Get Mystery Box with random crypto!

platforma.uz

Kanal manzili: @platformauzb
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.57K
Kanalning ta’rifi

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2023-06-03 18:51:53
Режеп Таййиб Эрдоған қасамёд маросимига ташриф буюрган барча давлат раҳбарларига, жумладан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга "хуш келибсиз" дея миннатдорлик билдирди.

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
5.6K views15:51
Ochish/sharhlash
2023-06-03 15:18:17
Режеп Таййиб Эрдўған Анқарадаги Туркия Буюк Миллат Мажлисида президентлик қасамёдини қабул қилиб, 2028 йилгача бажарадиган вазифаларини расман ўз зиммасига олди.

@platformauzb_live
Батафсил: https://t.me/+geI-VY4gXwA4MjEy
5.2K views12:18
Ochish/sharhlash
2023-06-03 07:33:10
Ҳиндистоннинг Одиша штатида даҳшатли воқеа рўй берди. Иккита йўловчи ва битта юк ташиш поезди тўқнашиб кетди. Натижа 233 киши вафот этди, 900 дан ортиқ одам жароҳатланди. Бу рақамлар ўзгариб бормоқда.

@platformauzb_live
Батафсил: https://t.me/+geI-VY4gXwA4MjEy
5.2K views04:33
Ochish/sharhlash
2023-06-02 16:17:51 Овозимиз бир бўлиши керак!

Олдинига Сиань шаҳрида "Марказий Осиё — Хитой" саммити, сўнгра Кремль шоша-пиша ЕОИИ йиғилишини (бизнинг давлат раҳбари онлайн тарзда иштирок этди) чақирди. Энди "Марказий Осиё-Европа Иттифоқи" давлатлари раҳбарларининг учрашуви ўтаётир. Тез орада АҚШнинг "C5+1" форматдаги йиғилиши бўлади, деса ҳайрон қолмаймиз.

Чунки минтақадаги геосиёсий вазият Украинадаги уруш фонида тез ўзгараётир. Евроосиёнинг марказида жойлашган минтақамизни ўз таъсир доираларига тортиш учун кечаётган кураш бизнинг жамиятлар учун ҳам, сиёсий элиталаримиз учун ҳам қайсидир маънода манфаатли бўлиши мумкин. Дейлик, қудратларнинг барчаси ушбу уринишларда бизни чўчитиб юбормасликка ва майда-чуйда камчиликларимиздан кўз юмишга ҳаракат қилишади.

Бу, албатта, бизга катта имкониятлар бериши шубҳасиз. Бироқ минтақа давлатлари ва жамиятлари учун умумий бўлган муаммоларга қараш ҳамда уни қандай аташни биз биргаликда келишиб олишимиз керак бўлади. Яъни овозимиз бир бўлиши керак. Биз учун энг муҳим бўлган долзарб масалалар — сув муаммоси, янги, самарали ва хавфсиз транспорт йўлаклари, энергетика, терроризмдан ҳимоя ҳамда иқлим муаммоси... Буларнинг барчасини биз бирга кенгашиб ҳал этишимиз зарур бўлади.

Агар жараёнлар шу зайил кетса, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувини чақириш ҳам кун тартибига қўйилса ажаб эмас. Нимага десангиз, минтақамиздаги ижтимоий-сиёсий муҳит бундан беш-олти йил нари вазиятдан анча ўзгарди: Ўзбекистоннинг очилиши  интеграция ҳақида ўйлашга ва ундан умид қилишга имконият пайдо қилди.
@platformauzb
5.5K views13:17
Ochish/sharhlash
2023-06-02 15:04:56
"Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммитини келгуси йилда Ўзбекистонда ўтказилади

Чўлпонотадаги учрашув иштирокчилари Президент Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммитини келгуси йилда Ўзбекистонда ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватладилар.

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
5.3K views12:04
Ochish/sharhlash
2023-06-02 10:43:53
Шавкат Мирзиёев: "Яқин дўстлар шундай бўлади...

Чўлпонота шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентига ажратилган қароргоҳда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель билан учрашуви бошланди.

Учрашув дўстона ва самимий руҳда бошлангани диққатга сазовор.

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
5.4K views07:43
Ochish/sharhlash
2023-06-02 10:17:17 ​​​​Қизим сенга айтаман, келиним сен эшит...

Бизнинг ташқи ишлар идорамиз табиатан жуда камсуқум ва ҳаддан ташқари "одобли". Номидан фарқли ўлароқ жаҳонда юз бераётган воқеа-ҳодисаларга деярли муносабат билдирмайди. Ҳатто ўзимизга тааллуқли майда ҳурматсизликларга-да, баъзан чуқур сукути билан жавоб қайтаради.

Аммо кеча у Шимолий Корея масаласида "гапирди". Вазирлик матбуот хизмати ўз мурожаатида “Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 31 май куни Шимолий Корея томонидан ташувчи космик ракета учирилганидан хавотир билдиради. Ушбу ҳолат Корея ярим оролидаги кескинликнинг янада кучайишига олиб келади.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларидан келиб чиқадиган мажбуриятларга мувофиқ оммавий қирғин қуролларининг барча турларини синовдан ўтказишдан бош тортилиши тарафдоримиз.

Ўзбекистон томони бундан кейин ҳам умумий фаровонлик ва тараққиёт йўлида Корея ярим оролида хавфсизликни таъминлаш бўйича фаол қадамларни қатъий қўллаб-қувватлайди
”, дея фикр билдирган.

Мазкур баёнот Жанубий Корея ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Пак Чиннинг мамлакатимизга ташрифи фонида янграгани масаланинг бир томони бўлса, иккинчи томони, "сукут" бузилишида "мўлжал"нинг танланиши эди.

Маълумки, Шимолий Корея Россиянинг Украинага босқинини қўллаётган кам сонли давлатлардан бири. Бунинг устига қурол-яроғ масаласида Россия армиясига ёрдам бераётгани тез-тез иддао қилинади. Кремль ҳам икки давлат сиёсий ўтмиши кўп муштаракликларга эга эканлигини айтиб келади.

Хуллас, жайдаричасига айтганда, Шимолий Корея Россиянинг совуқ уруш йилларида орттирган укаси, десак тўғрироқ бўлади. Демак, биз шунда ТИВ вакилларининг оммавий қирғин қуроллари ва умуман, урушни қоралашга қаратилган баёнотини "қизим сенга айтаман, келиним сен эшит" мазмунида тушунсак бўладими?

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
5.0K views07:17
Ochish/sharhlash
2023-06-02 10:00:09
Расман: тест синовлари катта сиғимли биноларда ўтказилади

Ўзбекистонда 2023/2024 ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган 92 та ёпиқ иншоот танлаб олинган.

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
5.0K views07:00
Ochish/sharhlash
2023-06-02 08:06:32
Ҳаж-2023 мавсуми учун бир зиёратчига тўлов миқдори – 68 млн 760 минг сўм этиб белгиланди.

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
6.1K views05:06
Ochish/sharhlash
2023-06-01 20:51:06
Сенатнинг 41-ялпи мажлисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидан аксар аъзолар ўзларига тегишли қонун кўрилаётганда иштирок этмади. Улар Болалар куни бўйича ташкил қилинган тадбирда бўлишган.

Қизиқ ҳолат-а?! Танзила опаку майли, Сенатнинг обрўси нима бўлди?! Сенаторларнинг ўзлари ҳурмат қилмаган Сенатни халқ ҳурмат қиладими, ишонадими?..

Ўзи, умуман, парламентимизнинг икки палатали бўлиши бизга нима берди ва беради, тинчгина бир палатали форматга ўтсак нима ютқазамиз? Ютадиганимиз эса аниқ: бюджет (халқ) пули тежалади.

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
5.8K views17:51
Ochish/sharhlash