ўта муҳим сиёсий тадбир. Юртимизнинг яқин йиллардаги стратегиясини, позициясини белгилаб берадиган воқеа.

Номзодлар аниқ. Сайлов кампаниясига ҳам старт берилган. Пуллар ажратилган. Бироқ худди сувга тушган тошдек бу жараён деярли сезилмаяпти. Тўғри, "Фалон номзодга овоз беринг" деган чорлов радиода, ТВда қулоққа чалиняпти. Аммо умумий ракурсдан қараганда гўё одатий тадбир арафасида тургандекмиз.

Америкадаги сайлов кампаниялари билан қиёслаш ноўриндир, аммо қардош давлат Туркияда бўлган сайлов кампаниясини олинг. Жуда катта акс садо берди. Ҳатто юртдошларимиз қизиқиб кузатишди. Кечирасизу, бозорчидан сўрасангиз ҳам Эрдоған бўлармикан ё Қиличдарўғли деб турди. Тўғри, сиёсий билим, тафаккур бўлгани яхши. Лекин халқимиз эътиборини, қизиқишини ўзимиздаги сиёсий воқеага шунчалик қаратоляпмизми? Назаримда йўқ.

Ҳозир дабдурустдан кўчадаги бирор юртдошимиздан шунчаки "Президент сайловида кимлар номзод, иси-фамилиясини айтиб" беринг денг. Битта номзоднинг номини шубҳасиз ҳамма айта олади. Кўп "қовун туширган"идан балки Улуғбек аканинг номини ҳам қисман кимдир билар. Аммо қолгани мавҳум. Одамлар танимайди. Танимаса қандай танлов қилади, қандай хулоса қилади?

Аслида ҳаммасини беш қўлдек таниши, дастурини кўриши, маъқул деб топса, кейин бир хулосага келиши керак эмасми?! Буёғи эса оз қолди. Номзодлар ҳақида кенгроқ билайлик, таклифини кўпроқ эшитайлик.

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy